RU

Последние новости

20:33"Реал" сардори жароҳатидан қутилди ва майдонга қайтишга тайёр  1 20:00Суперлига. ОКМК - "Сурхон" 0:1 (матнли трансляция)  41 19:50"Реал" трансфер мақсадларининг биридан воз кечди  3 19:21"Ювентус" юлдуз ҳужумчиси учун бор-йўғи 20 млн сўрамоқда  5 18:44"Реал" Клублар ўртасидаги ЖЧдан кейин яна бир ҳимоячи билан шартнома имзолайди  2 18:18Лопетегининг сўровига биноан Ал Хайдос Қатар терма жамоасига чақирилди  7 17:45"Навбаҳор" футболчиси Беларусга йўл олмоқда  14 17:23Ўзбекистон Кубоги 1/8 финал босқичи ўйинларида ишловчи расмийлар билан танишинг  2 17:02"Динамо" ҳамда "Нефтчи" ўртасидаги қолдирилган баҳсга ҳакамлар тайинланди  4 16:41Қозоғистон футбол федерацияси президенти Ўзбекистон билан ўйин ҳақида баёнот берди  18 16:18Игорь Шквирин Европа клубига ўтиши нега барбод бўлганини айтиб берди  15 16:11"Бунёдкор" "Сўғдиёна"ни ранжитган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 15:38"Рома" "Борнмут" аъзосини харид қилмоқчи  0 15:12GiveMeSport дунёнинг энг яхши футболчилари рейтингини эълон қилди  5 14:45Бундеслиганинг бир қанча клублари "Манчестер Сити" футболчисини сотиб олмоқчи  1

Иван Йосович Қўқондаги футбол муҳити, меҳмондўстлик ва Неманья Видич ҳақида Новости

Иван Йосович Қўқондаги футбол муҳити, меҳмондўстлик ва Неманья Видич ҳақида

"Қўқон-1912"нинг янги ўйинчиси Иван Йосович билан суҳбатлашдик.

- Бизнинг чемпионатда кўплаб серб футболчилари тўп тепишган. Сиз бу ҳақда билармидингиз?

- Бу ерда тўп тепган кўп футболчиларни биламан. Серблардан ҳозир Суперлигада ўйнаётган барчасини биламан, Раевац ва Жокичлар эса менинг дўстларимдир. Бундан ташқари, бу ерда менинг "Сурхон"да ўйнаётган дўстим Ҳусниддин Ғофуров ҳам бор. Биз 3 йил олдин Сербияда бирга ўйнаганмиз. У Ўзбекистонда менга кўп ёрдам беради.


- "Қўқон-1912"га ўтишингиз қандай кечди?

- Мураббий менинг ўйинларимни кузатган экан ва шу сабабдан мени жамоасига таклиф қилди.


- "Қўқон-1912"га келдингиз. Умуман клуб ва Ўзбекистон ҳақидаги дастлабки таассуротларингиз қандай кечди?

- Илк кунларданоқ одамларингизнинг меҳмондўстлиги мени ҳайратга солди. Мамлакат жуда гўзал ва айтишим мумкинки, бу ерда ўзимни яхши ҳис қиляпман.



- Янги жамоангиздаги илк ўйинларингиз ҳақида нима дея оласиз?

- Таассуротлар жуда зўр ва чемпионатни ғалаба билан бошлаганимиз жуда муҳим. Мен стадиондаги муҳитдан таъсирландим, мухлислар "Қўқон-1912"ни севишади ва бизни ажойиб тарзда қўллаб-қувватлашади. Шу билан бирга биз ҳам майдондаги ҳаракатларимиз орқали буни қайтаришга ҳаракат қиламиз.

Шахсан мен Қўқонга келган кунимдан бошлаб жамоага мослашиб кетишга ҳаракат қиляпман ва шуни айтишим керакки, жамоадаги дўстларим ажойиб ва мени жуда яхши қабул қилишди.


- Мураббийлар, жамоадошлар ва мослашиш жараёни қийин бўлмаяпдими?

- Мослашиш вақтни талаб қилади. Ҳамма нарса янги, аммо айтмоқчи эдимки, бу ер зўр ва мен ўзимни уйдагидек ҳис қиляпман. Бош мураббий Бахтиёр Ашурматов бошчилигидаги жамоа зўр иш олиб бормоқда ва буни жадвалда ҳам кўриш мумкин.


- Ҳозир коронавирус туфайли футбол тўхтаб қолган. Ҳозирги пайтда нималар билан машғулсиз?

- Тўғрисини айтганда бу қийин, машғулотлар ва чемпионат тўхтатилган, ҳамма нарса ёпиқ. Оилам билан бўла олмаяпман ва бу жуда оғир. Қўқонда мен Раевац ва Бамба билан меҳмонхонадаман ва бўш вақтларимизни якка тартибдаги машғулотларга қаратганмиз. Процедурани ҳурмат қиламан ва ишонаманки, бу ўтиб кетади ва биз ўйинларни давом эттирамиз.


- Сиз учун Сербия тарихидаги энг кучли 3 футболчи кимлар?

- Неманья Видич, Бранислав Иванович ва Неманья Матич.



- Энг севимли жамоангиз ва ўйинчингиз?

- Севимли жамоам йўқ. Аммо, энг яхши кўрган ўйинчим бу Неманья Видич. У ўз вақтида дунёнинг энг кучли ҳимоячиси бўлган деб ўйлайман.


- Сиз билан ўйнаган ёки сизга қарши ўйнаган энг кучли футболчи ким?

- Тони Кроос.


- Иван Йосовичнинг футболчилик фаолиятидаги энг эсда қоларли ўйин қайси?

- Москванинг ЦСКА жамоасига қарши ўйин.


Алишер Остонов суҳбатлашди.

Рейтинг: +10   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика