RU

Последние новости

03:36Расман. Мессининг Аргентинаси ЖЧ финал босқич йўлланмасини қўлга киритди  2 03:26ЖЧ-2026 саралаши. Қозоғистон Лихтенштейнни мағлуб этди, Норвегия Исроилга 4та тўп киритди, Чехия Гибралтандан йирик ҳисобда устун келди  0 02:20ЖЧ-2026 саралаши. Эрон - Ўзбекистон 2:2  10 01:23ЖЧ саралаши. БАА 90+8 дақиқадаги гол эвазига КХДРни мағлуб этди  159 00:34Салоҳ бу ёзда "Ал-Ҳилол"га ўтмайди  6 23:50Тимур Кападзе: "Натижа адолатли бўлди деб ўйлайман, ЖЧга чиққанимиздан сўнг ҳам бош мураббий бўлиб қолишга умид қиламан"  128 23:05ЖЧ-2026 саралаши. Теҳронда дуранг ўйнадик  751 22:28"Ливерпуль" АПЛдаги ҳужумчини ўз сафига қўшиб олмоқчи  3 20:45ЖЧ-2026 саралаши. Қирғизистон Қатарни таслим қилди  168 19:55"Севилья" допинг туфайли дисквалификация қилинмаса, Мудрикни ижарага олиши мумкин. Украиналик мелдоний учун 4 йилга четлатилиши мумкин  1 19:33Янги стадион "Интер" ва "Милан"га 1,2 миллиард еврога тушади  0 19:08Погба "Интер Майами"га йўл олади  1 18:59"Челси" "Вест Хэм" ярим ҳимоячиси Альваресни ўз сафига қўшиб олмоқчи  0 18:47Чалханоглу: "Мақсадим - Чемпионлар Лигасида ғалаба қозониш"  0 18:13ЖЧ-2026 саралаши. Саудия Арабистони ва Жанубий Корея ғалаба қозона олмади  6

Интервью. Сардор Абдураимов: "Нефтчи"да захирада ўтиргандан, "Машъал"да асосий таркибда ўрнимга эга бўлиш яхшироқ" Новости

Интервью. Сардор Абдураимов: "Нефтчи"да захирада ўтиргандан, "Машъал"да асосий таркибда ўрнимга эга бўлиш яхшироқ"

Суперлигага қайтган "Машъал" янги мавсумга қизғин руҳда тайёргарлик кўрмоқда.

Муборакликлар қишки трансфер ойнасида таркибга собиқ футболчиси Сардор Абдураимовни ортга қайтарди. Футболчи ўтган мавсумда "Металлург" ва "Нефтчи" жамоаларида тўп тепди. 

- Бир неча кундан сўнг Суперлига старт олади. "Машъал"нинг "Пахтакор"га қарши ўйини қолдирилди.  Тайёргарлик жараёнларига ўзгартириш киритилдими?

- Жисмоний юкламаларни камайтириб "Пахтакор" билан ўйинга тайёргарлик кўришимиз керак эди. Лекин кўрганингиздек учрашув қолдирилди. Натижада мураббийлар тайёргарлик жараёнига бироз ўзгартириш киритди. Ҳозирда ўртоқлик учрашувларида иштирок этмоқдамиз. Икки кунлик таътилдан сўнг яна машғулотларга қайтамиз.

- Чемпионлик учун курашадиган "Нефтчи"ни "Машъал"га алмаштирдингиз. Бунга нима омиллар сабаб бўлди?

- 2024 йилни Бекобод ва Фарғонада ўтказдим. Юқори жамоаларда талаб ҳам шунга яраша бўлади. Қаердадир ўйин амалиётисиз қолиб кетдим. Барқарор ўйнаш истаги юқори бўлгани учун "Машъал"га келдим. Бу жамоа менга бегона эмас, ўзим шу ерда таълим олганман. Суперлигага чиққан жамоага ёрдам беришни истайман. "Нефтчи"да захирада ўтиргандан "Машъал"да асосий таркибда ўрнимга эга бўлиш яхшироқ деб ўйлайман. 

- Жамоаларнинг тайёргарлигидан келиб чиқсак, "Машъал"нинг Суперлигадаги иштирокини қандай тасаввур қиляпсиз?

- Охирги йилларда жамоалар бир-бирига яхши қаршилик кўрсатмоқда дея оламан. Оддий мисол бир неча мавсум олдин ёшларни ўйнатган "Сурхон"ни ҳамма тушиб кетади деб тахмин қилган. Лекин ундай бўлмади, барқарорликка эришишди. "Машъал"ни ҳам қолган жамоаларга қаршилик қилишини айтган бўлардим. Ўзим келиб машғулотларда иштирок этдим. Ўйинимизда мураббий имзоси кўриниб турибди. 

- Мавсумни "Пахтакор"га қарши бошлашни кутганмидингиз?

- Тўғриси кучлироқ жамоалар билан тўқнаш келишни истаган эдик. Нима учун? Суперлигани ҳис қилиб олишимизда рақиблар билан ўйинлардаги катта иштиёқ ёрдам берарди. Жамоалар 5-6 та турдан сўнг спорт формасига киришиб олишади. Истаймизми ёки йўқ Про лига жамоалари билан ўйинларда бўшашиш эҳтимоли бўлади. "Пахтакор"га тушганимиз яхшиликка хизмат қилишига умид қиламан. 

- Ҳумоюн Муртозаев билан қайси жамоада бирга ўйнасангиз ҳам ажойиб тандем ҳосил қилгансиз. Маълум бир вақтдан сўнг яна битта жамоадасиз...

- Ҳумоюн билан ҳар доим бир жамоада ўйнашни истаганман. "Бунёдкор"да, кейин "Турон"да ҳам бирга тўп тепдик. "Металлург"да ўйнаган вақтимда уни чақирмоқчи бўлганман. Бир-биримизни кўзимизни юмиб ҳам тушунамиз. Ўйлашимча, Ўзбекистонда энг яхши тушунадиган шеригим Ҳумоюн бўлади. Янги мавсумда ҳам бирга энг яхши ўйинларимизни кўрсатишимизга ишонаман.

Автор : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика