RU

Последние новости

17:20"Пахтакор" Туркия йиғинида Чехия, Япония ва Қозоғистон жамоалари билан ўйнайди  0 16:55"Бунёдкор" назорат учрашувида "Динамо"ни мағлубиятга учратди  2 16:40Футзал бўйича Осиё Кубоги саралаш босқичи. Ўзбекистон Филиппин билан жанговар дуранг қайд этди  4 16:18"Нефтчи" ижрочи директори: "Мақсадимиз - чемпионлик ва кубокни қўлга киритиш!"  4 16:16Ортиқхўжаев келган, Морейра янгитдан тузаётган, легионерларни олишни бошлаган "Пахтакор"нинг Туркиядаги ўн куни   0 15:49"Челси" "Депортиво" вингерини сотиб олмоқчи  1 15:20"Борнмут" "Ливерпуль" вингерига эътибор қаратди  0 14:58Янги мавсумда ҳар қандай клуб ўз мухлислари кўз ўнгидаги уй учрашувида асосий либосда майдонга тушиши талаб этилади — ЎзПФЛ  7 14:36"Сўғдиёна" Ўзбекистон U-20 терма жамоаси аъзоси трансферини эълон қилди  3 14:05Райан Гиггз мураббийликка қайтишга тайёр  0 13:39Кейн "Олтин тўп" ҳақида: "Албатта, бу ҳақда ўйлайман!"  0 13:16"Насаф" яна бир етакчиси билан шартномани узайтирди!  4 13:03Ўзбекистон U-20 бош мураббийи Фарҳод Нишонов: "Биздан янги "Ҳусанов"ларни қидиришмоқда"  2 12:41ПФЛ "Насаф"нинг футболчини ижарага бериш масаласидаги таклифини қабул қилмади  0 12:15Англия Кубоги 4-босқичига қуръа ташланди: "Сити"га осон рақиб тушди, МЮ Ван Нистелрой қўл остидаги "Лестер"га қарши ўйнайди  0

Игорь Шквирин: "Россия терма жамоасида барча сардор бўлгани каби, "Турон"да ҳамма футболчи асосий таркибда ўйнаши мумкин" Новости

Игорь Шквирин: "Россия терма жамоасида барча сардор бўлгани каби, "Турон"да ҳамма футболчи асосий таркибда ўйнаши мумкин"

Суперлиганинг 17-туридан ўрин олган "Турон" - "Насаф" (0:2) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Игорь Шквирин фикрларини билдириб ўтди.



"Фикримча, ўйинни кўрдинглар. Ортиқча изоҳга ҳожат йўқ. "Насаф" яхши жамоа. Уларга қарши очиқ ўйин кўрсатиш хато. Ҳимоядаги хатолар қимматга тушиши маълум эди. Бундай ўйинларда камроқ хато қилиш керак. Умуман олганда, бу ўйинга машғулотлар орқали яхши тайёргарлик кўргандик. Пасайиш ҳар доим бўлади. Футболчи майдонда борини бериши лозим. Кейинги ўйинга ҳозирлик кўриш учун вақтимиз кам. Ишлашда давом этамиз. АГМК, "Навбаҳор", "Пахтакор" билан масъулиятли учрашувлар кутмоқда. "Насаф" бунга қадар тўртта ўйиндан бери ютмай келаётганди. Ҳаққоний ғалаба билан уларни табриклайман", – дейди Игорь Шквирин.

- Сардор Абдураимовнинг жамоага мослашиши қандай кетяпти? У "Машъал"да Ҳумоюн Муртазоев билан ажойиб тандем бўларди. Бугунги ўйинда буни кўрганимиз йўқ...

- Сўнгги пайтларда олган жароҳати ўз сўзини айтди. У кўп вақтни ўтказиб юборди, мослашиши чўзилди. Ҳумоюн ва Сардор машғулотларда ҳам яхши чиқишяпти, бу кўриняпти. Нима учун бугун ўхшамади? Боиси кўпроқ ҳимояланишимизга тўғри келди. Тезкор ҳужумлар уюштиришни имкони бўлмади. 

- "Локомотив" билан ўйинда кўпроқ олдинга чиқиш кераклиги ҳақида кўрсатма бердингиз, лекин жамоа нима учундир орқага ўйнади. Балки қўрқишаётгандир ёки марказий ярим ҳимоячиларга ишонч етишмагандир...

- Марказий ярим ҳимоячилар бугун биринчи маротаба жамоага келгандек таассурот қолдирди. Яна такрорлайман "Насаф" яхши жамоа, тўп билан тез ҳаракат қилади. Замонавий футбол кўрсатади. Ўзига ишонса ёки ишонмаса, узатмани аниқ амалга ошириш керак. Бироқ қандайдир саросима бордек. Тўпни кўп йўқотишди. 

- Тўғриси тақвим "Турон" учун жуда қийин келиб қолди. Кетма-кет кучли рақиблар билан ўйнашига тўғри келмоқда...

- "Турон"га қийин тақвим тўғри келиб қолди. Мен бунга оддий қарайман. Қолган клубларга ҳам оддий келмаган. Хўш, нима қилиш керак? Майдонга чиқиб ўйнамаслик керакми? Эртага Олмалиққа борамиз. Улар ҳам яхши жамоа. Гол уриш ва ғалаба қозониш керак.  

- Жамоага келганингизга икки ярим ойдан ошган бўлса-да, футболчилар билан ҳали ўзаро чиқишиб кетмагандек кўриняпсиз...

- Бугун "Насаф" бизда нимадир ўхшашига йўл қўймади. Иккинчидан бунга ўзимиз ҳам айбдормиз. Сизга савол: бир жамоани қуриш учун неча йил вақт талаб қилинади? Кундан кунга олдинга қараб интилиб боряпмиз. Икки ойда жамоани қуриб бўлмайди. Олдимизга жамоани Суперлигада олиб қолиш вазифаси қўйилган. Умид қиламанки, вазифани бажара оламиз. Шартнома имзолаётганимда бунга кўзим етганки, рози бўлганман. 

- Асосий таркибни аниқлаб олганмисиз?

-  Асосий ёки захира таркиби деган нарса йўқ. Масалан, ўйингача ҳафта давомида ким машғулотларда яхши қатнашса, ўша тушади. Ёки ўйингача кимдир бетоб бўлиб қолиши ҳам мумкин. Масалан, бугун Тоштемиров ва Касмининни асосий таркибда тушириш режалаштирилганди. Россия терма жамоасида барча футболчилар сардор бўлгани каби, бизда ҳам ҳамма асосий таркиб футболчиси бўлиши мумкин. Ўйин куни ким майдонга тушса, ўша асосий таркиб футболчиси. 

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика