RU

Последние новости

11:58"Монтеррей" Марсьяль трансферини эълон қилди  0 11:20Февзи Давлетов: "Навбаҳор" билан ўйинда биз ғалабага яқинроқ эдик"  5 10:58Азиз Ибрагимов: "Учрашув дерби мақомида ўтади, аммо ғалаба "Пахтакор"ники бўлади"  9 10:35Артета: "Ливерпуль" кучайиб кетди"  1 10:09Шухрат Раҳмонқулов: "Пахтакор" – "Нефтчи" ўйинида биринчи гол урган ғалаба қозонади"  2 09:46Постекоглу: "Тоттенхэм"дан кетишим кутилмаган ҳолат бўлмади"  2 09:21Зоҳир Пиримов: "Пахтакор" – "Нефтчи" ўйинида имкониятлар тенг"  3 09:20Легионерлар. Ғаниев тўлиқ ўйнади, Ҳамробеков эса...  0 09:06Сергей Лушан: “Жамоага нима етишмаётганлигини билганимда, энг бахтли инсон бўлардим”  14 08:58Факт. "Сўғдиёна" 14 йилдан сўнг ОКМК дарвозасига 3 тадан кўп гол урди  0 08:41Бугун "Қизилқум" устози Шевченконинг рекордини такрорлайдими?   3 08:33Рубен Аморим: "Биз ўзгардик ва анчагина кучайдик"  4 08:07Сервер Жепаров: "Пахтакор"га "Нефтчи"нинг зич ҳимоясини ёриб ўтиш осон бўлмайди"  13 07:50Суперлига. ОКМК "Сўғдиёна"га йирик ҳисобда ютқазди. "Навбаҳор" ва "Сурхон" баҳсида эса ҳисоб очилмади  4 07:44"Нефтчи" бу йил меҳмонда ютқазмаяпти, олдинда "Пахтакор" имтиҳони кутмоқда  15

Икром Алибоев: “Мақсад – юқори лигага чиқиш” Новости

Икром Алибоев: “Мақсад – юқори лигага чиқиш”

Ҳамюртимиз Икром Алибоев бугунги кунда Жанубий Кореянинг K2 Лигаси иштирокчиси “Тэджон Хана Ситизен” клуби шарафини ҳимоя қилмоқда.

Мавсум якунларига кўра, унинг жамоаси чемпионатни 3-ўринда якунлади. Хўш, Алибоевнинг келгусида қандай режалари бор? Шу ҳақда унинг ўзи маълум қилди.

- Янги жамоамдаги фаолиятим бир маромда кечмоқда, - дея гап бошлади Алибоев. Биз чемпионатни 3-ўринда тугатдик. Эндиликда K1 Лигасига йўлланма олиш учун плей-офф ўйинларида иштирок этамиз. Мақсадимиз, ушбу плей-офф баҳсларида муваффақиятли қатнашмоқчимиз. Жамоамизнинг асосий мақсади келгуси йилда Жанубий Кореянинг Суперлигасида иштирок этиш ҳисобланади.

- Икром, сиз бундан аввал “Сеул” билан кучлилар орасида тўп тепдингиз. Хўш, Кореянинг икки лигаси ўртасида тафовут борми?

- Унчалик катта тафовут йўқ. K1 ва K2 лига жамоаларининг кучлари деярли тенг. Дейлик, “Чонбук Моторс” билан “Улсан” клублари бошқаларга нисбатан бироз кучлироқ. Қолганларнинг савияси деярли бир хил.

- Жароҳатингиздан кейинги ҳолатингизни қандай баҳолайсиз?

- Тўғриси, жароҳатдан кейин спорт формамни тиклашга катта эътибор қаратгандим. Барчаси жойига тушиб бормоқда.

- “Тэджон” билан шартномангиз қачон тугайди?

- Шартномам муддати шу йилнинг декабрида поёнига етади.

- Келгусидаги режаларингиз қандай?

- Ҳозирдан бирор нима дея олмайман. Шу ўринда “Тэджон” клуби мен билан амалдаги шартнома муддатини узайтиришни таклиф қилмоқда. Боз устига, олдимда бошқа жамоалардан ҳам яхши таклифлар тушган. Ҳозирча якуний қарорга келганим йўқ. Барчасини вақт кўрсатади.

- Балки Ўзбекистонга қайтишингиз мумкинми?

- Бунга ҳам аввалдан бирор нима дея олмайман. Барчасини вақт кўрсатади.

Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика