RU

Последние новости

00:55Ўзбекистон билан бир гуруҳда бўлган Миср Муҳаммад Салоҳни Олимпиадага чақирадими?  0 00:40Вадим Абрамов: "Ўйин 0:2 ҳисобида бизнинг мағлубият билан бошлангандек таасурот уйғотди"  4 00:25Раде Петрович: "Нефтчи"га қарши ўйинда трибуналар мухлислар билан тўлишига шубҳа йўқ. Бор эътиборни мана шу ўйинга қаратамиз"  4 00:14Жамшид Саидов: "Бугун маҳаллий ишқибозлар ҳам бизга мухлислик қилишди"  4 23:55Суперлига. "Насаф" – "Навбаҳор" ва бошқа қолдирилган баҳсларнинг бошланиш вақтлари аниқ  10 23:22Миржалол Қосимов: "Имконим бўлганда биринчи бўлимнинг ўзида 7-8 нафар футболчини алмаштирган бўлардим"  4 22:53Суперлига. "Қизилқум" – ОКМК 1:0. Highlights  0 22:42Эшитдик-да! Самвел Бабаян "Навбаҳор"ни тарк этди  101 22:15Суперлига. "Сўғдиёна" - "Динамо" 4:2  1 22:03Суперлига. ОКМК 10 киши бўлиб "Қизилқум"га мағлуб бўлди  25 21:21ОФК Криштиану Роналдуни жаримага тортди  9 21:05Суперлига. Жиззахда 6 та гол урилган оқшомда "Сўғдиёна" "Динамо"га имконият қолдирмади  36 20:39БААлик журналист: "Эрон - гуруҳдаги яққол фаворит. Ўзбекистон терма жамоаси иккинчи ўрин учун асосий даъвогар"  9 20:00"Реал" Хоселуни сотиб юбориш учун сотиб олди  6 19:55Суперлига. "Локомотив" сафарда "Нефтчи" билан дуранг ўйнаган учрашувдан ГАЛЕРЕЯ  1

Игорь Шквирин: "Бизни эшитишди, лекин қулоқ солишмади" Новости

Игорь Шквирин: "Бизни эшитишди, лекин қулоқ солишмади"

Хабарингиз бор, кеча ЎФФ ва ПФЛ томонидан 2018 йилги миллий чемпионатда 12та жамоа иштирок этиши расман маълум қилинди.

Бу қарор кўплаб баҳс-мунозараларга сабаб бўлди ва бу борадаги турлича қарашлар ҳамон давом этмоқда. Айтиш мумкинки, қабул қилинган қарор айниқса олий лига турнир жадвалининг қуйи ўринларида бораётган клублар учун ўзгача таъсир этди. Кеча Вадим Абрамов сайтимизга берган интервьюсида айтиб ўтганидек, ҳозир кўпчилик бундан шок ҳолатда. 

Маълумки, Жиззахнинг "Сўғдиёна" клуби 28 очко билан 13-ўринни эгаллаб турибди. Демак, бу жамоа ҳам "хавфли зона"да. Биз "Сўғдиёна" бош мураббийи Игорь Шквирин билан боғланиб, олий лигада 12та жамоа қолиши ҳақидаги қарорга фикрини сўрадик. 

- Игорь Анатольевич, кайфиятлар қандай? 

- Кайфият қандай бўлиши мумкин? Янгиликни эшитдик ва бундан ҳаммамиз ҳайрон қолдик. Тўғрисини айтаман, ЎФФ сайтида чиққан хабар кайфиятимни анча тушириб юборди. Чунки федерация раҳбарияти билан учрашганимизда бошқача суҳбат бўлганди, амалда эса бошқача бўлди. 

- Демак, бунгача суҳбат ўтказилган, шундайми? 

- ЎФФ аввалига турнир жадвалининг юқори ўнталигида бораётган клублар вакиллари билан суҳбат ўтказди. Кейинчалик 10-ўриндан пастдагилар билан суҳбат ташкил қилинди. Суҳбат давомида кўп мавзулар ҳақида гаплашдик: легионерлар, ёш футболчилар хизматидан фойдаланиш ва ҳоказо. Айтишим мумкин, ЎФФ ўшанда бизни эшитди, лекин қулоқ солмади. 

- Суҳбат давомида кейинги йил олий лигада нечта клуб бўлиши ҳақида гап борганмиди? 

- Ҳа, бу мавзуда ҳам фикрлар алмашилганди. Олий лига формати қандай бўлиши, нечта жамоани қолдириш, 12тами, 14тами... Шунда мен ҳам ўз фикримни айтдим: майли формат ўзгарсин, лекин 2018 йилдан эмас, балки 2019 йилдан. Чунки бу йил чиқарилган регламент кейинги йилги мусобақа учун асос бўлиши керак. Умуман олганда, ЎФФнинг қарорига қарши эмасмиз, аммо спорт тамойилларини ҳам унутмаслигимиз керак. Агар ЎФФ кейинги йил ҳам олий лигада 16та жамоа иштирок этади ва 2018 йилдан бошлаб 12та жамоани қолдирамиз деб бир йил олдин огоҳлантирганида бошқа гап эди. Яна қайтариб айтаман, федерациядагилар бизни эшитишди, лекин қулоқ солишмади. 

- Ҳозир бу борада фикрингиз қандай? 

- Фикрим ҳозир ҳам ўша-ўша. Менимча, кейинги йил ҳам 16та жамоа қолдириб, агар 12та жамоа қатнашадиган мусобақа ташкил қилиш бўлса, бу ҳақда регламентга киритиб ўтиш керак, айтайлик, тўртта ё бешта жамоа тушиб кетади дея ҳаммани олдиндан огоҳлантириб қўйиш лозим. Мен хоҳлардимки, ҳамма клублар бир хил шароитга эга бўлсин. Ҳозир эса бундай бўлмаяпти: қарордан биз қатори "Нефтчи", "Шўртан" каби клублар ҳам азият чекиб қолишди. Менимча, бу қарор ҳали кўп муҳокама қилинади. 

- Сизнингча, қарор тўсатдан қабул қилиндими? 

- Албатта. Биз олий лига формати ҳақида гапиряпмиз ва бундай пайтда шошмаслик керак эди деб ўйлайман. Аввал ҳаммани йиғиб мажлис ўтказиш, ҳамманинг фикрини ўрганиб чиқиш лозим эди. Яхши биласиз, олдинлари бу каби йиғилишлар бўлиб турарди. Ҳар бир жамоанинг бош мураббийи ва спорт директори келиб ўз фикрини маълум қиларди. Ҳозир эса умуман ҳеч ким кутмаганда қарор чиқарилди. Спорт тамойиллари билан умуман ҳисоблашиб ўтирилмади, регламентга эса эътибор ҳам берилмади. 

- Айтайлик, "Сўғдиёна" бу қарорга норози. Клуб расман эътироз билдириши мумкинми? 

- Клуб расман эътироз билдирмаса ҳам регламент бор-ку. Агар ҳамма нарса бир пасда ўзгарадиган бўлса, унда нима учун йил бошида регламент чиқарилган? Мана шу спорт тамойили эмасми? Кечирасиз-у, биз ҳозир ўзимиз йил бошида қабул қилинган қонунни бузяпмиз. Бу қарор натижасида келаси йил баъзи вилоятларда катта футбол йўқолиб қолади. 

- Сизнингча, нима сабабдан федерация тезда бу қарорга келди? 

- Мен бунинг сабабларини билмайман. ЎФФда янги раҳбарият иш бошлаганидан бери фақат бир марта федерация биносига бордим ва ичкарига кириш қийин бўлди. Дарвоза олдидаги милиция ходими ҳеч кимни киритмаскан. Олдинлари бемалол кириб чиқардик, аммо ҳозир ундай эмас. Ҳозир чақиришсагина боришингиз мумкин, лекин ўзингиз бирор иш билан борсангиз ичкарига кириш қийин бўлади. 

- Чемпионат тугашига тўртта тур қолди. "Сўғдиёна" кейинги беллашувларга қандай муносабатда бўлади? 

- Навбатдаги турни "Пахтакор"га қарши ўтказамиз. Дарвозабонларни ҳисобга олмаганда қўл остимда 16 нафар футболчи бу ўйинга тайёргарлик кўрмоқда. Ўринбосарлардан тўртта футболчи олдим. Биз кейинги учрашувларга ҳам доимгидек ҳозирлик кўрамиз. Мана кеча кечки пайт машғулот ўтказдик ва айтишим мумкин, қарор футболчиларга ҳам жиддий таъсир қилиб, ҳамма кўнгилдагидек машқ қила олмади. Ёмон томони эса қарор чемпионат давом этаётган пайтда эълон қилинди, чунки бу нарса интрига тушиб кетишига олиб келади. Умуман олганда, мен ушбу қарорни тўғри деб билмайман, чунки спорт тамойиллари ва ҳозирги регламент умуман ҳисобга олинмади.

Х.Холиқов суҳбатлашди. 


Рейтинг: +65   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика