Инглиз клуби кофе қолдиқларидан тайёрланган футбол формасида ўйнайди
25 фев 2021 19:50
Новости
Манбага кўра, Англия 4-дивизионида қатнашаётган “Форест Грин Роверс” жамоаси дунёни ҳайрат қолдиришда давом этади.
Бу сафар клуб кофе чиқиндиларидан тайёрланган футбол формаларида ўйнашини эълон қилди.
“Футболкалар – кофе қолдиғи ва қайта ишланадиган пластик идишларнинг комбинациясидан тайёрланади. Фикримизча, улар бамбукдан енгилроқ ва вентиляцияси яхшироқ бўладиган кўринади”, дейди клуб президенти Дейл Винс.
Бир неча йил олдин “Форест Грин Роверс” дунёда энг экологик тоза клуб деб топилганди. Жамоада футболчиларни гўштсиз таомлар билан овқатлантиришади ва керакли энергия Қуёш батареяларидан олинади.

Instagram'даги махсус @angliyafutboli саҳифамизга обуна бўлинг!
Похожие новости
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
"Реал Мадрид" ва ниҳоят Ла Лигада ғалаба қозонди. Мбаппедан дубль
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
Комментарии