RU

Последние новости

21:37Осиёда ЖЧ саралашининг тўртинчи босқичи бошланди. Бу ҳақда нималарни билишимиз лозим?  8 21:01"Реал" "Сантьяго Бернабеу" стадиони номини ўзгартириши мумкин  0 20:38Ансу Фати Францияда рекорд натижа қайд этди  2 19:40Ҳожимат Эркинов ЖЧда қайси жамоалар билан рўбарў келишни хоҳлайди?  12 18:43Кувайт терма жамоаси бош мураббийи: "Мен ЎФА шорт-листида бўлганман?"  8 18:19"Реал" футболчиси Испания терма жамоаси сафида жароҳат олди  3 17:40Сайфиев ва Ҳамробековлар терма жамоа машғулотида иштирок этишмади  2 17:27Каннаваро: "Тимур Кападзе билан ўйин фалсафаларимиз ўхшаш"  29 17:23Ҳожимат Эркинов: "ОКМКда катта футболга мослашганман"  0 17:06Фабио Каннаваро Турғунбоев ва Эшмуродовнинг йиғинга чақирилишига изоҳ берди, МТЖда икки нафар футболчи жароҳат олган  14 17:03"Унда ўзбек футболчилари ҳақида кўп маълумот бор" - Фабио Каннаваро Тимур Кападзенинг ёрдамчи бўлиши ҳақидаги саволга жавоб қайтарди  12 16:40"Нефтчи" – "Андижон" ва "Бунёдкор" – "Насаф" учрашувларида пенальти ҳолатлари бўлганмиди? 24-турдаги ҳакамлик таҳлили  5 16:21"Реал" ТВ Родригонинг жарима майдонида йиқилиши ҳақида: "Трансляция контакт пайтида бошқа кадрга ўтиб кетди"  5 16:02Ҳожимат Эркинов: "Бундан футболчи чиқмайди, бўйи паст" деб айтганлар бўлган"  1 15:43"Наполи" Неймар билан шартнома имзоламоқчи бўлган экан  0

IMHO: ўзбек футболидаги матбуот хизматлар қандай ишлаяпти? Новости

IMHO: ўзбек футболидаги матбуот хизматлар қандай ишлаяпти?

IMHO (in my humble opinion) - менинг ожизона фикримча. Инглизлар бирор бир таклиф ёки фикр беришда кўпинча IMHO сўзидан фойдаланишади. У ёйиб чиқилганда қандай ўқилишини ва ўзбек тилига қандай таржима бўлишини юқорида келтирдим.

Ижтимоий-сиёсий нашрда фаолият олиб бора туриб маълум масала юзасидан матбуот хизмати билан боғланишга кўп тўғри келиб қолади. Бу ўринда турли ҳолатга дуч келаман: баъзида матбуот хизматидан аниқ маълумот оласиз, баъзида эса бунинг аксига дуч келасиз (шундай матбуот хизматлар бор, улар билан боғланиб ҳам бўлмайди). 

Спортда, хусусан, футболда матбуот хизматларида бошқача ҳолатга дуч келаман. Aхборот хизмати раҳбаридан клубдаги баъзи маълумотлар сўралгани одатда билмаслигини билдиради. Бунга ўрганиб ҳам қолган киши. 

Ёки бошқа тоифа матбуот котибларидан бирор вазият юзасидан изоҳ сўралса аввал хабарни инкор этиб, сўнгра сайтни гўёки "ёлғон маълумот тарқатишда" айблайди. Ваҳоланки журналистикада манбалар орқали маълумот бериш бу нормал ҳолат. Исмини сир қолишни истаган манба бизга қандайдир маълумот етказса (албатта, манба бўлганда ҳам ишончли манба бўлиши керак!) ва ўша хабар эълон қилинса бу ёлғон ахборот бўлмайди. 

"Пахтакор" клуби матбуот котиби Беҳзод Назаров билан интервью қилганимда бир яхши фикрни берган эди: "матбуот хизмати расмий ахборот беради", деган эди у. 

ЎФA матбуот котиби Даврон Файзиев ҳам матбуот хизматлари "эшитдик-да" ёки қандайдир манбаларга таяниб эмас, балки расман тасдиқланган хабарни беришни айтиб ўтган. Бу мутлақо тўғри фикрлар. 

Маълумот учун, одатда "Championat.asia" томонидан манбаларга таяниб чиқарилган хабарлар расман ўз тасдиғини топади!

Ёки бошқа бир тоифадаги матбуот котиблари эса клубдаги бош мураббийнинг буйруғига қараб иш қилади. Дейлик бирор футболчи ўртоқлик учрашувида майдонга тушса уни мураббий рухсат бермаса клуб матбуот хизмати эълон қилмайди. 

Яқинда "Локомотив" жамоаси Тожикистоннинг "Истиқлол" жамоасига қарши баҳс олиб борди. Ўйин Тошкентда, айнан "Локомотив" стадионида бўлиб ўтди. Лекин мезбон жамоа ушбу баҳс ҳақида ўйиндан кейин маълумот берди (шунда ҳам фақат натижа ва фотогалерея. Таркиблар ҳақида маълумот йўқ!) Тожикистон клуби эса ўйин куниёқ маълумот етказди, ўйин ҳақида маълумотлар бериб турди. "Championat.asia" ҳам бу ўйин ҳақида ёзди, "Локо" матбуот хизмати эълон қилмаган таркибларига қўшиб! 

Фото: "Истиқлол" матбуот хизмати

Шу ўринда "Локо"га саволлар бор: 

1. Бу учрашув ёпиқ ўйин мақомида ўтказилдими?

2. Aгар жавоб "ҳа" бўлса, нега "Истиқлол" маълумот бераверди? Ёпиқ ўйин икки жамоанинг келишуви ҳолда ўтказилмайдими?

3. Юқоридаги икки саволга жавоб бериладими? (берилмаса ҳам хафа бўлиш йўқ, ўрганиб қолганмиз)

Ёки бошқа мисол бор. Тожикистоннинг "Истиқлол" клуби "Локо"га қарши ўйин олдидан "Сўғдиёна"га қарши ўртоқлик ўйини ўтказди. Жиззах клуби ўйиндан сўнг "Истиқлол" матбуот хизмати тайёрлаган фотони олиб, қисқа матн ёзиб хабар берди. Тожикистонликлар эса бутун бошли ўйин ҳақида ёзишди ("Сўғдиёна" клуби эълон қилмаган таркибларни ҳам!). 

Беҳзод Назаров берган интервьюсида Россия, Украина, "кучли бешлик" клубларининг матбуот хизматларини кузатишни айтиб ўтган эди. Aйрим матбуот котибларидан бир илтимосим бор: майли сиз Россияни ёки Европа давлатларини кузатманг. Ҳеч бўлмаса шу қўшни Тожикистоннинг "Истиқлол"ини кузатинг. 

Маълумот учун, аввалроқ, Фаҳриддин Рўзиев футбол жамоаларида фаолият юритадиган матбуот хизмати ходимларининг маоши ҳақида қисқача маълумот берган эди

P.S.: "бировни ишини таҳлил қилгунча ўзингнинг ишингни эпла", деб сўкишингиз мумкин. Лекин шунчаки бу ҳолатга бир назар солдим ва шу ҳол чиқиб келди. Aгар яхши бўлса-ю, мен уни ёмон деяверсам нотўғри бўлар эди.

Автор : Og'abek Samisov
Рейтинг: +6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика