Исломбек Исмоилов: "Ёзёвон-Лочинлари"нинг молиявий имкониятлари яхши эмас"
04 июл 2016 09:43
Новости
Исломбек Исмоилов: "Ёзёвон-Лочинлари"нинг молиявий имкониятлари яхши эмас"
Ўзбекистон биринчилигининг қолдирилган 11-тур бахсидан ўрин олган “Ёзёвон-Лочинлари ”-“УзДонгЖу” 2:3 бахсидан сўнг “Ёзёвон-Лочинлари ”жамоасининг бош мураббийи Исломбек Исмоиловнинг фикрлари билан қизиқдик:
Ўйинни кўрдиз иккала жамоадан ҳам имкониятлар кўп бўлди биринчи даврадаги ўз майдонимиздаги сўнгги баҳс бўлганлиги учун болларни фақат ғалаба учун ўйинга тайёрлаган эдик, лекин омад очиқчасига биздан юз ўгирди. Ўз хатоларимиз туфайли мағлубиятга учрадик. Ўтган йилги жамоага нисбатан қандайдир сифат кетган футболчилар ўз ўйинларини намойиш эта олишмаяпти. Хатолар устида машғулотларда тинмай ишлаяпмиз балким натижа яхши бўлиш учун мен жамоадан кетарман балки таркибни ўзгартирармиз буни рахбарият билан бафуржа гаплашиб ҳал қиламиз.
Биринчи даврада жамоам кўрсатган ўйинидан умуман қониқмадим, мен ўйлаган ўйинни ҳам, ўйлаган натижани ҳам кўрсатиб бера олишмади. Сабаби биласиз жамоамизнинг молиявий имкониятлари яхши эмас, футболчилар анчадан бери ойлик маошсиз ўйнаб келишмоқда бу нарсалар ўйинимизга таъсир килади. Сабаблар кўп, энг асосий сабаб ўзимдадир, мен кетсам натижалар яхшиланадиган бўлса шу қарорни ҳам қабул қилавераман.
Жамоа олдига қўйилган асосий мақсади 2-3 та тажрибали футболчилар атрофида ёш футболчиларни тайёрлаш ўтган йили бир нафар футболчимизни “Нефтчи” жамоасига бердик, бу йил хам бир нечта ўйинчиларимиз номзод этиб саналяпти, ҳар йили вилоятимизнинг бош жамоасига, турли ёшдаги терма жамоаларимизга камида биттадан иқтидорли футболчилар етказиб бериш - дея сўзини якунлади Исмоилов.

Комментарии