RU

Последние новости

22:30“Манчестер Сити”нинг трансфер мақсади маълум  0 22:00АПЛ. "Ливерпуль" ва "Ман Сити" "Энфилд"да ўзаро баҳс олиб бормоқда, Ҳусанов жароҳат сабаб алмаштирилди (онлайн ҳисоб)  59 21:28"Атлетико" — "Бетис". Таркиблар маълум  0 21:03"Сассуоло" — "Интер". Таркиблар маълум  0 20:48САфарда "Пахтакор" — "Қайрат" ўйинида. Бозоров, Мозговой, Тожиев ва Уразбахтин нималар дейишди?  0 20:30"Бавария" — "Хоффенхайм". Таркиблар маълум  8 20:04"Рома" Тоттини техник директор этиб тайинламоқчи. Римликларнинг собиқ сардори клубга қайтишга тайёр  0 19:35Эрон Про лигаси. Ўрунов ва Сергеев ўйнаётган "Персеполис" меҳмонда мағлубиятга учради  4 19:02ОПЛ. "Сабаҳ" ўз уйида йирик ҳисобда ғалаба қозонди ва биринчи ўринни янада мустаҳкамлади, Раҳмоналиевдан гол  4 18:42САфарда. "Хоразм" — "гуч"  1 18:22Туркия Суперлигаси. "Истанбул Башакшехир" меҳмонда ғалабага эришди, Шомуродовдан гол ва Файзуллаевдан ассист  28 17:52Флик мавсум якунида "Барселона"ни тарк этиши мумкин  21 16:47САфарда. "Ғазалкент" Россия клубини ютди, ўйин вақтида мураббийдан интервью олдик  0 15:19САфарда "Қизилқум"да. Асрор Ғофуров, Шохруз Норхонов, Жаба Жигаури ва Акмал Рустамовдан интервью  0 14:35Ўзбекистон Суперкубоги-2026. Чемпионат ва кубок ғолиблари ўртасидаги беллашувга “Бобур Арена” мезбонлик қилади  8

“Ифтихор” вакиллари мактаб ўқувчилари билан учрашишди Новости

“Ифтихор” вакиллари мактаб ўқувчилари билан учрашишди

Теги :  Ифтихор
“Ифтихор” жамоаси вакиллари Риштон туманида жойлашган 11- ва 27-умумий ўрта таълим мактабига ташриф буюриб, ушбу таълим даргоҳларда таҳсил олаётган ўқувчилар билан учрашишди.

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи васийлигидаги “Ифтихор” жамоаси жисмонан соғлом, маънан етук ва интеллектуал ривожланган, мустақил фикрлайдиган ёш авлодни шакллантириш уларга ҳар томонлама кўмаклашиш ва шарт-шароитларни яратишни мақсад қилган ҳолда фаолият юритаётганидан хабарингиз бор.

Бундан ташқари, жамоанинг яна бир устувор вазифаларидан бири чекка қишлоқлардаги иқтидорли ёш футболчиларни излаб топиш ва уларни етук футболчи бўлишига кўмаклашдан иборат.

Бугун Ўзбекистон ёшлар иттифоқи васийлигидаги “Ифтихор” жамоаси вакиллари Риштон туманида жойлашган 11- ва 27-умумий ўрта таълим мактабига ташриф буюриб, ушбу таълим даргоҳларда таҳсил олаётган ўқувчилар билан учрашишди.

Учрашув давомида “Ифтихор” вакиллари мактаб ўқувчиларига мастер-класс ўтаб беришди. Шунингдек, ўзбек футболи юлдузларидан бири бўлган Ғайрат Ҳасанов сўзга чиқиб ёшларга ватанпарвар руҳи хусусида айтиб ўтди.

Айтганча, қизиқарли руҳда бўлиб ўтган учрашувда Риштон туманида истиқомат қилаётган фархий футболчиси Ўринбой Юсупов ҳам қатнашиб болаларга спортнинг аҳамияти, унинг инсон ҳаётидаги роли хусусида сўзлаб берди.

Бир сўз билан айтганда, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи васийлигидаги “Ифтихор” жамоаси томонидан ташкил этилган учрашув барчада катта таассурот қолдирди.

“Ифтихор” жамоаси бу билан тўхтаб қолмоқчи эмас. Яна шундай учрашувлар ўтказишга режалаштирилган.


Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика