RU

Последние новости

12:00Championat.asia ва Transfermarkt Суперлиганинг сентябрь ойидаги энг яхши мураббийи ва футболчисини аниқлади   1 10:55Криштиану Роналду: "Мақсад жаҳон чемпионатига чиқиш ва унда ғалаба қозониш"  13 10:25Осиё Кубоги-2011. Жепаров ва Шацкихнинг голлари Кувайт устидан ғалаба келтирган оқшомни ёдга оламиз  3 10:04"Интер Майами" Албанинг ўрнига "Реал" собиқ футболчини олиб келмоқчи  4 09:31"Истанбул Башакшехир" қишда РПЛдан ҳужумчи олиб келмоқчи  4 09:00"Реал" ва "Барселона" Германия МТЖ ҳимоячиси учун курашмоқда  1 08:33ПСЖ "Барселона" футболчиси учун трансфер рекордни янгилашга тайёр  6 08:06МЮ Бруну бўйича бир қарорга келди  5 07:41Фабрицио Романо: "Ал Иттиҳод"нинг янги бош мураббийи маълум  0 01:57Ўзбекистон терма жамоаси янги мураббий қўл остида илк машғулотини ўтказди  25 00:49Мбаппе жароҳат сабаб Франция терма жамоаси билан машғулот ўтказмади  3 00:18Рональд Куман Натан Аке "Ман Сити"ни тарк этиши лозимлигини айтди  0 23:47Жейми Каррагер: "Аморимнинг янги йилгача ишдан хайдалиши муқаррар"  2 23:20Шенсни "Барса"га ўтишни хоҳламаганини ва бунга уни рафиқаси мажбур қилганини айтиб берди  3 22:47Миллий жамоанинг Каннаваро қўл остидаги бугунги машғулотларидан ГАЛЕРЕЯ  9

Иван Йосович: "Сафарда ҳам муҳим очколарни қўлга киритишимизга ишонаман" Новости

Иван Йосович: "Сафарда ҳам муҳим очколарни қўлга киритишимизга ишонаман"

Хабарингиз бор, Бахтиёр Ашурматов мураббийлигидаги "Қўқон-1912" жамоаси Coca Cola Суперлиганинг 8-турида сафарда АГМКга имкониятни бой берди(1:2).

Ўз майдонида ҳеч кимни аямаётган қўқонликлар нима учундир сафарда очко олишга қийналишмоқда. Биз бу борада жамоанинг сербиялик ҳимоячиси Иван Йосовичнинг АГМК билан ўтган ўйин ва бўлажак учрашувлар ҳақидаги фикрлари билан қизиқдик. 

"Мағлубиятга учраганимизга қарамасдан яхши ўйин намойиш қилдик. АГМК жамоаси билан тенгма-тенг ўйнадик. Бу борада улардан ортда қолганимиз йўқ. Ушбу баҳсда ким биринчи гол урса ўша жамоа ғалаба қозонарди. Ҳисобда ортда бораётганимизда ҳам ўйинни ташлаб қўймадик. Кураш олиб бордик. Афсуски, фақат битта гол ура олдик. Рақиб биз йўл қўйган хатолардан фойдаланди ва иккита гол урди. 

Саккизта тур ортда қолди. Ҳа, биз уйда аъло даражада тўп тепмоқдамиз. Сафарда ўтган учта ўйинда мағлуб бўлдик. Лекин, ҳали олдинда янада қийин бўлган беллашувлар кутиб турибди. Сафарда ҳам муҳим очколарни қўлга киритишимизга ишонаман. Энди барчасини унутиб, хатолардан тўғри хулоса чиқариб "Насаф" билан ўйинни ўйлашимиз керак. Биринчи галда ўз майдонимизда бўлиб ўтадиган "Насаф" ва "Пахтакор" билан кечадиган учрашувларда ғалаба қозонишимиз шарт. Агарда мазкур ўйинларда уч очко қўлга киритсак яхши кайфият билан сафарда "Локомотив" билан куч синашишимиз мумкин бўлади. Муҳими жамоамиз аҳил",- дейди Иван Йосович.


Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика