RU

Последние новости

23:50Португалия президенти марҳум Диогу Жотани орден билан тақдирлади  0 23:18"Пахтакор" 5 нафар тарбияланувчиси учун 432 миллион сўм олади  0 22:44Ўзбекистон U-17 терма жамоаси ўртоқлик ўйинида Англияга ютқазди  7 22:25Антони "Бавария" таклифини рад этганини айтди. У "Бетис"га берган сўзида турган  1 21:55"Атлетик" ФИФА Лапортни рўйхатдан ўтказишни рад этганини тасдиқлади  1 21:36Ла Лигада ой мураббий бўлиш учун номзодлар номи эълон қилинди. Флик улар орасида йўқ  3 20:55Ла Лигада август ойининг энг яхши ўйинчиси бўлиш учун номзодлар номи эълон қилинди  2 20:25Равшан Ҳайдаров: "Бутун ўйин давомида устунликка эга бўлдик, тўпни назорат қилдик"  13 19:59A Bola: Лёвдан сўнг Бенту ҳам Ўзбекистонга "йўқ" деди  104 19:50Фарруҳ Сайфиев Туркманистон билан баҳсда дарвозабонга атайин жароҳат етказдими?  11 19:33Аббос Файзуллаев: "Туркияга мослашиш қийин бўлмади"  3 17:37Фермин ва Гави қизлар туфайли жанжаллашиб қолганми?  1 16:57Осиё Кубоги саралаши. Ўзбекистон U-23 йирик ғалабага эришди  15 16:45Ботирали Эргашев: "Хатолардан фожиа ясаш керак эмас"  6 16:34Фердинанд МЮ ҳақида: "Агар Санчо, Рэшфорд, Антони, Гарначо ва бошқалар туфайли пул йўқотишга тўғри келса, фарқи йўқ – улардан қутулинг. Жамоа биринчи ўринда"  3

Ҳиндистон термаси бош мураббийи Игорь Штимац: "Сурия – Ўзбекистонга ўхшаш терма жамоа. Майдонда жанг кечади" Новости

Ҳиндистон термаси бош мураббийи Игорь Штимац: "Сурия – Ўзбекистонга ўхшаш терма жамоа. Майдонда жанг кечади"

Осиё кубоги учинчи туридан ўрин олган Сурия ва Ҳиндистон терма жамоалари ўртасидаги ўйиндан олдин ўтказилган матбуот анжуманида Ҳиндистон терма жамоаси бош мураббийи Игорь Штимац ва жамоа сардори Сунил Четри қатнашди.

- Мураббийнинг ўйин ҳақидаги фикри қандай?

- Охирги ўйин муҳим бўлиши аниқ. Иккала жамоа ҳам кейинги босқичга чиқиш учун борини беради. Яхши ўйин бўлиши кутилмоқда. Майдонда жанг кечади. Ваниҳоят тўлиқ таркиб билан ҳаракат қиламиз. Бу қувонарли, албатта.

- Ушбу Осиё кубоги Ҳиндистон жамоасига қандай фойда берди?

- Катта тажриба орттирдик. Жаҳон чемпионати ўтказилган тузилмаларда ҳаракат қилишнинг ўзи биз учун яхши имконият бўлди. 

- Эртага Ҳиндистон терма жамоаси ғалаба қозониб, плей-офф босқичига йўл олишга муваффақ бўлса, бу мамлакат учун қандай натижа бўлади?

- Плей-офф босқичига йўл олиш катта натижа бўлади. Осиё кубогида эканимизни ўзи биз учун катта натижа. Ҳали ҳам концентрациямиз юқори ва эртага нима қилишимиз кераклигини аниқ биламиз. Ўзбекистон ва Австралияга қарши қулай имкониятлар яратдик, аммо гол ура олмадик.

- Жароҳатлар ҳақида айтиб ўтсангиз?

- Тўлиқ таркибдамиз деб айтиб ўтдим. Бизда жароҳатланганлар деярли қолмади.

- Сунил, бу сиз учун биринчи Осиё кубоги эмас. Бу сафарги Осиё кубогида олдингиларида йўқ бўлган қандай сифатга эгасиз?

- Орада катта фарқ бор. Шулардан бири биз тўплаган катта тажриба. Охирги учта Осиё кубогида тажриба тўплаб келдик. Қатардаги мусобақада биз ўзимизни жуда қулай ҳис қиляпмиз.

- Сунил, терма жамоа ва шу жумладан сиз ҳам ҳали гол уришни уддалай олмадингиз. Эртанги ўйинда мусобақадаги биринчи голимизни кирита оламизми?

- Ҳиндистон билан гол уришни уддалай олмаяпмиз. Ўзбекистонга қарши Австралиядан кўра кўпроқ имконият яратдик. Ишонинг, Осиё кубогида гол уриш осон иш эмас. Ўзбекистон ва Австралия қитъанинг энг кучли жамоаларидан ҳисобланади. Ўзбекистонга қарши ўйинда бир нечта қулай имкониятни йўққа чиқардик, аммо гол ура олмадик. Катта турнирларда шу каби нарсалар фарқни белгилаб беради. Гол уришни ҳеч ким биздан кўра кўпроқ хоҳламайди. 

- Ҳиндистон икки ўйинда 5 та гол ўтказди. Бу қанчалик ёмон?

- Бу жуда ёмон. Ўз жарима майдонимизда ёмон ҳаракат қиляпмиз. Бу ниманидир ўзгартиришимиз кераклигини билдиради. Ишонаманки, буни тўғрилай оламиз. 

- Сурия мусобақадаги жисмонан кучли жамоа ҳисобланади. Буни кейинги ўйинга қандай таъсири бўлади?

- Биз жисмонан жуда кучли бўлган икки жамоага қарши ўйнадик. Муҳими, хато қилмаслигимиз керак. Осиё кубогида хатога йўл қўйиб бўлмайди, рақиблар буни кечиришмайди.

- Суриянинг охирги икки ўйинини кўрдингиз. Рақиба ҳақида қандай фикрдасиз?

- Сурия – Ўзбекистонга ўхшаш жамоа. Улардаги футболчилар кучли чемпионатларда ҳаракат қилишади. Сурия классик 4-4-2 схемада ўйнайди, яхши савиядаги ёшлар ҳам етарли. Сурия жуда жиддий жамоа. Айтиб ўтганимдек, Сурия жисмонан кучли жамоа. Бундай ҳолатларда мен ўйинчиларимга яккакураш ва контактлардан қочишни маслаҳат бераман. Эртага ҳимоя чизиғимиз яхши ҳаракат қилиши керак. Концентрацияни кучайтириш шарт.

Рейтинг: -3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика