RU

Последние новости

14:25Шелль "Реал"ни бошқарган биринчи африкалик мураббий бўлмоқчи  0 13:57"Пахтакор" таркибига "Леганес" ва "Фрозиноне" собиқ ҳужумчиси келиб қўшилади  5 13:30Игорь Суров: "Машъал"да катта салоҳият мавжуд"  1 13:03"Машъал" ва "Қўқон-1912" собиқ футболчиси ҳалок бўлди  4 12:35U-17 Осиё Кубогига қуръа ташланди: Ўзбекистон Австралия ва Ҳиндистон билан бир гуруҳда  8 12:24"Ўзбекнефтгаз" "Насаф", "Бухоро" ва "Бунёдкор" клубларини молиялаштиришни тўхтатмоқда  27 11:53"Мақсадим — аёллар футболи ривожига ҳисса қўшиш" — Ўзбекистон аёллар терма жамоаси бош мураббийи Котрина Кулбите  0 11:27"Бунёдкор" ФК: "Муроджон Алиев одатий кун тартибида фаолият юритмоқда"   4 11:16"Динамо" Кингсли Сарфо бўйича баёнот берди  3 10:25Асрор Алиқулов: "Мақсадимиз "Шўртан"ни Суперлигага қайтариш. Легионерлар жамоамизга ёрдам беришига умид қиламиз"  4 09:55Италия Кубоги. "Лацио" амалдаги соврин эгасини мусобақадан чиқариб юборди  0 09:23Бугун U-17 Осиё Кубогига қуръа ташланади  1 09:15"Ноттингем Форест" бош мураббий Шон Дайчни истеъфога чиқарди  0 08:55"Шўртан" таркибига 4 нафар легионер қўшилди  4 08:25"Йиғиндаги ғалабалар мени хурсанд қилмайди" – Вадим Абрамов "Пюник" мағлуб этилгани ва тайёргарлик ҳақида  6

Интервью. Рустам Ашурматов нима учун "Гвангжу"ни танлаганини тушунтириб берди Новости

Интервью. Рустам Ашурматов нима учун "Гвангжу"ни танлаганини тушунтириб берди

Ўзбекистонлик ҳимоячи Рустам Ашурматов Жанубий Кореянинг "Гвангжу" клубига кўчиб ўтди.

Айни пайтда янги клуби билан янги мавсумга тайёргарлик кўраётган ҳамюртимиз билан боғланиб суҳбатлашдик.

- Янги клубга ўтиш қандай содир бўлди?
- Дастлаб "Гвангжу" клубидан "Бунёдкор"га таклиф келиб тушган. "Бунёдкор" раҳбарияти ушбу таклиф ҳақида менга айтишди. Тўғриси таклиф устида жуда кўп ўйладим. Кўпчилик билан маслаҳатлашдим ва охири бу жамоага ўтишга розилик бердим.

- Трансфер қайси агент орқали амалга ошди?

- Бу ўтиш "Бунёдкор" жамоаси раҳбарияти орқали амалга ошди. Икки клуб ўзаро келишиб трансферни амалга оширишди.

- Янги клубингиз ҳақида қандай фикрдасиз?

- Ҳозирда фикрларим ижобий, сабаби жамоа ва ундаги шароитлар жуда ҳам яхши. Мураббийлар, футболчилар барчаси менда яхши таассурот қолдиряпти.



- Сизга Суперлига клубларидан ҳам таклифлар бўлган экан. Нима учун хорижни танладингиз?

- Ҳа, албатта Суперлигадаги жуда кўп жамоалардан таклифлар бўлди. Лекин ўзимни легионер сифатида синаб кўришга қарор қилдим. Албатта менга таклиф билан чиққан жамоаларни ҳурматини сақлаган ҳолда номларини ошкор қилмайман. Таклиф учун барча жамоаларга раҳмат айтиб ўтаман.

- Янги клубингизнинг бу йилги мақсади қандай?

- "Гвангжу" ўз олдига юқори мақсадларни қўйган. Аниқроғи бу йилги вазифа Жанубий Корея олий лигасига чиқиш.

- Кореяда тил борасида қийинчилик юз бермайдими?

- Тил борасида балки озроқ қийинчилик бўлар, лекин ҳеч бир иш осонликча бўлмайди-ку. Қўлимдан келганча тил ўрганишга ҳаракат қиламан.

- Бу клубда ўзбек мухлисларига яхши таниш бўлган Сато Минори ҳам ўйнаган экан. У клубдан кетганми?

- Ҳа, Сато Минори ўтган йили бу жамоа сафида ўйнаган экан. Лекин ҳозирги кунда у жамоада йўқ.



- Фурсатдан фойдаланиб қайси мураббийларга раҳмат айтмоқчисиз?

- Раҳмат айтадиган мураббийларим жуда ҳам кўп. Тоғам Бахтиёр Ашурматовга, Миржалол Қосимовга, Сергей Лушанга, Равшан Ҳайдаровга ва албатта ёшликдаги биринчи мураббийларимга миннатдорличилигимни билдираман. Улардан кўп нарсалар ўргандим ва ўрганишда давом этаяпман. Ҳозирда худога шукр барча ишлаган мураббийларим билан алоқам яхши.

- "Бунёдкор" клуби мухлисларига айтар сўзингиз...

- "Бунёдкор" мухлисларини жуда ҳам қаттиқ ҳурмат қиламан. Улар билан алоқамизни сақлаб қоламиз деган умиддаман. Балки уларга жамоадан кетганим оғир ботгандир, лекин мени тўғри тушунишларини жудаям хоҳлардим. Мен қалбим билан доим "Бунёдкор" биланман, Олға "Бунёдкор"!


Нарзулла Сайдуллаев суҳбатлашди

Рейтинг: +63   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика