RU

Последние новости

18:14Салоҳ етакчилигидаги Миср Ўзбекистон билан ўйинга тайёрланмоқда  0 17:52Расман: Манчини Қатар клубида иш бошлади  1 17:30Франция бугун масалани ҳал қила оладими ва Грузиянинг сўнгги имкони! Барчаси терма жамоаларнинг топ ўйинлари ҳақида  0 17:10Мисрлик журналист: "Ўзбекистонга қарши учрашув Африка Кубоги учун услубни синовдан ўтказиш имконияти дегани. Салоҳ Месси эмас"  1 16:46"Реал" стадиони номига ўзгартириш киритди  4 16:20Кристенсен: "Умид қиламанки, "Барселона"да қоламан. Менда Б режа йўқ"  1 15:51Жеррард Англия жамоаси бошқарувига келиши мумкин  0 15:27Ўзбекистонлик ҳакамлар Португалия – Бельгия баҳсида ишлайди  2 14:53Ҳоланд, Нету, Винисиус Европанинг энг тезкор футболчилари қаторидан жой олди  4 14:25Мбаппе Упамеканони "Реал"да кўришни хоҳлайди  1 13:58"Челси" собиқ футболчиси юрак муаммолари туфайли касалхонага ётқизилди  0 13:32Ўзбекистон – Миср учрашуви дуранг билан якун топса, экстра таймларга мурожаат қилинадими?  3 13:05Ўзбекистон МТЖ иштирокидаги мусобақа ТВда кўрсатиладими?  6 12:41Лапорта Флик шартномани узайтиришига ишонади  0 12:37U-17 Жаҳон чемпионати. Интизомли, мустаҳкам ва самарали жамоа — Ўзбекистоннинг бўлажак рақиби ҳақида  9

Икки нафар ҳакам Ўзбекистон Суперлигаси баҳсларидан четлатилди Новости

Икки нафар ҳакам Ўзбекистон Суперлигаси баҳсларидан четлатилди

Ўзбекистон футбол ассоциацияси Ҳакамлар ва назоратчилар бошқармасининг Ўзбекистон Суперлигаси 13-тур учрашувларига бағишланган йиғилиш баённомасига биноан икки нафар ҳакам четлатилди.

"Бухоро" – "АГМК" учрашувида ишлаган Вадим Агишевнинг ҳаракатлари бошқарма томонидан синчковлик билан ўрганиб чиқилди. Бир неча вазиятларда Агишев жиддий ҳатога йўл қўйгани ва ўйин тизгинини қўлдан чиқариб юборгани аниқланди. Шу сабабли, унга Суперлига ўйинларидан четлатилиш интизомий жазоси белгиланди.

Шунингдек, "Навбаҳор" – "Қўқон-1912" ўйини бош ҳаками Виктор Серазетдиновнинг ишида ҳам жиддий камчиликлар аниқланди. Унинг ўйин давомида йўл қўйган ҳатолари бевосита натижага таъсир қилди. Серазетдиновга нисбатан Суперлигадан четлатилиш ва қуйи лигага тушириб юбориш интизомий жазоси тайинланди.

Шу ўринда эслатиб ўтамиз, ЎФА ҳакамлар бошқармаси миллий чемпионатларимиз ҳар бир ўйинининг ҳар дақиқасини синчковлик билан кўриб, ўрганиб чиқмоқда ва ҳакамлар ҳаракатини атрофлича таҳлил этмоқда.

Ҳатога йўл қўйилган ҳолатларда ҳакамларга тегишли интизомий жазо белгиланяпти. Ўз ишига лоқайд мутахассисларга нисбатан жиддий огоҳлантиришдан тортиб, четлатилишгача бўлган чоралар қўлланилмоқда.

Рейтинг: +29   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика