RU

Последние новости

10:35Андро Гиоргадзе: "Суперлигада қолиш учун курашишимиз керак"  0 10:12"Қўқон-1912" 7 йиллик танаффусдан сўнг Олмалиқдан ғалаба билан қайтган учрашувдан ГАЛEРEЯ  1 10:02ЎФА терма жамоалар бўлими собиқ раҳбари: "Мен бу циркнинг бир қисми бўлишни истамадим"  20 09:40"У яқин кунларда келишини эшитдим. Барчаси душанба куни ҳал бўлади" — МТЖ мураббийи Каннаваро ҳақида  12 09:16Каннаваро Ўзбекистон терма жамоасида Европанинг кучли терма жамоалари мураббийларидан кўра кўпроқ маош олади  24 08:30Клейди Даци: "Биз учун энг муҳим нарса - кўпроқ очко тўплаш"  0 08:02Суперлига. Бугун 3 та учрашув бор  2 07:32Постекоглуга сўнгги имконият берилди  6 07:10Суперлига. ОКМК – "Қўқон-1912" 0:1   1 01:33"Спорт-Экспресс": Каннаваро Ўзбекистон терма жамоасида Дешамдан кўп маош олади  51 01:00Аргентина термасининг октябрь ойидаги ўртоқлик ўйинлари учун қайдномаси эълон қилинди  2 00:36Англияда рекорд ўрнатган мураббий МЮни текинга бошқаришга тайёр  3 00:17Франческо Тотти: "Фақатгина "Рома" бунга қодир бўлса керак"  1 23:48Никки Батт: "Манчестер Юнайтед"даги ҳолатни Пеп ва Клопп ҳам ўнглай олмайди"  3 23:26ЛаЛиганинг сентябрь ойидаги энг яхши футболчиси эълон қилинди  2

Илҳом Шарипов: "Орол" билан сунъий майдонда ўйнаш "Динамо" учун синов" Новости

Илҳом Шарипов: "Орол" билан сунъий майдонда ўйнаш "Динамо" учун синов"

Биринчи Лига 6-тури доирасида Самарқанднинг «Динамо» жамоаси Нукусда «Орол» клуби меҳмони бўлади. Ушбу баҳс олдидан жамоа бош менежери Илҳом Шарипов фикрлари билан қизиқдик.
«Ўтган турда «Хоразм»га қарши ўтган учрашувдаги ғалаба жамоамиз кайфиятини кўтариб юборди. Йигитларда майдонга тушиш ва ғалаба иштиёқи кучли» - дея гап бошлади «Динамо» устози.

«Рақибимиз «Орол» жамоаси ўтган турда «Зомин» клуби устидан ўз майдонида 5:2 ҳисобидаги ғалабага эришгани Нукус клуби футболчиларининг бизга қарши юқори кайфият ва босимсиз тўп суришларини таъминлайди. Қолаверса, «Орол»га қарши сафарда тўп суриш кўпчилик жамоалар учун қийин. Сабаби, «Орол» Нукусда сунъий қопламали майдонда тўп суради. Биз жорий мавсумда фақат табиий майдонларда тайёргарлик кўрган эдик. Сунъий қопламада ўйнашимиз «Динамо» учун жиддий синов бўлади. Вазифамиз Олий Лигага қайтиш экан, ҳар қандай қийинчиликларни енгиб ўтиб, ғалаба қозонишимиз шарт» - дейди Илҳом Шарипов ўйиндан олдин.

Эслатиб ўтамиз, 29 апрель, жума куни Нукус шаҳрида ўтадиган «Орол» - «Динамо» учрашуви соат 17:00да бошланади.

«Динамо» Матбуот хизмати.
Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика