RU

Последние новости

07:25МЛС. ЖЧдан қайтган "Интер Майами" рақибини йирик ҳисобда мағлуб этди. Мессидан 2+1  0 03:03Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Реал" "Боруссия"ни мағлуб этиб, ярим финалга чиқди, финал йўлидаги рақиб — ПСЖ  18 01:50"Арсенал" ва Мадуэке шартнома борасида келишиб олди. "Челси" билан музокаралар яқин кунларда бошланади  2 01:02Максим Шацких: "Афсуски, баъзи футболчиларимиз бундай даражадаги ўйинга тайёр эмас"  11 00:41"Челси" "Реал" ҳужумчиси учун 40 млн евро тўлашга тайёр  3 00:15Илёс Зейтуллаев: "Мен мураббийман, футболчининг шартнома масаласини клуб ҳал қилади"  0 23:41Асрор Алиқулов: "Иккинчи тайм учун йигитларга раҳмат айтаман"  1 23:22Миржалол Қосимов: "Иккинчи даврада ўзимизни кўрсатиб, аввалги мақомимизга қайтмасак бўлмайди"  2 23:10Клублар ўртасидаги ЖЧ. ПСЖ тўққиз киши бўлиб "Бавария"ни мағлуб этиб, ярим финалга йўл олди  166 22:50Аёллар. Ўзбекистон терма жамоаси Непални пенальтилар сериясида мағлуб этиб, 23 йиллик танаффусдан сўнг Осиё чемпионатига чиқди  4 22:10Качоррининг дубли "Бунёдкор"га "Андижон" устидан ғалаба тақдим этди  46 21:55Суперлига. ОКМК "Машъал" майдонида қийинчилик билан ғалаба қозонди  4 20:29"Челси" 48,5 млн фунтлик трансферни эълон қилди  6 19:46Ўзбекистон ва Непал дуранг ўйнаса нима бўлади?  5 18:06Деку ва Флик ҳозирда Рэшфорд трансферини кўриб чиқмаяпти. "Барса" Диасга эътибор қаратмоқда  2

Исломбек Исоқжонов: “Олий лигада ҳам ўйнаб кетишимга ишонаман” Новости

Исломбек Исоқжонов: “Олий лигада ҳам ўйнаб кетишимга ишонаман”

Ўтган ййили Бухоронинг “Спартак” клубида ўйнаган Исломбек Исоқжонов биринчи лигани кузатиб борувчи мухлисларга яхши таниш десак муболаға бўлмайди.
Тўпурарлик салоҳиятини кўрсатган футболчи бу йилги мавсумни ҳам биринчи лигада ўтказмоқда. Фафат бу йил “шарқ” минтақасида. Исоқжонов бу йил “Хотира-79” сафида ҳам тўпурарлик маҳоратини намойиш этмоқда. Деярли ҳар бир баҳсда рақиб посбонларини ранжитаётган футболчи билан яқинда суҳбатлашдик.

- Сизни Наманган вилояти Тўрақўрғон туманидан эканлигингиз ҳақида маълумотга эгамиз. Лекин ўтган йили биринчи лигада “ғарб” минтақасининг “Спартак” жамоасида ўйнадингиз. У ерга боришингиз қандай кечгани бизнингча кўпчилик учун қизиқ бўлса керак. Ҳар ҳолда эндигини 21 ёшга тўлдингиз?
 - У ерга ҳамқишлоғим Исроил Ваҳобовнинг кўмаги ёрдамида борганман. Қишки йиғинлар чойиғда Ваҳобов мени Усмон Тошевга тавсия қилди ва машғулотларида иштирок этиб, ўзимни кўрсатишга ҳаракат қилдим. Ҳаракатларим мураббийга маъқул келиб, мени жамоада олиб қолди. Усмон Қудратовичдек таниқли ва тажрибали мураббий билан бир мавсум ишлаб ўзим учун кўп нарсаларни кашф қилдим дея оламан. Умуман айтганда мавсум-2013 футболчилик фаолиятим ва турмуш ҳаётимда катта ўзгаришларга сабаб бўлди. Тақдиримдан нолимайман.

- “Спартак” профессионал фаолиятингиздаги илк жамоа бўлдими?

- Йўқ, ундай эмас. Ундан олдин “Навбаҳор” ўринбосарлар жамоасида ҳам бир неча мавсум ўйнаганман. Ўша вақтларда жамоани Шуҳрат ака Қорабоев бошқарарди. Ҳозир “Навбаҳор”нинг асосий таркибида ўйнаётган Абдумалик Абдуллаев ва Ботир Тўрабоев сингари футболчилар билан бирга ўйнаганман.

- Ўтган йили “Спартак”да тўпурарлик маҳоратингизни кўрсатгандингиз. Шундай экан, наҳотки раҳбарият сизни жамоада олиб қолмаган бўлса?
- “Спартак” билан тузган шартномам бир йилни ўз ичига оларди. Битим ўз кучини йўқотгач, бу йил туғилиб ўсган вилоятим жамоасига қайтдим. Билсангиз “Хотира-79”ни ҳам бугунги кунда тажрибали мураббийлардан бири Усмон ака Асқаралиев бошқармоқда. Бу мутахассис билан ҳам ишлаб кам бўлмайман деган тўхтамга келдим.

-Жорий мавсум деярли ҳар бир баҳсда гол киритяпмиз. Бунга қандай эришмоқдасиз?
- Мураббийнинг ишончи ва жамоадошларимнинг қўллаб-қувватлаши оқибатида шундай натижа қайд этяпман деган бўлардим. Кўпроқ жамоадошларимнинг қулай пасларни етказиб бораётганини алоҳида айтаман.

- Бу борада қайси жамоадошингизни яққол ажратиб кўрсата оласизми?
- Йўқ, қайсидир ўйинчини айта олмайман. Бутун жамоа деган бўлардим. Таркибимизда тажрибали ўйинчилар кўп. Хусусан Санжар Асқаралиев, Мақсуд Ҳайитов, Баҳром Юлдашев каби ўйинчилардир.

- Ҳозирги кунга қадар ҳисобингизга 7та гол ёздириб, тўпурарлар рўйхатидан жой эгаллаб турибсиз. Аслида бу ййилги шахсий мақсадлар қандай?

- Энг аввало жамоамнинг ютуқлари биринчи ўринда туради. Шахсий ютуқлар эса иккинчи даражали. Албатта мен ҳам бошқа ҳужумчилар сингари тўпурар бўлишни истайман. Бу йил шундай бўлишга ҳаракат қиляпман. Аслида ҳам ҳужумчининг вазифаси гол уришдир.

- Шу кунгача қайси жамоаларнинг ҳимоячиларига қарши ўйнаш сиз учун қийин кечди?
- Биз учун ҳар бир ўйин мураккаб ўтмоқда. Бу борада алоҳида бир жамоани кўрсатиб ўтишим қийин.

- Бу йил яна тўпурарлик маҳоратингизни намойиш этмоқдасиз. Агарда олий лига клубларидан таклиф олсангиз қандай йўл тутасиз?
- Йил бошида “Хотира-79” билан ҳам бир йиллик шартнома имзолаганман. Албатта олий лигада ўйнаш иштиёқи йўқ эмас. Мабода қизиқарли таклиф бўлса, кўриб чиқишим мумкин. Менимча иккинч даврадан элитада жамоасидан ўйнаш имкони туғилса, мураббий ва раҳбарият бунга ортиқча қаршилик қилмаса керак.

- Олий лигада ҳам ҳудди ҳозиргидек ўйнаб кета олишингизга ишонасизми?
- Ҳа. Назаримда буни вақти келди. Ўз кучимга ишонаман. Агарда бундай имконият туғилса, ундан унумли фойдаланиб қолишга ҳаракат қиламан.

- Ўтган мавсум Тошев билан бирга ишлагансиз. Бу йил эса Асқаралиев.  Ҳар иккисини таққослаганда уларнинг бир-биридан қандай фарқи бор?
- Ҳар бир мураббийни ўз иш услуби ва фалсафаси бўлади. Шу боис мен уларни солиштирмаган бўлардим. Шуниси аниқки Тошевни ҳам Асқаралиевни ҳам тажрибаси катта.


Исломбек Рустамбеков суҳбатлашди.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика