RU

Последние новости

10:45Раҳимжон Давронов: “Ажойиб муҳит бўлади. Шу томонлама менга қизиқ ва ёқимли бўляпти”  0 10:18"Манчестер Сити" АПЛнинг энг қиммат ҳимоячиларидан бирини сотиб олмоқчи  6 09:51"Локомотив" яна бир собиқ футболчисини ортга қайтаришга яқин  2 09:23"Сурхон" U-21 чемпионати тўпурари билан шартнома имзолади  4 08:57Виталий Левченконинг навбатдаги жамоаси деярли аниқ  6 08:30Расман. Гвардиол узоқ муддатга сафдан чиқди  10 08:04Алижоновнинг трансфери нима учун барбод бўлди?  10 07:45Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  36 02:17Африка Миллатлар Кубоги. Осимхендан дубль, Лукмандан "гол+пас": Нигерия Мозамбикни тор-мор этди  4 01:13"Андижон" Абдуманнопов билан шартномани узайтирди  3 01:06"Челси" янги устози номи маълум. У шанба куни жамоани майдонга бошлаб тушади  5 00:14Африка Миллатлар Кубоги. Салоҳ гол урди, Миср эса қўшимча таймларда Бенин тўсиғидан ўтди  0 23:42"Барселона" "Ал Ҳилол"дан Канселуни сотиб олишга яқин  1 23:19Эндрик "Реал"даги ўйин амалиёти йўқлиги ҳақида: "Бу ҳаётимдаги энг яхши олти ой бўлди, уй қуришга улгурдим"  3 22:55Сульшер МЮга вақтинчалик мураббий сифатида қайтишга тайёр  14

Илҳом Мўминжонов: "Бундай шароитда ҳар бир очко олтинга тенг бўлади" Новости

Илҳом Мўминжонов: "Бундай шароитда ҳар бир очко олтинга тенг бўлади"

"Металлург" ва "Навбаҳор" жамоалари ўртасидаги учрашув якунига етгач ҳар икки жамоа вакиллари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Матбуот анжуманида жамоамиз бош мураббийи Илҳом Мўминжонов ва ўйиннинг энг яхши футболчиси Азизбек Турғунбоевлар иштирок этишди.

Илҳом Мўминжонов: - Бугунги учрашув дурангга мос бўлди. Ўзинглар гувоҳи бўлганларингиздек майдонда жанговар ўйин кечди. Баҳс давомида футболчиларимиз ҳам, рақиб жамоа аъзолари ҳам дарвозалар олдида ўта хавфли вазиятларни ярата олишмади. Кураш асосан марказда кечди. Шу сабабли қайд этилган дуранг натижани адолатли бўлди деб ўйлайман. Футболда ҳар қандай ҳолат рўй бериши мумкин. Стандарт вазиятларда имкониятлардан фойдалана олмадик. Чемпионатнинг дастлабки учрашуви бўлганлиги учун шогирдларим хоҳлаганимдек ўйин кўрсата олишмади. Шунга қарамай, йигитларга ирода намойиш қилиб, майдонда борларини беришгани учун раҳмат айтаман. Сабаби олдимизга юқори марраларни забт этиш қўйилган. Бундай шароитда ҳар бир очко олтинга тенг бўлади. Кейинги учрашувларда йўл қўйилган хатолар устида ишлаб яхшироқ натижа қайд этишга ҳаракат қиламиз. Мухлисларимизга тенг келадиган ишқибозларни топиш мушкул. Бугун ҳам жамоани қўллаш учун йўл босиб келганликлари учун миннатдорчилик билдириб ўтаман. Келгуси турларда  чиройли ўйинлар намойиш этиб мухлисларимиз ишончини оқлашга ҳаракат қиламиз.

Азизбек Турғунбоев: - Ўйин шиддатли руҳда кечди. Бугун Бекобод шаҳрига ғалаба қозониш учун келгандик. Бу йилги чемпионатда олдимизга юқори марраларни забт этиш вазифаси қўйилган. Шу сабабли ҳар бир ўйинда очколарни қўлга киритиш муҳим ҳисобланади. "Металлург" жамоасига қарши учрашувда қўлдан келганича ҳаракат қилдик ва якунда сафарда бир очкони қўлга киритдик.

 

Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика