“Интер” Икардига йилига 6,5 млн. тўламоқчи, футболчи эса кўпроқ сўрамоқда
23 фев 2019 20:10
Новости
“Интер” Икардига йилига 6,5 млн. тўламоқчи, футболчи эса кўпроқ сўрамоқда
“Интер” клуби жамоанинг асосий ҳужумчиси Мауро Икардига янги шартнома таклиф қилди.
Шартномага кўра, “нерадзуррилар“ аргентиналик футболчи учун йилига 6,5 млн. евро тўламоқчи. Бироқ, Икарди ва унинг агенти (аёли) Ванда Нара бу маблағдан норози. Улар клубдан 7,5 млн евро сўрамоқда, дея хабар беради Corriere dello Sport.
Аввалроқ, “Интер” Мауро Икардини сардорлик боғичидан маҳрум қилиб, уни Самир Хандановичга топширганди. Икарди Европа лигаси 1/16 финали доирасидаги “Рапид”га қарши ўйиннинг қайдномасига ўам киритилмаган. Шунингдек, унинг А серия 24 турида “Фиорентина”га қарши майдонга тушиши ҳам сўроқ остида бўлиб турибди.
Қайд этиш жоизки, 26 ёшли ҳужумчига “Реал”, “Челси” ва Европанинг бошқа гранд жамоаларидан қизиқиш бўлмоқда.
Комментарии