RU

Последние новости

20:00Суперлига. "Сўғдиёна" — "Насаф" 0:0 (матнли трансляция)  7 19:31Нуньес эндиликда "Милан"нинг ҳужумчи позицияси учун асосий номзодидир  0 19:00Суперлига. "Нефтчи" - "Бунёдкор" (матнли трансляция)  21 18:50Расман: Рамсдейл янги клуб билан шартнома имзолади  0 18:34Эдерсон янги клуб билан келишувга эришди  1 17:34"Рома" янги ҳимоячини ўз сафига қўшиб олди  1 17:18Уларга ҳам амалиёт керак ёхуд U-23 терма жамоасини нималар кутмоқда?  3 16:51"Бавария" учинчи либосини тақдим этди – унда 1920 йиллардаги логотип тасвирланган  1 16:26Эрон терма жамоаси асосий дарвозабони 4 ойга дисквалификация қилинди  0 16:03"Манчестер Юнайтед" либосларининг орқа томонига уч нафар афсонанинг исмини ёздириш тақиқланди  0 15:47"Барселона" ва "Реал" афсоналари Месси ўйнайдиган стадионда учрашади  0 15:20Аргентиналик юлдуз МЮни "Челси"га алмаштирмоқчи  2 14:53Илёс Зейтуллаев: "Орзу қилиш зарар қилмайди, охиригача курашамиз!"  0 14:25"Пахтакор" собиқ устози Саудия Арабистони клубида иш бошлади  4 14:01Моуриньо "Вильярреал"га йўл олди  4

Исломбек Исмоилов: “Ёзёвон-Лочинлари”нинг асосий мақсади биринчи лигада жон сақлаб қолиш эди" Новости

Исломбек Исмоилов: “Ёзёвон-Лочинлари”нинг асосий мақсади биринчи лигада жон сақлаб қолиш эди"

“Ёзёвон-Лочинлари” жамоаси бош мураббийи Исломбек Исмоилов “Рухсор” ТРКга якунига етган мавсум борасида интервью берди.

 -  Иккинчи даврадан бошлаб жамоани қабул қилиб олдим. Биринчи навбатда жамоани ўзагини шакллантириб берган собиқ бош мураббий Абдусамад ака Дўрмоновга раҳмат айтаман. “Ёзёвон-Лочинлари” жамоасини қабул қилиб олганимдан сўнг тактик жиҳатдан ўзгартиришларни амалга оширдим. Ташкилий масалалар борасида олдинга қадам ташладик. Жамоани қабул қилганимдан сўнг имкон қадар “Ёзёвон-Лочинлари”ни кучайтиришга ҳаракат қилдим. Биринчи лигада дебют қилган жамоа учун 8-ўрин ёмон натижа эмас деб ўйлайман.

- Фарғонанинг яна бир жамоаси “Цеметчи” борасида қандай фикрдасиз ? Улар бу йил 4-ўринни банд қилишди...
“Цеметчи” – тажрибали жамоа. “Цеметчи” таркибида яхши ижрочилар жам бўлишган. “Ёзёвон-Лочинлари”га қараганда юқори савияли футболчилар “Цеметчи”да ўйнайди. Фикримча, “Цеметчи” бу йилги мавсумда яхши таассурот қолдирди.

-   “Ёзёвон-Лочинлари” бу йил ўз олдига қўйган вазифани бажардими?
-   Ҳа.  Жамоа олдига лигада жон сақлаш вазифани қўйилганди.

-   Кейинги мавсумга-чи?
-    Тез кунда янги мавсумга тайёргарлик бошланади. Ҳозир бирон нарса дейиш қийин. Чунки футболчиларимизга Олий лигадан жиддий таклифлар бўляпти. Аслида бизнинг мақсад ҳам шу: Олий лигага иқтидорли футболчиларни етиштириб бериш.

-   “Нефтчи”дан шогирдларингизга таклифлар бўлаётгани ростми?
-   Тўғриси, ҳали расман таклиф бўлгани йўқ. Аммо яқинда “Нефтчи” ёшлари билан ўйнадик ва футболчиларимизга “Нефтчи” мураббийлар штабидан оғзаки таклифлар бўлди, холос.

-   Аслида “Ёзёвон-Лочинлари”да “Нефтчи” савиясига тўғри келадиган ижрочилар бор деб ўйлайсизми?
-   Билмадим.  Мен учун барча шогирдларим яхши ижрочи ҳисобланади. Менга ёққан ўйинчи бошқа мураббийга ёқмаслиги мумкин.

Ҳожиакбар Жабборов суҳбатлашди.

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика