Испания Кубоги. “Бетис” – “Севилья” баҳси охирига етмай қолди. Меҳмонлар футболчисига пластик буюм улоқтирилди
16 янв 2022 07:40
Новости
Испания Кубоги. “Бетис” – “Севилья” баҳси охирига етмай қолди. Меҳмонлар футболчисига пластик буюм улоқтирилди
Испания Кубоги 1/8 финалидан ўрин олган “Бетис” – “Севилья” учрашуви охирига етмади.
39-дақиқада мезбонлар Набил Фекирнинг бурчак тўпидан киритган чиройли тўпи эвазига ҳисобни (1:1) тенглаштиришди. “Бетис” аъзолари голни нишонлаётган вақтда меҳмонлар аъзоси Жоан Жорданга трибунадан пластик таёқ улоқтирилди.
Учрашув бош ҳаками Рикардо Бенгоэчеа мазкур тартибсизлик туфайли ўйинни вақтинча тўхтатишга қарор қилди. Кейин эса Испания қироллик футбол федерацияси “Бенито Вильямарин”даги ўйин давом этмаслиги ҳақида баёнот берди. Катта эҳтимол билан ташкилот “Бетис”га қарши чора кўради.

Похожие новости
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди
ЖЧ саралаши. Португалия Роналдусиз рақиб дарвозасига 9 та тўп киритиб, мундиалга чиқди
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Комментарии