RU

Последние новости

16:05"Globe Soccer Awards" йилнинг энг яхши футболчиси номига даъвогарлар эълон қилинди — олти карра совриндор Роналду рўйхатдан жой олмади  1 16:00Суперлига. "Шўртан" – "Бухоро" 0:0 (матнли трансляция)  1 14:50Суперлига-2026. Учрашувлар интенсивлигини ошириш масаласида навбатдаги қадамлар  1 14:43ФОТОГАЛЕРЕЯ. U-17 Жаҳон чемпионати. Италия - Ўзбекистон (3:2)  0 14:34Суперлиганинг 29-турини ўтказиб юборадиган футболчилар  0 14:04"Қўқон-1912" жамоасига совриндор бўлиш вазифаси қўйилди  4 13:44Максим Шацкихга қирғиз клуби қизиқиш билдирмоқда  6 13:19Дино Дзофф Италия Норвегияга ютқазгани ҳақида: "Бунга сабаб - А Серия. Темп секин, ҳакамлар хуштак чалаверишади"  4 12:35ЖЧ-2002даги энг катта сенсация ёдингиздами?   15 12:35Ўзбекистон U-14 терма жамоаси собиқ устози энди катталар терма жамоасида бош мураббий  3 12:03Отабек Шукуров: "10 киши бўлиб қолган Эронни юта олмаганимизда роса гапиришган эди. Мана бугун 10 киши бўлиб Эронни мағлуб қилдик"  18 11:38Ҳудуди Хива туманига тенг бўлган мамлакат ЖЧ-2026га чиқди  22 10:47Суперлига. Бугун 29-турга старт берилади  0 10:22Ўзбекистон U-17 га иккита гол урган футболчи баҳс ҳақида фикр билдирди  2 10:02Қитъалараро плей-офф босқичи. Ироқ яна битта учрашувда ғалаба қозонса, ЖЧга йўл олади  4

А ПРО-Лига. "Хоразм" сафарда "Ифтихор"га тўртта гол урди Новости

А ПРО-Лига. "Хоразм" сафарда "Ифтихор"га тўртта гол урди

А ПРО-Лига 14-турида "Ифтихор" жамоаси ўз майдонида "Хоразм"ни қабул қилди.

Учрашув меҳмон жамоа вакилларининг фаол ўйини билан бошланди. Дастлабки дақиқаларданоқ ҳужумга отланган "Хоразм" жамоаси вакилллари тезкор гол киритишнинг уддасидан чиқдилар. Бу вазиятда Мирас Карлибаев бошлаб берган ҳужумни Сарварбек Жуманиёзов ажойиб зарба билан "Ифтихор" дарвозасига жойлаб қўйди - 0:1.
Ўтказиб юборилган голдан сўнг майдон эгалари ҳам ҳужумкорликни оширдилар, бироқ кўпгина вазиятларда мезбон футболчилар томонидан йўлланган зарбаларни "Хоразм"нинг тажрибали посбони Ғайрат Ўдаев бартараф этишга эришди.

Биринчи бўлим сўнгига қадар ҳар икки жамоа вакилларида ҳисобни ўзгартириш учун имкониятлар юзага келган бўлсада, дарвозаларга бошқа гол урилмади.

Учрашувнинг иккинчи бўлимини ҳар икки жамоа вакиллари фаол бошладилар. "Ифтихор" жамоаси вакиллари ҳисобни тенглаштириш учун қилган астойдил ҳаракатлари самара келтирмади. Аксинча 64-дақиқада "Хоразм" футболчиси Мухаммадқодир Раҳимберганов мезбонлар дарвозасига гол киритиб, ҳисобни 0:2 кўринишига келтириб қўйди. Орадан 3 дақиқа ўтиб меҳмонлар футболчиси Сарварбек Жуманиёзов ўзининг ўйиндаги иккинчи, жамоасининг учинчи голини киритди - 0:3. Учрашувнинг 75-дақиқасида заҳирадан ўйинга қўшилган "Хоразм" футболчиси Мирзобек Қурёзов мезбонлар дарвозасига 4-голни киритди, ҳисоб - 0:4.

Ниҳоят 83-дақиқада "Ифтихор" жамоаси вакиллари меҳмонлар дарвозасига гол киритишди, гол муаллифи Бобуржон Саттаров бўлди - 1:4.

Учрашув шу тариқа "Хоразм" жамоасининг йирик ҳисобдаги ғалабаси билан якунланди.

А ПРО-Лига. 14-тур
"Ифтихор" - "Хоразм" 1:4 (0:1)
Ҳакамлар:
А. Худойберганов, О. Қосимов, Х. Баҳодиров
Назоратчи: А. Клепиков
Комиссар: А. Карабаев
Голлар: Сарварбек Жуманиёзов, 8 (0:1), Мухаммадқодир Раҳимберганов, 64 (0:2), Сарварбек Жуманиёзов, 67 (0:3), Мирзобек Қурёзов, 75 (0:4), Бобуржон Саттаров, 83 (1:4)
"Ифтихор": 1. Жасурбек Абдуллаев, 3. Жавоҳир Аъзамов, 6. Асадбек Маъмуров, 9. Бобуржон Саттаров, 10. Дилмуҳаммад Худойбердиев, 17. Нурулло Мирзажонов, 19. Юрсинали Топволдиев, 20. Мирзоҳид Эгамбердиев, 25. Шохрух Юлдашев, 77.Улуғбек Исмоилжонов, 90. Ғиёсжон Турсунов
Захира: 13. Абдувоҳид Шарипов, 14. Бекзод Алиев, 18. Жасурбек Ғаниев, 21. Асадбек Йўлдошев
"Хоразм": 35. Ғайратжон Ўдаев, 2. Жасурбек Атаджанов, 4. Тимур Бекчанов, 7. Темур Исмаилов, 10. Сирож Рўзметов, 11. Темур Машарипов, 13. Сарварбек Жуманиёзов, 14. Миржалол Қурбонов, 15. Дадахон Юсупов, 16. Рафиқбек Каримов, 29. Мирас Карлибаев.
Захира: 1. Элдорбек Шуҳратбеков, 3. Равшанбек Султонов, 9. Хабибулла Матёқубов, 17. Фаррух Хайдаров, 22. Мухаммадқодир Раҳимберганов, 38. Мирзобек Қурёзов, 44. Мақсудбек Каримов, 77. Турсунмурод Хамдамов

Бекзод Толибов тайёрлади



Рейтинг: +7   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика