RU

Последние новости

01:42Жалолиддин Машарипов: "Қуръадан олдин Португалия, Роналду билан тушамиз деб айтгандим"  4 01:06Фабио Каннаваро қуръа ташлаш маросимидан сўнг нималар деди?  16 00:54Элдор Шомуродов: "Гуруҳдан чиқишга имкониятимиз етади деб ўйлайман"  4 00:34Рустам Ашурматов: "Жаҳон чемпионатига боргандан кейин энг камида гуруҳдан чиқишни ўйлаш керак"  6 00:15ЖЧ-2026. Ўзбекистоннинг гуруҳдаги тақвими маълум!  31 00:07ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!  166 23:55ЖЧ-2026. Ўзбекистон K гуруҳида: Роналду Ўзбекистонга қарши!  47 23:21"Манчестер Юнайтед" футболчиси жамоадан кетишга тайёр  1 22:58Мухлисга тупурган футболчи 4 ўйинга четлатилди  3 22:18Лингард эркин агентга айланди  0 21:50Пеп Гвардиола: "ЖЧ-2026ни Англия ютишини истайман"  6 21:27Аморим "Вулверхэмптон"нинг ғалабасиз серияси исталган пайтда тугашини айтди  1 20:51“Энфилд”да вазият кескинлашди: Салоҳ норози, таклифлар эса кўпаймоқда  6 20:28Баҳром Ҳайдаров: "Бугунги ғалабадан кейин елкамдан тоғ ағдарилгандек бўлди"  4 20:13"Насаф" ва "Навбаҳор" "Пахтакор" хавбекига даъвогарлик қилмоқда  3

Илёс Зейтуллаев: "Мағлубиятдан тўғри хулоса чиқаришимиз керак" Новости

Илёс Зейтуллаев: "Мағлубиятдан тўғри хулоса чиқаришимиз керак"

Суперлига 18-туридан ўрин олган "Сурхон" - "Бунёдкор" (3:1) учрашувидан сўнг "Бунёдкор" бош мураббийи Илёс Зейтуллаев матбуот анжуманида иштирок этди.

- Ўйин ҳақида фикрингиз?

- Бу баҳсдан кўп нарса кутгандик. Учрашувни яхши бошладик. Аммо ўтказиб юборилган гол футболчиларимизга бирмунча ёмон таъсир қилди. Биз "Сурхон" техник жиҳатдан яхши футбол намойиш этишини билардик. Бу жамоа хатоларни кечирмайди. Мағлубиятдан тўғри хулоса чиқаришимиз керак.

- "Бунёдкор" гранд жамоалар билан яхши ўйнаяпти. Бироқ ўртамиёна клубларга келганда ўзгариб қоляпти. Бу нима билан боғлиқ?

- Бу саволга битта жавоб йўқ. "Сурхон" ҳам, биз ҳам футбол ўйнашни яхши кўрамиз. Лекин футболда ҳимоявий ўйинни маъқул кўрадиган жамоаларга қарши ҳаракат қилиш осон эмас. Биз ҳам жамоа сифатида шаклланишга ҳаракат қиляпмиз. Бизда ёшлар кўп ва уларни секин-аста тарбиялаб борамиз. Очиқ футбол намойиш этадиган жамоалар билан ўйнаш анча осон. "Пахтакор", "Нефтчи" каби клубларга қарши алоҳида руҳий тайёргарлик кўриш шарт эмас. Ўртамиёна клублар билан майдонга тушганда мушкул вазиятга тушиб қоляпмиз.

- "Бунёдкор"ни ярим ҳимоячилар тарк этди ва шундан сўнг марказда муаммолар юзага келгандек.

- Агар сиз Одил Ҳамробековни назарда тутаётган бўлсангиз, жуда яхши савиядаги футболчи жамоамизни тарк этди. Менга Ҳамробековнинг ўйинга ва машғулотларга бўлган муносабати жуда ёқди. У билан атиги 6 ой ишладик ва унинг ишга бўлган муносабати жуда зўр бўлди. Лекин хайрлашишга тўғри келди. Одилнинг кетиши жамоамиздаги ёшларга имконият яратади. Буни ҳам ҳисобга олиш лозим. Ёшлар ўсиб бориши учун майдонга тушишлари керак. Ҳамробеков Эронга боргач, янги жамоаси билан илк совринни қўлга киритди. Яъни, у Эрон Суперкубоги соҳиби бўлди ва бу ютуқ билан табриклайман. Биз эса ишлашда давом этамиз.

- Биринчи давра охирида Носир Абдусаломов яхши ўйин кўрсатганди. Аммо ҳозирги пайтга келиб бу футболчи захирада қолиб кетяпти. Бу нима билан боғлиқ?

- Бу кўпроқ унинг жисмоний ҳолати билан боғлиқ. ФИФА кунлари пайтида Носир терма жамоага кетди ва қайтиб келганидан сўнг жисмоний ҳолатини тиклаш устида иш олиб бора бошлади. У меҳнат қилишда давом этса олдинда яхши келажак кутиб турибди.

- Ижтимоий тармоқларда Сиз ҳақингизда илиқ гаплар юрибди ва Зейтуллаевга бирорта терма жамоани бериш керак деб ёзишяпти.

- Мен ҳали анча ўсишим керак. Эрта-индин нима бўлишини билмайман, лекин терма жамоада ишлаш шароити туғилса бундан ғоят мамнун бўламан. Ҳозир эса "Бунёдкор" билан Суперлигада ўйнаш жуда ёқяпти. "Бунёдкор"дек катта клубда ишлаш мен учун шараф. Ҳар кунлик ишимдан завқ оляпман. Келажакда нима бўлишини эса вақт кўрсатади.

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика