Ибрагимович жаримага тортилди
12 мая 2019 15:52
Новости
Ибрагимович жаримага тортилди
Швециялик ҳужумчи 9 май куни МЛС мунтазам чемпионати 11-тур «Коламбус Крю»га қарши баҳсда симуляция ишлатган эди.
Баҳснинг 23-дақиқасида рақиб дарвозабони Зак Стефан билан тўқнашув содир бўлди. Ибрагимович ўзини жабрлангандек кўрсатиб, бош ҳакам Рубиел Васкесдан пенальти сўраганди.
Интизом қўмитаси ушбу ишни кўриб чиқиб, уни жаримага тортди. Бу ҳақда МЛC матбуот хизмати хабар берди.
Интизом қўмитаси ўша эпизодда голкипер тўпга ўйнаган деган қарорга келган. Хабарда жарима миқдори кўрсатилмаган.
«Коламбус»нинг португалиялик ярим ҳимоячиси Педро Сантос ҳам ўша учрашувнинг 86-дақиқасида ишлатган симулацияси учун жаримага тортилган эди. Бу учрашувда «Коламбус» 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди.
Похожие новости
championat.asia
ОЧЛ-2. "Андижон" Қатарда "Ал Аҳли"га ютқазди ва мусобақа билан хайрлашди
Самвел Бабаян: “Сабр қилсак, “Андижон” фахрланадиган даражадаги жамоага айланади”
Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди
Расман: Драган Черан — "Андижон" футболчиси!
Комментарии