RU

Последние новости

08:25Sofascore. Кеча асосий таркибда майдонга тушган Ҳусанов неча баҳога лойиқ кўрилди?  0 07:57Here we go! "Ливерпуль" АПЛ тарихидаги энг қиммат трансферни амалга оширмоқда  3 07:25"Сиэтл Саундерс" Лига кубогининг финалида Месси бошчилидаги "Интер Майами"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  4 02:32ЛаЛига. "Барселона" Мадридда дуранг ўйнади  28 01:42А Серия. "Интер" ўз майдонида ютқазди, "Лацио"дан йирик ғалаба  2 01:15АПЛ. Эмилиано Мартинес қайдномага киритилмаган ўйинда "Астон Вилла" ўз майдонида йирик ҳисобда ютқазди  0 00:52Давид Райя: "Янги тўплар эскисидан фарқ қилади"  2 00:14Бундеслига. "Боруссия" Д йирик ғалабага эришди  0 23:45А Серия. "Ювентус" 2-турда ҳам ғалабага эришди  4 23:30Абдуқодир Ҳусанов "CAFA Nations Cup" мусобақасида ўйнайдими?  5 23:08Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" ўз майдонида "Эйюпспор"ни мағлуб қила олмади  37 22:55"Севинч" тарих яратди ва ОЧЛга йўлланма олди!  5 22:40Пеп Гвардиола: "Балки Ҳусанов жароҳат олмаганида ютқазмаган бўлардик"  23 22:25АПЛ. "Ливерпуль" Собослаининг суперголи эвазига "Арсенал"ни мағлуб қилди  40 21:53"Манчестер Юнайтед" янги дарвозабони билан келишувга эришди  11

Инчеон-2014. Бокс. Ойбек Мамазулуновни "СИНДИРИШ"ди Новости

Инчеон-2014. Бокс. Ойбек Мамазулуновни "СИНДИРИШ"ди

Ўзбекистон иштирокида куннинг учинчи чиқишида Ойбек Мамазулунов ринг эгаси, Ким Хёнг Юга қарши жанг олиб борди.
Балки қаердандир бу жангни топиб кўриш имконияти сизда бўлар. Аммо 3 раунднинг барида корейс боксчисини кетма-кет зарбалари билан "ёрвор"ган Ойбек якунда сирли равишда мағлубиятга учради. Бўй жиҳатдан рақибидан паст бўлсада, паст ва юқори зарбалари билан Ким Хёнгни фақат ҳимояланишга мажбур қилди. Буни тезда пайқаган рефери икки маротаба, хато зарба бераётган деган фикрда у ҳамюртимизга огоҳлантириш берди.



Бу эса баҳо қўйиб ўтирувчи ҳакамларга қўл келди. Учинчи раунд сўнггида кореялик боксчининг боши ғуррага тўлиб кетди. Буни қуйидаги суратдан ҳам кўришингиз мумкин. Якунда суҳандон ринг эгасини 29-28, 29-28, 29-28 ҳисобида ғалаба қозонганлигини айтганида, залга йиғилган, барчанинг норозилигига учради. Рингни тарк этиш олдидан, мард экан, Ким Хёнг Ойбекни қўлини кўтариб қўйди. Боксчини ўзи тан олган натижани, кўзи кўр ҳакамлар эътибордан четда қолдирдилар.



Баҳсга қуйидаги ҳакамлар баҳо беришди:
Дель Пуэтро Труэта (Куба)
Херардо Погги (Аргентина)
Сиди Ёқуб Ҳаммади (Жазоир)
Майкл Галлахер (Ирландия)
Мариуш Горни (Польша)



Биз эса Ойбекка руҳини чўктирмасликка, аксинча Рио олимпиадасига жиддий тайёрганрлик кўриб, у ерда олтин медал билан қайтишига тилакдошмиз.

Нодирхўжа Юлдашев
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика