RU

Последние новости

22:42Максим Шацких: "Мен пенальтилар сериясига тайёрланадиган мураббийлар тоифасидан эмасман"  0 22:25"Насаф" — 2024 йилги Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби! (Тақдирлаш маросими)  4 21:40Ўзбекистон Суперкубоги-2024. Пахтакор - Насаф 1:1 (Пенальтилар серияси 3:4). Highlights  20 21:30Компани "'Бавария' — халқаро футбол институти"  4 21:17"Насаф" — Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби!  248 20:48ПСЖнинг Мбаппедан 80 млн евро қарзи бор, клуб буни тўлашдан бош тортди  5 20:24Драган Черан Ўзбекистон Суперкубоги тўпурарига айланди  2 20:11Расман: Компани — "Бавария" бош мураббийи!  9 19:59Компанини "Бавария"га Гвардиола тавсия қилган  2 19:35Карло Анчелотти: "Мен фаолиятимни "Реал"да якунламоқчиман"  7 19:14"Манчестер Юнайтед" англиялик марказий ҳимоячини сотиб олмоқчи  0 18:51Расман: Александр Кержаков — "Кайрат" бош мураббийи  3 18:26Ўзбекистон Кубоги. 1/8 финал жуфтликлари маълум  12 18:12Ўзбекистон Суперкубоги. "Пахтакор" - "Насаф". Асосий таркиблар маълум  24 18:05Расман: Ханс Дитер-Флик — "Барселона" бош мураббийи  29

Интервью: Даврон Кабулов ўзбек футболи ҳақида нима дейди? (2-қисм) Новости

Интервью: Даврон Кабулов ўзбек футболи ҳақида нима дейди? (2-қисм)

Аввал журналистика соҳасида Спорт телеканалида ишлаган Даврон Кабулов айни дамда шоу-бизнесда ўз фаолиятини давом эттирмоқда.

7 ёшдан 70 ёшгача мухлисларга эга бўлган “Миллион” жамоаси аъзоси Даврон Кабулов куни кеча сайтимиз меҳмони бўлди. Кабулов билан футбол ҳақида суҳбатлашди.

- Инстраграмдаги шаҳсий саҳафингизда қолдирган постингиз кўплаб муҳокамаларга саба бўлди. Яни у ерда "Мураббийлик тажрибам йўқлигини юзимга солишмаса, "қўнғироқлар" билан таркиб танлашга аралашишмаса Ўзбекистон МТЖни жаҳон чемпионатига олиб чиқа оламан. Текинга - пул керакмас. 4 йил ватаним учун ойликсиз ишлашга тайёрман. "Бошловчилигингни қилсанг-чи" деган гапларга шошилманг: Термамизни шу вақтгача Саркисян, Мирсодиқов, Вега да Сильва, Сальков, Непомняший, Абрамов, Қосимов, Бабаян каби "тан олинган"лар бошқарди - олиб чиқолмади ЖЧга. Ҳеч нарса йўқотмайсиз: Эплолмасам 6 марта чиқолмаган мундиалга 7 марта чиқмаган бўласиз - ваъдамни устидан чиқсам ТАРИХДА БИРИНЧИ МАРТТА бўлади. Жиддий айтяпман. Агар натижа олдингиларидан ёмон бўлса, яшаб турган уйимни ўртага тикишга тайёрман!" дея фикр қолдиргандингиз. Бу шунчаки хазилмиди ёки жиддий тарзда айтилган гапмиди?

- Шунчаки хазил эмас эди. Бу ижтимоий ташаббус, фуқаролик позицияси. Мухлис сифатида Ўзбекистон миллий терма жамоасига 20 йилдан бери ишқибозлик қиладиган ва жавобига ҳеч нарса олмаётган бир мухлис Даврон Кабуловдан терма жамоага таклиф эди. Терма жамоани эртага менга топшириб қўймаслигига ишончим комил. Ҳозирги аҳвол яна узоқ вақт сақланиб қолиш керак эмас деб ҳисоблайман. Агарда кимдур менга терма жамоани таклиф қиладиган бўлса, йўқ мен ўшанда хазиллашган эдим деб қочиб кетмайман. Терма жамоани менга беришса ишлашга тайёрман.


- Сизга МТЖни ишониб топширишса ҳозирги таркибдан кимларни олиб қолган бўлардингиз?

- Бизда битта таркиб тузилади ва 10 йил айланади. Аслида терма жамоани таркиби янгиланиб туриши керак. Футболчиларнинг жисмоний ҳолатига, спорт формасига қараб. Бир неча кун олдин Венгрия билан Россия терма жамоаси баҳс олиб борди ва Россия терма жамоаси таркибида Федер Кудряшов майдонга тушди. Ҳозир Кудряшов неча ёшда? 31 ёки 32 ёшда. Ушбу футболчи фаолияти давомида терма жамоага чақирилмаган. Ёки бўлмасам Олег Кузминни оладиган бўлсак “Рубин” ҳимоячиси, 34 ёшида терма жамоага чақирув олябди. Бу нимадан далолат беради? Терма жамоада паспортга ёки бўлмасам бошқа нарсага эътибор бериб биринчи планга чиқарилиши керак эмас. Терма жамоадаги кўплаб футболчилар билан дўстлик алоқаларимиз, салом-алигимиз жуда ҳам яхши. Шунинг учун терма жамоанинг бош мураббийи бўлмасдан туриб фамилияларни келтириш мен томондан тўғри бўлмайди. Лекин МТЖнинг ҳозирги таркибидан камида 3 нафар футболчидан бошқаси қолмасди. Таркибни 80-90 фоизга янгилаган бўлардим.


- Биздан кўплаб ёш ва умидли футболчилар етишиб чиқади. Мана шу футболчилар ярим йўлда йўқолиб қолишмоқда. Бунга нима сабаб бўлмоқда деб ўйалйсиз?

- Ўтган йилнинг бошида “Бунёдкор” жамоасининг чап қанот ҳимоясида Акром Комилов ҳаракат қилишни бошлаган эди. Шу болани ўйинларини кўрдимда гап бўлиши мумкин эмас, биздан ҳам Марсело чиқар эканку дедим. Тезлиги ҳам бошқа жиҳатлари ҳам шунга муносиб эди. Мавсум ярмига келганда мана шу футболчини танийолмадим. Чунки йил бошида кўраётган футболчи йил ўртасига келганда умуман футбол ўйнашни эсидан чиқариб қўйганга ўхшайди. Бизда жуда катта камчилигимиз бор. Футболчини оёққа туриш жараёнини агар 4та босқичдан иборат дийдиган бўлсак, бу истеъдодни кўзга ташланиши, ўша истеъдодни ривожлантирилиши, футболчилик чўққисига чиқиши ва ёши 30дан ошгандан кейин фаолиятни тўғри йўлга қўйиши. Биздан яхши истеъдодли футболчилар кўп чиқади. Истеъдодни сайқаллаб янада ривожлантириб берадиган иккинчи зина йўқ. 18-19 ёшгача биздан зўр футболчилар етишиб чиқади. 23 ёшгача биз уларни ҳароб қилиб бўламиз. 23 ёшдан сўнг у нари борса “Шўртан”, “Олмалиқ” даражасидаги футболчилигича қолади. Мен “Шўртан” ёки “Олмалиқ”ни ёмон жамоа демоқчи эмасман. Айнан ўшада бизни камчилигимиз. Орада жарлик пайдо бўлади. Ўша жарликни йўқотиш учун биринчи навбатта чемпионатимизни қизиқарлироқ қилишимиз керак. Ривалдо ёки бўлмасам Сколарини ҳисобига эмас. Нима биз Сколарига тўлаган ойликни ўзимизни мураббийларга тўлай олмаймизми? Мураббийга 5 миллион сўм бермагинда 20 миллион сўм ойлик бергин, ўшанда мураббий ўйинларни сотмасинда, таркибга қўйиш учун таркибдаги футболчилардан пул олмасинда ўзини ишини қилсин, истеъдодларни кашф қилсин. Бунга нима ҳалақит бераябди? Йўқ, бизда мураббийга бериладиган ўша 15 миллион сўм тежалади, кейин қайсидур ҳимоячи ўзини дарвозасига автогол уриб қўяди, у билан мураббий келишиб олган бўлади. Мураббий ҳам ишонган шогирдига айтади.


- Демак бу гапингиз билан ҳозир ҳам келишилган ўйинлар бор демоқчимисиз?

- Демоқчи эмасман, деб бўлдим. Мен ҳозир кимгадур ниманидур исботлаб беришим керакми? Ўзим учун биламан, бор.

- Олий лигамизда мухлислар ташрифи камайиб кетганига юқорида айтиб ўтган гаплариз сабаб бўла оладими?

- Йўқ, бошқа сабаблар ҳам бор. Чемпионат ўйини соат 16:00га белгилаб қўйилмоқда. Учрашувни бунақа вақтга ким белгилайди? Мен сизга бир мисол келтираман. Ўтган ой “Реал Мадрид” ва “Севилья” жамоалари ўртасидаги учрашувни томоша қилиш учун Мадриддаги “Сантьяго Бернабеу” стадионига бордим. Ўйин соат 20:00га белгиланган. Соат 18:00да ишдан чиқасиз ва ўйин бошлангунга қадар бемалол оила аъзоларингиз билан овқатланиб олсангиз бўлади. “Сантьяго Бернабеу”га 75 000 мухлис сиғади. “Бунёдкор”дан икки баробар кўп бегани. Стадионда мухлислар учун ҳамма шароитлар бор. Мени турмуш ўртоғим билан стадионга бориб футбол томоша қилгим келмайди деб ўйлайсизми? Боргим келади. Стадионга аёлимни оборганимдан сўнг (судья пи-пи-пи) бошланади. Аёлим бундай сўкишларни эшитишини хоҳламайман. Бизда стадионда аёллар фавқулотда жуда кам. Чунки стадионга писта чақадиган, сигарет чекадиган, оғзидан боди кириб шоди чиқадиган одамлар киради. Аслида футбол театр бўлиши керак. Халқ аҳмоқ эмас. Халқни ёш бола қилиб бўлмайди. Сиз яхши томоша қўйсез халқни ташриф буюриши учун илтимос қилиш шарт эмас. Улар ўзлари келади. Футболни шу даражага олиб чиқиш учун уни қизиқарли қилишимиз керак. Стадионларимизғда шароитлар борми?“Бунёдкор”стадионида шароитлар бор лекин унданфойдаланилмайди. Ушбу стадионни ресторани бор. Тез тайёр бўладиган fast food махсулотларини йўлга қўйса бўлади. Айтайлик мисол учун шаҳарнинг қайсидур нуқтада мени fast food тармоғим бор. Менга айтишса ўзимни жихозларимни ҳамасини 1 кунга бўлса ҳам обориб қўяман. У ерда савдо бўлади. Савдо бўлган жойда барака бўлади.


- Александр Лобанов билан бир жамоада машғулот ўтказган экансиз. Лобанов билан рақобатлаша олганмисиз?

- Ўша пайтда “Текстилшик” жамоасида Александр Лобанов билан бирга машғулот ўтказардик. Мураббийимиз Сергей Андреевич эди.Ўша одам рус бўлгани учун маҳаллийчилик бўларди. Ўша пайтда мен Лобановдан ёмон дарвозабон эмасмас деган фикр хаёлимдан ўтарди. Лобанов билан бирга бор йўғи 4-5 ой машғулот ўтказганман. Кейин бошқа жамоага кўчиб ўтганман. Мен футболчи бўла олмаганимдан ўзбек футболи жуда кўп нарса йўқотмаган (кулиб).

- Кўпчилик мухлислар МТЖ дарвозабони Александр Лобанов томон танқид тошларини отишмоқда. Бунга кўз юмиб бўлмайди. Сизнингча Александр Лобанов терма жамоага муносибми?

- Мендан қандай жавоб эшитгиз келябди? Ҳозир сизга дипломатик тарзда жавоб беришим керак. Аграда мен МТЖ бош мураббийи бўлганимда Лобановни дарвозага қўймасдим. Лобановнинг бахтига мен терма жамоа бош мураббийи эмасман. Нестеровга дарворзабон сифатида мени ҳам иҳлосим баланд. Лекин Нестеров кўпроқ Икер Касильяс туркумидаги дарвозабонлардан бири. Чунки мана шу дарвозабонлар кўпроқ чиройли сейв ижро этишни яхши кўради.


Жаҳонгир Сотволдиев суҳбатлашди


Интервью. Даврон Кабулов ўзбек футболи ва ЕЧЛ ҳақида нима дейди? (1-қисм)

Даврон Кабуловдан ўзбек футболидаги аччиқ ҳақиқатлар (тўлиқ интервью) ВИДЕО

Рейтинг: +24   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика