RU

Последние новости

10:25Игорь Сергеев: "Кўпроқ гол уришдан бошқа барча вазифаларни бажардик"  2 10:00“Барселона“ қизиқаётган футболчи “Реал“га ўтиб кетиши мумкин  4 09:37МЮ Виктор Гёкерешни қўлдан чиқарганидан сўнг Германиядан ҳужумчи олиб келмоқчи  3 09:11Виктор Гёкереш АПЛнинг бошқа жамоаси сабабли МЮнинг таклифини қабул қилмади  7 08:44Суперлига. Бугун 12-тур якунланади  3 08:17"Бунёдкор" ва "Пахтакор" ўртасида бўлиб ўтган Тошкент дербисидан ФОТОГАЛEРEЯ  0 08:00Суперлига. "Қизилқум" - "Сўғдиёна" ва ОКМК – "Шўртан" ўйинларида мухлислар гол кўришмади. "Бунёдкор" ва "Пахтакор" ўйинида эса иккита гол урилди  0 07:51“Рома“ асосий ҳужумчисини сотувга қўяди  6 07:17Янги форматдаги клублар ўртасидаги ЖЧ старт олди. Илк баҳсда "Интер Майами" Миср жамосига қарши баҳс олиб борди  10 04:07Элдор Мойлиев: "Устунлик рақибда, омад эса биз томонда бўлди"  2 03:41Илёс Зейтуллаев: "Бугун "Пахтакор"дек жамоага қарши ўйнадик, Качори бир метрдан гол урганда, ҳисоб 2:0 бўларди"  4 00:09Миржалол Қосимов: "Бугунги ўйинга баҳо – 2"  5 23:20ЦСКАнинг янги бош мураббийи маълум  2 22:52Ильгиз Танташев бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси "Боруссия" иштирокидаги ўйинни бошқаради  4 22:34Камолиддин Тожиев: "Бугун бутун мавсумга етадиган вазият яратдик, тўп дарвозага киришни истамади"  20

Интервью. Фил Невилл: “Олд Траффорд”га бошқа жамоа билан қайтиш ҳамиша қийин" Новости

Интервью. Фил Невилл: “Олд Траффорд”га бошқа жамоа билан қайтиш ҳамиша қийин"

“BreatheSport” портали мухбирлари айни пайтда “Валенсия” мураббийлар штабида фаолият юритаётган Фил Невилл билан суҳбатлашишди.

Унда Фил Испания ва Англия футболи ҳақида саволларга жавоб берди.

- Como esta la vida en Espana? Испания қандай, Валенсия ёқяптими?
- Me encanta la vida en Espana! Испанияда ажойиб! Биринчи марта Манчестердан ташқарида яшаяпман. Тўғрисини айтсам, таассуротларим жуда кўп.

- Кунлик иш ҳақида гапирсак, ўйинларнинг ўзига тайёрланиш ва испан футболи инглиз футболидан кескин фарқ қиладими?
- Унчалик эмас. Премьер-лига ва Ла Лига — жиддий чемпионатлар. Ўйинларга тайёрланиш ҳам деярли ўхшаш, футболчилар бу ерда ҳам профессионал. Бир неча учрашувлар тунда ўтади, лекин бундай ҳолатга кўникиш осон. Бу бирор нарсага таъсир кўрсатмайди.

- Испанияда ишлашга нима чорлади?
- Бу ишни бирор янги нарса билиш мумкинлиги, ҳалигача ўзим шуғулланмаган иш билан банд бўлишим туфайли қабул қилдим. Янги маданият билан танишаман, янги тил ва дунёқарашимни кенгайтираман. Яна “Валенсия” катта клуб. Бундай савиядаги жамоада имкониятга эга бўлиш ва тажриба билан ўртоқлашиш мен ва фаолиятим учун жуда фойдали.



- Гари билан ишлаш қандай? Бирга ўсиб, ўйнадингиз, лекин мураббий сифатида ишлаш қандай экан?
- Гари билан хотиржам муносабатдамиз. Нима хоҳлашимизни биламиз, бир-биримизга ишонамиз ва биргаликда яхши ишлаймиз.

- Бош мураббий бўлиб ишлаш ҳақида ўйламадингизми? Келажакда шундай мақсадингиз борми?
- Қачондир буни хоҳлаганман. Лекин менда вақт етарли ва шошишга сабаб йўқ. Тажриба тўплаганимни ҳис қилсам ва тўғри келадиган имконият юзага келса, ўшанда бу ҳақида ўйлаб кўраман. Ҳозир эса “Валенсия”даги ишимга тўлиқ эътибор қаратишни истайман.

- Бир мавсум “Манчестер Юнайтед”да мураббий бўлиб ишладингиз. Келажакда “Эвертон” ёки “МЮ”га қайтишни режалаштиряпсизми? Балки, бош мураббий ролида?
- “Манчестер Юнайтед” ва “Эвертон” ҳамиша юрагимда. Иккала клубда яхши дамларим ўтган. Футболга келганда тарихга суяниб ўтирмайман. Айни дамда менга “Валенсия”да ишлаш ёқмоқда. Ушбу клуб мен ва оилам учун муҳим жиҳатга айланиб улгурди.



- Собиқ жамоаларингизнинг ушбу мавсумдаги иштирокини қандай баҳолайсиз?
- “Эвертон”да Лига Кубогида ғолиб чиқиш учун яхши имконият бор, мен уларга ишонаман. Чемпионатда улар яхшироқ ўйнай олишарди. Бундай таркиб билан клуб кучли тўртлик сари кураш олиб бориши зарур. Ўйлашимча, вақт ўтиши билан шундай ҳам бўлади. “Юнайтед”да эса ҳозир осон бўлмаган давр, лекин улар ҳали барчасини ўзгартиришлари мумкин. Луи ван Гал “Олд Траффорд”га муваффақият олиб келишига ишонаман.

- Премьер-лигага атрофдан назар ташлайдиган инсон сифатида қандай фикр билдирасиз?
- Ақлдан озиш мумкин. Бор эътиборимни Ли Лига ва “Валенсия”га қаратганман, лекин Англиядаги турнир жадвалини кўриб, шокка тушяпман.

- Жамоалар ҳали рақибларини енгиши лозим, лекин Гари билан “Валенсия” Европа Лигасида “Юнайтед”га тўқнаш келишини истайсизми?
- “Олд Траффорд”га бошқа жамоа билан қайтиш ҳамиша қийин! Лекин бу жуда ажойиб учрашув бўларди ва осон бўлмаган ўйин.

- Англия Рождество байрами пайтида Испаниядан ўрнак олиб, футболчиларга таътил бериши керак деб ўйлайсизми?
- Премьер-лигада танаффуснинг йўқлиги – шунчаки ақлсизлик! Бунинг устидан Европа кулмоқда. Мухлисларга бу ёқади, бироқ терма жамоа ва футболчиларга танаффус халал бермаган бўларди.

Беҳзод НАЗАРОВ тайёрлади.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика