RU

Последние новости

01:21МЮ янги устози: "Манчестер Сити" - дунёнинг энг яхши жамоаси, Гвардиола эса энг яхши мураббий"  0 01:01ЭЛИТ ОЧЛ. Неймар яна жароҳат олди, "Ал Ҳилол" йирик ғалабага эришди  2 00:06Мората ижтимоий тармоқлар ҳақида: "Родри қолганлардан хотиржамроқ"  0 23:09Фирмино ва Махрезнинг голлари туфайли "Ал Аҳли" йирик ғалабани тантана қилди  0 23:04Элит ОЧЛ. Остон Ўрунов жамоаси дурангга рози бўлди  4 22:42Эшитдик-да! "Пахтакор"нинг Эрон клубига қарши ўйини Тожикистонда ўтиши мумкин  6 22:13"Арсенал"ни тарк этаётган Эду Гаспар бирданига 3та клубни бошқаради ва маоши 3 баравар ошади  1 21:35"Ал-Райян" бош мураббийи: "Дастлабки турларда Саудия "гранд"ларига қарши ўйнадик. Икки жамоа учун ҳам очколар жуда-жуда зарур"  3 21:17Аморим "Манчестер Сити"га қарши баҳс ҳақида: "Агар "Спортинг" ютса кимлардир МЮга янги Фергюсон келяпти дейди"  2 19:52Бруну Фернандеш: "Тен Хагдан кечирим сўрадим"  5 19:211 ой олдин "Насаф"га мағлуб бўлган мураббий "Рома"да Шомуродовнинг янги устозига айланиши мумкин  6 18:52МЮ афсонаси: "Манчестер Юнайтед" - мутлақо ўртамиёна жамоа"  1 18:25Дербида кучлар тенг келди ГАЛЕРЕЯ  0 17:5619 ёшли тўпурар ва бошқалар — Суперлигада 23-турнинг энг яхшилари  3 17:30Эшитдик-да! "Металлург" ва "Қизилқум"га таъқиқ қўйилади, "Нефтчи" ва "Навбаҳор" ҳам жазоланиши мумкин  8

Илк расмий баҳсини Ўзбекистонга қарши ўтказган Қирғизистон ҳақида Новости

Илк расмий баҳсини Ўзбекистонга қарши ўтказган Қирғизистон ҳақида

Бугун Ўзбекистон терма жамоаси Қирғизистон билан ўртоқлик учрашувини ўтказади.

Қирғизистон терма жамоаси яқин йилларга қадар Осиё қитъасида аутсайдерлардан бири бўлиб келган. Ўз тарихида ҳеч қачон Жаҳон чемпионатига чиқа олмаган, Осиё Кубогидаги дебют эса 2019 йил амалга оширилди. Собиқ Иттифоқ парчаланганидан кейин Қирғизистон мустақилликка эришгач, футбол бўйича терма жамоа тузилган. Биринчи расмий учрашувни 1992 йил 23 август куни Марказий Осиё Кубоги доирасида Тошкентда Ўзбекистонга қарши ўтказган. Ўша баҳсда Қирғизистон 0:3 ҳисобида ютқазиб қўйган эди. 2014 йил октябрь ойида терма жамоа рулига россиялик мутахассис Александр Крестинин келгач Қирғизистон терма жамоасида кўтарилиш юз берди. Қўшниларимиз БААда ўтган Осиё кубоги саралашида муваффақиятли иштирок этиб, ўз тарихида илк бор қитъа чемпионатига чиқди.

ОСИЁ КУБОГИ-2019

Шу йил январь ойида бўлиб ўтган Осиё чемпионатида Қирғизистон Жанубий Корея, Хитой ва Филиппин билан бирга “С” гуруҳидан жой олди. Марчелло Липпи бошчилигидаги Хитой ҳамда Осиёнинг грандларидан бири ҳисобланган Жанубий Кореяга қарши баҳсларда муносиб ҳаракат қилган қирғизлар имкониятни бой бериб қўйишди. Сўнгги турда Филиппинни мағлуб этган Крестинин шогирдлари ғалаба қозониб, учинчи ўринни эгаллаб кейинги босқчига чиқишга муваффақ бўлишган. 1/8 финалда мусобақа мезбони БАА билан ўтган баҳснинг асосий вақтида 2:2 ҳисоби қайд этилган ва араблар фақат қўшимча таймлардаги гол эвазига Қирғизистонни мағлуб этишганди.



ЖЧ-2022 САРАЛАШИ

Қирғизистон ЖЧ-2022 саралашида Япония, Тожикистон, Мьянма ва Мўғулистон "F" гуруҳидан жой олган. Қуръа ташлаш маросимидан кейин Александр Крестинин гуруҳ ҳақида қуйидаги фикрларни билдирган эди: “Нормал гуруҳ. Курашамиз ва ўз ўйинимизни кўрсатишга уринамиз. Кураша олишимизни ва энг қийин вазиятларда ҳам таслим бўлмасликни исботлаб бўлдик. Жамоамда характер бор. Бизнинг минимум вазифамиз - Осиё Кубоги-2023га чиқиш. Кучимиз етади, барчасига реал кўз билан қараймиз. Футболда қилиб бўлмайдиган ишнинг ўзи йўқ”.

Саралашни Душанбеда Тожикистонга қарши ўйин билан бошлаган Қирғизистон 0:1 ҳисобида ютқазиб қўйди. Октябрь ойида ўз майдонида Мьянма 7:0 ҳисобида тор-мор этилди. Ушбу ғалаба терма жамоа тарихидаги энг йирик ғалабага айланди. Мўғулистон сафарда таслим этилди (2:1) ҳамда 4-турдан сўнг гуруҳда иккинчи ўринга чиқиб олди. Ноябрь ойида Қирғизистон ўз майдонида иккита ўйин ўтказади. Дастлаб Япония, сўнгра Тожикистон билан баҳслар Крестинин бошчилигидаги жамоа учун жуда ҳам муҳим ҳисобланади.



Қирғизистон футбол Федерацияси
Лақаби
– “Оқ шумқорлар”
Конфедерация - ОФК
Бош мураббий – Александр Крестинин (Қирғизистон)
Сардор – Валерий Кичин
Энг кўп ўйин ўтказган – Вадим Карченко (51)
Энг кўп гол урган – Антон Землянюхин (12)
Уй стадиони - "Долен Омурзаков" номидаги стадион
ФИФА коди - KGZ
ФИФА рейтингидаги ўрни - 94 (2019 йил 24 октябрь)

Биринчи расмий ўйин
Ўзбекистон – Қирғизистон 3:0

1992 йил 23 август, Тошкент, Ўзбекистон.

Энг йирик ғалабаси
Қирғизистон – Мьянма 7:0

2019 йил 10 октябрь, Бишкек, Қирғизистон.

Энг йирик мағлубияти
Эрон – Қирғизистон 7:0

1997 йил, 4 июнь, Дамашқ, Сурия.

Осиё Кубогидаги иштироки – бир марта (2019)
Энг яхши натижаси - 1/8 финал (2019)




БОШ МУРАББИЙ


Александр Крестинин россиялик собиқ футболчи. Ўз вақтида ҳимоячи ролида футбол ўйнаган. Бугунги кунда эса Қирғизистон терма жамоаси бош мураббийи сифатида фаолият олиб бормоқда. Футболчилик даврида кўплаб жамоаларда ўйнаган. Улардан бири "Кубань".

Мураббийлик фаолиятини 2010 йилда "Нефтчи" (Қўчқор ота)да бошлаган ва илк мавсумидаёқ жамоани ўз тарихидаги илк чемпионлигини қўлга киритишида муҳим ролни ўйнаган. Кейин эса икки йил давомида Краснодар ўлкасидаги Россия давлат академиясида методик ишлар бўйича директор ўринбосари сифатида фаолият олиб борган.

2014 йилда эса Қирғизистон терма жамоасида иш бошлади. Крестениннинг келишигача, қўшниларимиз ФИФА рейтингида 201-ўринни эгаллаб турганди. Мураббий қўл остида терма жамоа октябрь ойида 99-ўрингача кўтарилишга муваффақ бўлган. Бу терма жамоанинг қай даражада ўсишга эришганидан далолат беради.

Крестениннинг жамоасини на ҳимоявий, на ҳужумкор жамоа сифатида биламиз. У қўл остидаги футболчиларнинг имкониятларидан фойдаланган ҳолда ўйин услубини тузиб чиқади.

Унинг ёшлар билан ишлаши ҳақида яна гапирадиган бўлсак, Александр ёшлар жамоаларининг йиғинларини, улар иштирокидаги мусобақаларни кузатиб боради ва ўша ердан миллий терма жамоага футболчи чақиришдан қўрқмайди. Айнан унинг қўл остида Қирғизистон миллий терма жамоасида 19 ёшли футболчилар тўп тепа бошлашди.



ЎЗАРО ЎЙИНЛАР ТАРИХИ
Бу икки жамоа шу кунга қадар ўзаро олтита ўйин ўтказишган.

Дастлабки икки баҳс Марказий Осиё кубоги доирасда бўлиб ўтган. 1992 йил 23 август санасида Тошкентда бўлиб ўтган илк тўқнашувда Шуҳрат Мақсудов, Азамат Абдураимов (2та) томонидан урилган голлар терма жамоамизга йирик ғалабани келтирган эди - 3:0.

Ўша йил октябрь ойи бошида Бишкекда ўтган баҳсда мухлислар жами 8та гол гувоҳига айланишган. Ўзбекистондан Рустам Забиров, Рустам Абдуллаев, Азамат Абдураимов (2та), Шуҳрат Мақсудов ва Улуғбек Рўзимов мезбонлар дарвозасига голлар уришган. Учрашув 6:2 ҳисобида вакилларимизнинг ғалабаси билан якунига етган.

1994 йил Мустақиллик кубогида бу жамоалар яна бир бор ўзаро ҳисоб-китоб қилишган. Икки йил олдин бўлгани каби бу сафар ҳам Ўзбекистон Тошкентда 3:0 ҳисобида зафар қучган. Бу сафар голларга Шуҳрат Мақсудов, Рустам Дўрмонов ва Абдуқаҳҳор Маъруфалиев муаллифлик қилишган.

2007 йил Қозоғистонда ташкил этилган "Алма ТВ" ўртоқлик мусобақаси доирасида ўтган баҳсда Ўзбекистон 6:0 ҳисобида ғалабага эришганди. Анвар Солиев, Улуғбек Бақоев (3та), Яннис Мандзукас ва Владимир Шишелов Қирғизистон дарвозасини ишғол қилишган эди.

Сўнгги икки ўзаро учрашувимиз ЖЧ-2014 саралаши доирасида бўлиб ўтган. 2011 йил Тошкентдаги баҳсда Александр Гейнрих, Марат Бикмаев, Сервер Жепаров ва Улуғбек Бақоев Қирғизистон терма жамоаси дарвозасига тўп киритишганди - 4:0.

Бишкекда ҳам Ўзбекистон йирик ғалабани қўлга киритган. Бу сафар Виктор Карпенко ва Баҳодир Насимов (2та) ўзини кўрсатганди - 3:0.

Статистикага эътибор қилсак, Ўзбекистон Қирғизистон билан барча олтита ўйинда ҳам ғалабага эришган, эътиборлиси ҳар сафар йирик ғалаба қўлга киритилган. Вакилларимиз 25та гол уришган ва 2та гол ўтказиб юборишган холос.




Қирғизистон терма жамоасининг Ўзбекистон билан ўйин учун чақирилган футболчилар рўйхати:

Дарвозабонлар:
Валерий Кашуба, Павел Матяш, Кутман Кадирбеков (ҳаммаси – «Дордой»)

Ҳимоячилар: Валерий Кичин («Динамо-Минск», Беларусь), Виктор Майер («Виденбрюк», Германия), Айзар Акматов, Азамат Байматов, Александр Мишченко, Мустафа Юсупов (ҳаммаси – «Дордой»), Тамирлан Козубаев («ПКНС», Малайзия), Акрамжон Умаров («Алай»)

Ярим ҳимоячилар: Одилжон Абдурахманов («Алай»), Алимардон Шукуров («Болуспор», Туркия), Ахлидин Исраилов (клубсиз), Бахтияр Дуйшобеков («Башундхара Кингз», Бангладеш), Эдгар Бернхардт («Кедах», Малайзия), Муролимжон Ахмедов, Фархат Мусабеков, Бекжан Сагинбаев, Жиргалбек уулу Кайрат (ҳаммаси – «Дордой»), Гулжигит Аликулов («Неман», Беларусь).

Ҳужумчилар: Виталий Люкс («Ульм 1846», Германия), Мирлан Мурзаев («Дордой»).



Нарзулла Сайдуллаев тайёрлади

Рейтинг: +12   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика