Исконинг агенти ПСЖ президенти билан учрашди
29 дек 2018 11:23
Новости
Исконинг агенти ПСЖ президенти билан учрашди
28 декабрь куни ПСЖ президенти Носир Аль-Хелайфи "Реал" футболчиси Исконинг отаси ва агенти билан учрашув ўтказди.
Бу ҳақда "Paris United" нашри хабар берди.
Футболчи жамоа бош мураббийи Сантьяго Солари билан келишмовчилик сабаб Мадрид клубини тарк этмоқчи. Футболчининг агенти аллақачон "Барселона", "Ювентус", "Манчестер Юнайтед" ва "Челси" раҳбарияти билан алоқага чиққан.
Манбанинг маълум қилишича, Исконинг ўзи Парижда яшашни ва ўйнашни хоҳламоқда. Бироқ, ПСЖ молиявий фэйр-плей сабаб ярим ҳимоячини харид қилишда муаммоларга дуч келиши мумкин.

Похожие новости
championat.asia
Ўзбекистон терма жамоаси Хитой билан жанговар дуранг қайд этди
Суперлиганинг янги мавсумига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди (тўлиқ тақвим)
Хитой компанияси "Истиқлол" стадионини реконструкция қилиш ва кенгайтириш бўйича лойиҳа таклиф этди
Туркманистон терма жамоаси футболчиси "Арал"га ўтди
Комментарии