Илҳом Ҳамроев: "Жаҳон чемпионатида максимал спорт формасида бўламиз"
18 июл 2021 11:22
Новости
Илҳом Ҳамроев: "Жаҳон чемпионатида максимал спорт формасида бўламиз"
Футзал терма жамоамиз Тошкентда тайёргарликни давом эттирмоқда.
Терма жамоамиз аъзоси Илҳом Ҳамроев Жаҳон чемпионатига тайёргарлик кўриш жараёни ҳақида сайтимизга фикрларини билдириб ўтди.
"Тайёргарлик аъло даражада бўляпти. Кўриб турганингиздек, жисмоний тайёргарлик бўйича янги мураббий билан ишламоқдамиз. Кундан - кунга кучайиб боришга ҳаракат қилмоқдамиз. Ўйлайманки, ўртоқлик учрашувлари орқали яхши спорт формасига кириб оламиз. Жаҳон чемпионатида максимал ҳолатда бўламиз.
Таиланддаги турнир ҳаммамиз учун катта тажриба бўлади. Мураббийлар ҳар хил тактикаларни қўллашади. Бундай кучли рақибларга қарши ўйинлар билан ҳар томонлама тайёргарланамиз",- дейди Илҳом Ҳамроев.
Похожие новости
championat.asia
Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади
Суперлига. Голи инобатга олинмаган ва бир киши кам қолган "Пахтакор" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотганига қарамай, мавсумни иккинчи ўринда якунлади
Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" меҳмонда ғалабага эришди, Шомуродов ва Файзуллаев гол урди!
Комментарии