RU

Последние новости

10:17«Ливерпуль» 85 миллион еврога ҳужумчи сотиб олмоқчи  0 09:44«Реал» Эндрикни АПЛ жамоасига ижарага бериши мумкин  0 09:10Месси яна бир рекордни такрорлади  3 08:37Sofascore. Кечаги учрашувда футболчиларимиз неча баҳога лойиқ кўрилди?  35 07:59ЖЧ-2026 саралаш. Бразилия ва Уругвай ўзаро дуранг ўйнади, Аргентинада қийин ғалаба ва бошқа натижалар  4 07:46"Интер Майами" устози истеъфога чиқди  3 02:44Миллатлар лигаси. Швециядан 6:0, Туркия Черногорияга мағлуб бўлди, Нидерландия ва Германиядан меҳмонда дуранг ва бошқа натижалар  4 01:52"Реал" қишда Александер-Арнольдни харид қилиш фикридан қайтди  3 01:28ЖЧ-2026 саралаши. Австралия 90+6да мағлубиятдан қутулиб қолди, Қувайт ва Иордания ўзаро дуранг ўйнади  10 00:20"Манчестер Сити" январда Гвардиоланинг клубдаги келажаги бўйича қарор қабул қилишини кутмодқа  0 23:53Ўртоқлик ўйини. Россия Сурияни йирик ҳисобда мағлуб этди  9 23:22"Реал" 21 ёшли ҳимоячи учун 90 млн евро сарфлаши мумкин  4 22:59ЖЧ саралаши. БАА Қатар дарвозасига жавобсиз бешта гол урди. Ўзбекистонга "кела олмаган" Лимадан покер  210 22:39Буффон ўзи билан бирга ўйнаган энг кучли футболчи ким бўлганини айтди  6 21:30ЖЧ-2026 саралаши. Индонезия Саудия Арабистонини сенсацион тарзда мағлубиятга учратди  22

Интервью. Марат Бикмаев - "Интер"даги кўрик, "Локомотив"нинг ёрдами ва орзуси" Новости

Интервью. Марат Бикмаев - "Интер"даги кўрик, "Локомотив"нинг ёрдами ва орзуси"

Ўзбекистон терма жамоаси ва "Пахтакор" клуби ҳужумчиси Марат Бикмаев фаолиятини бошлаганига деярли 20 йил бўлди.

2002 йил "шерлар" сафида дебют қилган Бикмаев фаолияти давомида Россия, Қозоғистон клубларида ҳам ўйнашга улгурди. Охирги йилларни "Локомотив" сафида ўтказган ҳужумчи 2019 йилги мавсумни "Пахтакор"да бошлади. Биз футболчи билан турли мавзулар бўйича суҳбатлашдик.

ФУТБОЛГА КИРИБ КЕЛИШИ
Дадам футболчи бўлган. У Собиқ Иттифоқ терма жамоаси сафида майдонга ҳам тушган. Адашмасам битта ўйинда. Аммо жароҳат олган ва ўша пайтларда операция у қадар ривожланмагани боис фаолиятини якунлашга мажбур бўлган. Дастлаб акамни футболга берганлар. Акам Чиғатойда Евгений Николаевич Казаков қўл остида ўйнаган. Бироқ вақт ўтиб футболга бормай қўйган. Шундан кейин дадам мени Чиғатойга олиб борганлар. У ердаги машғулотлар менга манзур бўлган, ўйинларда майдонга тушардим, шаҳар кубогида ўйнардик. Уйимга анча яқин эди ва ҳар куни машғулотга борардим. Футболдаги фаолиятим айнан ўша ердан бошланган. Кичкиналигимда бразилиялик Роналдога ўхшашни орзу қилардим. Ёшлигимда айнан у менинг кумирим эди. Унга ўхшаб ўйнашни истардим.

Кейин Республика олимпия захиралари коллежида ўқидим. Ўшанда барчанинг орзуси "Пахтакор"да ўйнаш эди. Менда ҳам шундай орзу бўлганди. Бош мураббий Дилшод Нуралиев бошчилигидаги Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси ташкил этилганди. Ўша жамоада мендан ташқари Виталий Денисов, Санжар Турсунов, Сергей Арслонов, Садриддин Абдуллаев ва бошқа футболчилар бор эди. Ушбу жамоа билан бирга ҳар йили камида 2-3та хориж мамлакатида ўйинлар ўтказардик. Ўсмирлар терма жамоасидан сўнг иккинчи лигада ўйнаганман. Кейин "Пахтакор" ёшлар жамоасига чақиришган. Асосий таркибда Тачмурад Агамурадов, ёшлар таркибида бош мураббий Рауф Инилеев эди. Асосий таркибдаги дебют учрашувим "Сўғдиёна"га қарши бўлганди. Ўшанда жамоамизда Миржалол Қосимов, Бахтиёр Ашурматов, Леонид Кошелев каби маҳоратли футболчилар бор эди. Улар мен учун ҳақиқий намуна эдилар. Илк ўйиндаёқ гол урганман. Буни ҳеч қачон унута олмайман.

Тачмурад Агамуродов менга ишонарди ва имконият берарди. Дастлаб 15-20 дақиқа, кейинроқ бир тайм ўйнардим, кейинроқ тўлиқ ўйнай бошладим. Бироз вақт ўтиб миллий терма жамоага чақирув олгандим. Ўсмирлар, ёшлар, олимпия ва миллий терма жамоаларнинг ҳаммасида ўйнаганман.



РОССИЯДАГИ ФАОЛИЯТ

2004 йил Самаранинг "Крилья Советов" клуби билан шартнома тузганман. Ўшанда "Пахтакор"да Александр Клецков ҳам ўйнарди. Бизнинг италиялик агентимиз бор эди. "Крилья Советов"дан аввал бизни "Интер"га кўрикдан ўтиш учун олиб боришган. Ўшанда миланликлар сафида Иван Кордоба, Кристиан Вьери каби юлдузлар бор эди. Биз икки ой давомида "Интер" ёшлар жамоаси билан бирга машғулот ўтказганмиз. Машғулотни якунлаб асосий таркиб машғулотларини томоша қилардик. Бу ажойиб эди. Шундай бўлдики икки ойдан сўнг Клецков Тошкентга қайтди, мен эса юқорида айтганимдек Самарага кетдим. Йиғиндан сўнг шартнома туздим ва Россиядаги фаолиятим бошланди. Кейин Россияда "Рубин", "Спартак Нальчик", "Алания" клубларида ўйнадим, Қозоғистонда "Актобе"да тўп тепдим.

Россиядаги биринчи мавсумлар у қадар ёрқин бўлмаган. Анча ёш эдим ва балки у қадар профессионал бўлмагандирман. Бола эдим. "Рубин"га ўтганимда эса анча ўзгаргандим. Ўшанда Қозон клуби бош мураббий Қурбон Бердиев менга таъсирли гап айтганди: ёки сен футболни тугатасан, ёки ақлингни йиғиб оласан! Шундан кейин ақлимни йиғиб олганман (кулади). Сўнгра "Спартак Нальчик"да кўрикдан ўтганман. Бу жамоа сафида кўпроқ ўйин амалиётига эга бўлгандим. Мослашиш учун ҳеч қанча вақт кетгманди. Жамоа лигада қолиш учун курашарди. Шу боис ҳар бир баҳсга тўлиқ куч билан ўйнардик. Тажрибам ошиб бораверди. Ўшанда Коллер, Карьяка каби юлдузлар ўйнарди. Нальчикда 2 йил ўйнадим ва "Алания"дан таклиф тушди. Вадим Шевчук бошчилигидаги жамоа қуйи лигадан премьер-лигага чиқишни мақсад қилганди. Айнан "Алания"да мен учун ҳақиқий футбол ҳаёти бошланди. Доимо майдонга тушардим, голлар урардим, футболчи сифатида тўлиқ очилдим десам янглишмайман. Европа лигаси саралашида ўйнагандик. "Актобе" тўсиғидан ўтгандик, гуруҳ босқичига чиқиш учун "Бешиктош" билан ўйнагандик. Сафарда 0:3 ҳисобида ютқазганмиз, уйда эса 2:0 ҳисобида ғолиб бўлгандик. Агар бу тўсиқдан ўта олганимизда Европа лигаси гуруҳ босқичида ўйнардик.

"Алания"даги 2,5 йил ажойиб ўтганди. Биз премьер-лигага чиққандик, Россия Кубоги финалига чиққанмиз. Тўғри финалда ЦСКАга ютқазганмиз, аммо финал барибир финал. Шундай бўлдики, биз премьер-лигага чиққанимиздан кейин жамоага бошқа легионер футболчилар олиб келина бошланди. Менга эса "узр йўлларимиз шу жойда айрилади, ўзинга бошқа клуб излайвер, сен озодсан" дейишди.



"АКТОБЕ", ОҒИР ЖАРОҲАТ ВА "ЛОКОМОТИВ" ҲАҚИДА

Шундан кейин мен "Актобе" сафига бориб қўшилдим. Ўшанда Кападзе ва Гейнрих ҳам шу жамоада эди. Дастлбки йил Қозоғистон чемпионатида 3-ўринни эгалладик. Кейинги мавсум чемпионлик вазифаси қўйилганди ва биз чемпион бўла олгандик. Аммо ўша 2013 йил оғир жароҳат олгандим. Ўша жароҳат менга ҳаётда кўп нарсани тушуниб етишимга ёрдам берганди. Жароҳат олганимда ҳеч кимга керак эмасдим. Тошкентга қайтиб келиб бир йил ҳеч қаерда ўйнамадим. Шу дамда "Локомотив" менга ёрдам қўлини чўзди. Ҳеч ким менга ишонмаган пайтда "Локомотив" менга ишонди. Ҳалигача ушбу клубга раҳмат айтаман. Ўша пайт Вадим Абрамов бош мураббий эди. Жароҳатимни даволаётганда Абрамов сен ўйнашинг керак тезроқ тузал деб айтарди. "Локомотив" сафидаги дебютимда голли пас берганман ва ўзимга бўлган ишонч пайдо бўлган. Яқинларим мени қўллаб-қувватлашди. Агар улар бўлмаганида билмадим ҳозир қаерда бўлардим. Секин-аста голлар ура бошладим, 2016 йил мен учун сермаҳсул бўлди, 2017 йил эса шунчаки ажойиб ўтди (кулади).



"ПАХТАКОР"ГА ҚАЙТИШ

"Локомотив" сафида кетма-кет уч марта чемпион бўлдим, икки марта мамлакат кубоги ва бир марта Суперкубок соҳиби бўлдим. Мен учун буни давом эттириш жуда муҳим эди. "Локомотив" ҳозир ҳам энг юқори мақсадларни қўйган. Нима учун "Пахтакор"га қайтдим? Биринчидан, мен барчасини айнан шу ерда бошлаганман. Иккинчидан, отам шу клубга ўтишимни истади. Барчаси оддий.




АВСТРАЛИЯ БИЛАН ЎЙИНДАГИ УРИЛМАГАН ПЕНАЛЬТИ
Австралия билан ўйин оғир бўлди. 2004 йил Баҳрайн билан ўйинда ҳам пенальтидан гол ура олмагандим, аммо унда анча ёш эдим. Австралия билан ўйиндан кейин пенальти тепиш учун борганимда гол уришимга ишончим комил эди. Аммо ОАВда 2004 йил Бикмаев Баҳрайнга гол ура олмаганди деб ёзишганди. Балки шу нарса хаёлимдан ўтгандир. Одатда мен 11 метрли жарима тўпи тепиш учун келганимда битта бурчакни аниқлаб оламан ва ўша томонга тепаман. Тўпни ерга қўйганимда бошимдан барча нарса чиқиб кетди. Қалтирардим. Бироз ўйлаб, ўзим танлаган бурчагимга тепаман деб ўйладим ва зарба бердим. Аммо дарвозабон олдиндан ўша томонга ташланди ва тўпни қайтарди. Бу ҳаёт, нима ҳам қила оламиз.



ОРЗУСИ
Футболдаги орзуларимдан бири, ўғлимни футболчи қилмоқчиман. Ҳали анча ёш ва у қадар тушунмайди. Келажакда мендан озгина бўлса ҳам кучлироқ футболчи бўлиб етишишини орзу қиламан. Катта бўлиб ватанга фойдаси тегишини истайман.


Интервьюни қуйида томоша қилинг

TAS-IX Эмас


Рейтинг: +24   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика