Инвесторларсиз қолиб кетган Хитой клубининг "умри қисқа бўлди"
21 мар 2021 12:34
Новости
Инвесторларсиз қолиб кетган Хитой клубининг "умри қисқа бўлди"
Хитойнинг "Тайчжоу Юаньда" клуби мавжудликни йўқотди.
Хитойнинг иккинчи дивизиони вакили ўз расмий сайтида клуб ёпилганини ва жамоа тарқатиб юборилганини маълум қилди. Ҳозирча бунинг сабаби маълум қилинмаган. Аммо маҳаллий матбуотнинг хабарига кўра, инвесторлар клубни ташлаб кетган. Айни дамда клубнинг футболчилардан жуда катта қарзи қолиб кетмоқда.
"Тайчжоу Юаньда" 2017 йили ташкил қилинган. 2018 йили жамоа Цзянсу провинциясининг маҳаллий мусобақасида ғолиб бўлган. 2019 йили клуб профессионал статусига кўтарилганди. Ушбу жамоа таркибида хорватиялик Зоран Тошич ҳам ҳаракат қилган.
Комментарии