Нодир Қўзибоев футболчиларни калтаклашда иштирок этгани ўз исботини топмади
06 авг 2019 17:52
Новости
Нодир Қўзибоев футболчиларни калтаклашда иштирок этгани ўз исботини топмади
Бунга сабаб Қўзибоев мазкур клуб футболчилари Турсунбой Ҳусанов ва Ҳасанбой Эргашевларга тазйиқ ўтказиб, уларни калтаклашда иштирок этган, деб топилганди. Олтиариқ туман ИИБ Тергов бошқармасининг олиб борган суриштирувлари натижасида Нодир Қўзибоевнинг айбсизлиги аниқланди ҳамда унинг иши бўйича тергов ҳаракатлари тугатилди.
ЎФА Этика қўмитаси шу асосда Қўзибоевга нисбатан қўлланилган интизомий жазо чорасини бекор қилди.
“Ифтихор” футбол клубининг собиқ мураббий ёрдамчиси Нодир Қўзибоевнинг ҳатти-ҳаракатлари юзасидан жиноят иши тугатилганлиги, бунда унинг айби мавжуд эмаслиги ҳамда унга нисбатан белгиланган жазо чораси етарлича суриштирувга асосланмаганлиги сабаб Ўзбекистон футбол ассоциацияси ва Профессионал футбол лигаси Қўзибоевнинг футбол фаолияти билан шуғулланишига қаршилик кўрсатмайди.
Шу сабабдан Нодир Қўзибоев иккинчи давра учун ПФЛда рўйхатдан ўтказилди ва мавсум сўнггига қадар А Про-лига иштирокчиси "Ифтихор" клуби билан шартнома имзолади.
Похожие новости
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
"Реал Мадрид" ва ниҳоят Ла Лигада ғалаба қозонди. Мбаппедан дубль
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
Комментарии