RU

Последние новости

17:36"Қизилқум" — "Машъал". Таркиблар маълум  0 17:00"Нефтчи" — "Андижон" 1:0 (Матнли трансляция)  15 16:33Суперлига. "Насаф"нинг қоқилиши интригани қайтарадими? "Нефтчи" учун ажойиб имконият  4 16:21Суперлига. "Шўртан" - "Сўғдиёна" 0:1 (матнли трансляция)  2 15:36"Жайхун" — "Арал" ва "Локомотив" — "Олимпик" ўйинлари учун таркиблар маълум  0 15:12"Карван" — "Сабаҳ". Раҳмоналиев асосий таркибда  0 14:50"Чақирувдан хурсандман, боримизни бериб ҳаракат қиламиз" - Анваржон Ҳожимирзаев "Сурхон" устидан ғалаба ва миллий жамоага таклиф этилгани ҳақида  7 14:25"Наполи" Англия терма жамоаси ярим ҳимоячисини нишонга олди  1 13:58Бруну Фернандеш "Манчестер Юнайтед"дан кетиши мумкин  4 13:27"Реал" Родри учун қанча тўлашга тайёрлиги маълум бўлди  5 13:01"Арсенал" "Реал"нинг ёш юлдузини сотиб олмоқчи  0 12:38Футзал. Ўзбекистон чемпионатида 2-тур якунланди. Мусобақа жадвали, рамзий терма жамоа ва тўпурарлар пойгаси  1 12:11Элит ОЧЛ. Ўзбекистонлик ўйинчи 2-тур рамзий терма жамоасида ўрин олди  1 11:05Расман: Асрор Алиқулов "Шўртан" билан уч ойлик шарнома имзолади  8 10:44"Бунёдкор" ва "Насаф" "Олимпия" стадионида жанговар дуранг ўйнашган баҳсдан ГАЛEРEЯ  0

Игита: "Мени Бразилия термасига чақиришган, лекин Қозоғистон учун таклифни рад этганман" Новости

Игита: "Мени Бразилия термасига чақиришган, лекин Қозоғистон учун таклифни рад этганман"

Теги :  ФутзалИгита
Футзал бўйича Қозоғистон миллий терма жамоаси ва "Қайрат" клуби дарвозабони Игита Бразилиянинг "Globo" нашрига интервью берди.

Унда бўлажак Жаҳон чемпионати ва якунланган мавсум ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашган.

"Бу йил ажойиб мавсум бўлди, айниқса Қозоғистон терма жамоаси учун. Афсуски, "Қайрат" билан УЕФА кубогининг финал тўртлигига чиқа олмадик. Бошқа тарафдан, биз ички чемпионат ва мамлакат кубогини қўлга киритдик. Шунингдек, "Еременко кубоги"да ҳам ғалаба қозондик.

Жаҳон чемпионати ҳақида нима дейишим мумкин? Ўз кучимизни кўрсатишимизга ишонаман. Терма жамоа шунчаки иштирок этиш учун эмас, ҳар бир ўйинда яхши ўйнаш учун боради. Жаҳон чемпионати ҳар доим манинг орзуим бўлиб келган. Бу мусобақани кўп бор томоша қилганман, лекин умуман иштирок этмаганман. Биз ўзгача ўйин услубига эга бўлган кучли жамоалар билан ўйнаймиз - бу катта тажриба. Орзуим рўёбга чиққанидан ҳурсандман.


Бразилия терма жамоаси? Ким ҳам Бразилия учун ўйнашни истамайди?! Бу менинг узоқ йиллик орзуим эди, аммо у амалга ошмаган. Ҳатто биз УЕФА кубогини қўлга киритганимизда ва "Барселона"ни ютганимизда ҳам, мени терма жамоага чақиришмаган. Қозоғистон терма жамоасида ўйнаш учун якуний қарор қабул қилганимдан кейингина таклиф олдим. Бразилия терма жамоаси мени Қувайтдаги турнирга таклиф қилмоқчи бўлган, лекин мен маҳаллийлаштириш жараёнини бошлаган эдим. Мен Қозоғистонга сўз берган эдим ва уни қайтара олмасдим. Бу мамлакат менга ҳамма нарса берди. Бу жамоа шарафини ҳимоя қилаётганимдан фахрланаман. Албатта, доим Бразилия терма жамоасига ҳам мухлислик қиламан, лекин майдонда тўқнаш келиб қолсак, уларни мағлуб этишни истайман. Чунки мен профессионалман", - дейди Игита.

Эслатиб ўтамиз, Игита ортда қолган мавсумда дунёнинг энг кучли дарвозабони деган номга сазовор бўлди.


Толибжон Қосимов таржимаси

Рейтинг: +15   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика