RU

Последние новости

19:47Финалиссима Осиёда бўлиши мумкин  0 19:26"Қизилқум" назорат ўйинида "Бухоро"ни мағлуб қилди  0 19:04Ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон U20 Қозоғистон U21 термасини кичик ҳисобда мағлуб этди  15 18:56Коло Туре Гвардиола штабида ишлаётгани ҳақида: "Менга айнан шу етишмаётганди"  0 18:10Ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон U18 Озарбайжонни мағлуб қилди, Абраевдан дубль  2 17:57Мбаппесиз қолган Франция термасига ким сардор бўлади?  0 17:39Ўзбекистон U-16 термаси Японияга мағлуб бўлди   8 17:09Уругвайга қарши ўйин олдидан Фабио Каннаваро нималар деди?  7 16:58Спаллетти Италия термасининг жаҳон чемпионатига чиқишига ишонади  3 16:39Килиан Мбаппе: "Роналду - энг зўри"  17 16:14"Барселона" Левандовски борасида бир қарорга келди  1 15:50Тарихда илк бор ўзбекистонлик футбол мутахассислари ФИФА қўмитасига тайинланди  130 15:21Стивен Жеррард собиқ жамоасини бошқаришни истамади  0 14:54Юлиан Нагельсманн Виртцни мақтади  0 14:38Бруну Фернандеш: "Саудия Арабистонидан бўлган таклифни ўйлаб ҳам кўрмаганман"  3

Илҳом Алижонов: "Андижон" ишқибозларини "Боруссия Дортмунд" мухлисларига ўхшатаман" Новости

Илҳом Алижонов: "Андижон" ишқибозларини "Боруссия Дортмунд" мухлисларига ўхшатаман"

"Андижон"нинг Туркиядаги йиғини режа асосида давом этяпти.

Янги мавсумга тайёргарлик, машғулотлар жараёнлари ҳақида "бургутлар" ҳимоячиси Илҳом Алижоновнинг фикрлари билан қизиқдик. 


- "Андижон" ўтган мавсумда барқарор ўйин ритмига тушиб олишингизга қай даражада ёрдам берди?

- Ҳаммасини Суперлига кўрсатади. Про лигада даража бошқачароқ. Умуман олганда қониқдик. Чемпион бўлиб қайтдик. Футболни соғинган эдим. Ҳаммаси жойига тушяпти. 

- Энг ёдда қолган воқеа нима бўлди?

- "Турон" билан ўз майдонимизда дуранг ўйнаганимиздан сўнг Суперлигага чиқишимиз аниқ бўлиб улгурганди. Виктор Кумиковни олдига бориб оила қураётганимни, қайси санага тўй кунини белгилашимни сўрадим. Ҳаммани таклиф қилишимни айтдим. Виктор Балютович 1 ноябрь кунини белгилиб бердилар. Ўша куни жамоадаги барча келди, хурсанд бўлишди. Шуниси билан мавсум ёдда қолди. 


- Виктор Кумиков ва Александр Хомяковда услуб жиҳатдан ўхшашлик борми?

- Икки мураббий ҳам ақлли инсон ва талабчан.  Хомяков кичик детални эътиборсиз  қолдирмайди. Тактикалари айрим жиҳатлари ўхшаш.

- Водийда 2та талабчан мухлисларига эга "Навбаҳор" ва "Андижон"да ўйнагансиз. Бу икки жамоани мухлисларини Европадан кимга ўхшатасиз?

- "Андижон"ни Германия стадионларини ёндирадиган ишқибозларига ўхшатаман. "Боруссия Дортмунд" стадионини қаранг, ёндиришади. "Андижон" уйда ўйнаган куни байрам бўлади. Икки қўлимни кўтараман. Уларни хурсандчилигидан чарчоқларингиз чиқиб кетади. "Навбаҳор"ни АПЛ жамоаларига қиёслаш мумкин. Мухлислик умумий даражада. Фан клуб алоҳида ажралиб турмайди. Бирга нишонлаш, стадиондаги тўлқинлар Англияга тортиб кетади. Германияда алоҳида секторда, кийимларни кийиб олқишлашади. 

- Туркиядаги машғулотлар ўзимизга қараганда енгилроқ ўтяптими?

- Оладиган нарсаларимизни шу ерда ўрганиб олишимиз керак. 7та ўртоқлик ўйинлари кўп нарса беради. Орасида бир кун ҳам дам йўқ. Ўйиндан кейин ҳам машғулотлар бор. Индивидуал ишлаймиз. Яшашимиз яхши, таомланиш таъминоти зўр, 5 юлдузлик меҳмонхона. Лекин шунгача ҳам биз маълум бир йўлни босиб ўтамиз. 2 маҳал шуғулланамиз. Хомяков истаётган нарсани бажаришимиз керак. Туркияда ҳордиқ чиқариб юрдик ҳам дейлик, бизга ҳам ёқади денгиз соҳилига чиқиб дам олиб ётиш. Эртага майдонга ким чиқади? Бошқа одам келиб ўйнаб бермайди-ку! Хориж йиғин ўтказиш мақсад бу ерда барча шароит бор. Иқлим сабаб Ўзбекистонда тўлиқ машғулот ўтказиш қийинроқ.


Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди

Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика