RU

Последние новости

01:34"Лочин" устози Сардор Тўхтаев: "Йигитларимиз футбол ўйнашни исташса, Суперлиганинг исталган жамоасига қийинчилик туғдиришимиз мумкин"  1 01:23"Манчестер Сити" Виртцни сотиб олиш бўйича "Байер"га таклиф жўнатди  0 01:01Де Брюйненинг агентлари футболчининг хизматларини "Реал"га таклиф қилди  2 00:43Анчелотти Бразилия термасида Кака билан ишламоқчи  0 00:25Камолиддин Тожиев: "Пахтакор" ҳамма фронтда олий мақсад қўяди. Кўп гол ўтказаётганимиз мени безовта қилмоқда"  3 00:11"Пахтакор"нинг бразилиялик легионери ярим йилга сафдан чиқди  1 23:52Рўзиқул Бердиев: “У биз учун қиммат футболчи эмас, арзон футболчи“  10 23:20U21 биринчилиги. Водий дербисида дуранг, "Динамо"га техник мағлубият ёзилди ва бошқа натижалар (ЖАДВАЛ)  0 22:47“Динамо“га қарши учрашувдан сўнг мезбонлар устози қисқа фикр билдирди  8 22:28"Навоий ФА" бош мураббийи Даврон Турсунов: "ОКМКнинг энг зўр спорт формадаги пайтига тўғри келиб қолдик"   3 22:09Марат Мифтахутдинов: “Абрамов касал бўлиб қолгани сабабли Андижонга кела олмади“  2 21:38Миржалол Қосимов: "Охирги тур олдидан ҳеч нарса маълум эмас эди. Шу сабабли деярли асосий таркибни майдонга туширдик"  6 21:24Амалдаги чемпион ва кубок соҳиби Ўзбекистон кубоги гуруҳ босқичида қолиб кетди  47 21:02Ўзбекистон Кубоги. "Насаф" "Пахтакор"га мағлуб бўлиб, гуруҳда қолиб кетди. "Лочин" бу сафар "Сурхон"ни мағлуб этиб, кейинги босқичга йўл олди  191 19:57"Рома" асосий футболчиси билан шартномани узайтиришга уриниб кўради  2

Интервью. Аброр Тошқўзиев: "Металлург" таркибида мухлислар яна янги номларни кўришади" Новости

Интервью. Аброр Тошқўзиев: "Металлург" таркибида мухлислар яна янги номларни кўришади"

Coca Cola Суперлигасининг янги мавсумига қуръа ташланганидан сўнг “Металлург”нинг ўтган йилги мавсуми биринчи голи муаллифи Аброр Тошқўзиев билан клуб матбуот хизмати кичик интервью ташкил қилди.

Аброр мана янги мавсумга қуръа ташланди. Илк турдаги рақиблар маълум. "Металлург" биринчи учрашувни сафарда “Сурхон”га қарши ўтказади. Таассуротлар қандай?

-  Қуръа жараёнини интизорлик билан кутгандик. Чунки, қуръа амалда янги мавсумни бошлаб беради-да: кимга қарши, қачон ўйнашинг кераклигини билиб оласан. Бу йил ҳам икки мавсум аввалгидек чемпионатни “Сурхон”га қарши бошларканмиз. Қуръа жараёнидаёқ 2019 йилги Термизда бўлиб ўтган ўйин ёдимизга келди. Ўшанда Суперлигада дебютини ўтказаётган клубга қарши анча қийин ўйин бўлганди. Майдон эгалари тезкор гол киритиб, режаларимизни чалкаштириб юборган, ўйин охирига келгандагина мағлубиятдан қутилиб қолгандик. Энди бу йил ўша хатоларни такрорламаймиз. Илк ўйинга жиддий тайёргарлик кўрамиз ва албатта мухлисларимизни хурсанд этамиз деб ўйлайман.

- Жамоа  2020 йилги мавсумни ҳам сафарда бошлаган эди ва АГМК жамоаси дарвозасига киритган голингиз “Металлург”га бир очко олиб берганди. Бу йил қандай бўлади?

-  Имкон берилса, майдон тушсам, албатта ўтган йилги муваффақиятни такрорлашга ҳаракат қиламан. Рақиб ким бўлишидан қатъий назар, биз доимо ғалаба учун ўйнаймиз. 

-  Мухлислар сизнинг майдонга қайтишингизни кутишмоқда. Даволаниш жараёни якунландими?

-  Ҳа, Худога шукур, ҳаммаси ортда қолди. Жарроҳлик амалиёти кўнгилдагидек бўлди. Индивидуал тарзда шуғулланишни бошладим. Яна бир ҳафталардан кейин жамоанинг умумий машғулотларига қўшиламан. Умид қиламанки, чемпионатнинг дастлабки учрашувларигача жисмоний формамни тиклаб оламан.

-  Ўтган мавсум “Металлург”нинг асосий таркиби еттинчи ўринни эгаллаганди. Ёшлар жамоаси эса мамлакат биринчилигининг ғолиби бўлишганди. Бу йилги режалар қандай?

-  “Металлург” сўнгги йилларда барқарор футбол намойиш этиб, мухлисларимизни хурсанд этиб келмоқда. Кетма кет икки мавсум 5-ўринни эгалладик. Ўтган йилги натижамиздан ҳам ишқибозларимиз қаноатланишди, деб ўйлайман. Бу йилги мақсад ва режаларимиз аввалги мавсумлардаги муваффақиятни такрорлаш, ундан паст натижани кўрсатмаслик бўлади. Асосий таркиб бир қатор тажрибали футболчилар билан кучайтирилди. Россия терма жамоасида ўйнаган Евгений Макеев сафимизга қўшилди. Ўзбекистон терма жамоаси ҳужум чизиғида тўп сурган, собиқ жамоадошимиз Шаҳзодбек Нурматов қадрдон клубига қайтди. Яна бир ҳужумчи Иван Нагаев ҳам ўз вақтида “Металлург”да порлаб, кучли клублар эътиборига тушганди. Мухлисларимиз таркибимизда яна бир қатор янги номларни кўришади. Хуллас, тайёргарлик авжида. Чемпионатнинг бошланишини сабрсизлик билан кутамиз. Ёшлар жамоамиз эса ўтган мавсум планкани жуда юқори кўтаришди. Натижага эришишдан, уни сақлаб қолиш қийин дейишади. Бу мавсум ёшларимизга осон бўлмайди. Аммо ҳар қандай вазифани бажариш жамоанинг ўзига боғлиқ.

-  Аброр, биз ҳам мухлислар номидан сизнинг тезроқ сафга қайтишингизни тилаб қоламиз. “Металлург” эса янги мавсумда ҳам гранд жамоаларнинг “кушандаси”га айланишини, ҳужумкор, мазмунли ўйинлари билан ишқибозлар олқишига сазовор бўлишини истаймиз.

-  Раҳмат, айтганингиз келсин. Биз албатта Бекобод шаҳри аҳлини, Ўзбекистон металлургия комбинати ишчи ва хизматчиларини, шунингдек, кўп минг сонли Тошкент вилояти футбол ишқибозларини хурсанд этиш йўлида бор куч ва маҳоратимизни ишга соламиз.

Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика