RU

Последние новости

02:01А Серия. "Ювентус" "Верона"ни мағлуб этолмади, "Милан" эса йирик ҳисобда ғалаба қозонди   11 00:55Вадим Абрамов: "Захирадан тушганлар ўйинни кучайтира олмади"  1 00:50АПЛ. "Манчестер Юнайтед" "Челси"дан устун келди, манчестерликлар рақиб 10 киши бўлиб қолганда иккита гол уришди  59 00:31"Яхшигина "тўда" йиғилди. Сервер Жепаров - "Афсоналар кубоги" ва УЕФА мураббийлик лицензияси учун ўқиш ҳақида  1 00:06Вадим Абрамов: "Захирадан тушганлар ўйинни кучайтира олмади"  4 23:50ОПЛ. "Сабаҳ" ўз уйида ишончли ғалабага эришди, Раҳмоналиев 90 дақиқа ҳаракат қилди  4 23:27Тимур Кападзе - Англияда. Мутахассис у ерда нима қилмоқда?  19 22:59Александр Хомяков: "Нимани режа қилган бўлсак, ҳаммаси ўхшади"  8 22:50Суперлига. "Навбаҳор" "Бухоро"га йирик ҳисобда ютқазди, "Қўқон-1912" эса "Хоразм" билан дуранг ўйнади  5 22:32Сергей Лушчан: "Ҳассага таянган кампир майдонга чиқса ҳам олтита гол урарди"  30 22:15Ҳаким Фузайлов: "Агар гол урмасак керакли очколарни қўлга кирита олмаймиз"  1 21:44Баҳром Ҳайдаров: "Дуранг бизни ҳам, рақибни ҳам қониқтирмади"  1 21:28Ла Лига. "Реал" тўхтамаяпти, Алонсо жамоаси бешинчи ўйинда ҳам ғалаба қозонди  24 21:15Суперлига. "Нефтчи" марказий тўқнашувда "Динамо"дан устун келди ва пешқадам "Насаф"га анча яқинлашди  81 21:05Бундеслига. "Бавария" меҳмонда "Хоффенхайм"ни қийинчиликсиз таслим этди  3

Ибрагимов, Ғаниев ва Зокиров “Қўқон-1912” кўригида Новости

Ибрагимов, Ғаниев ва Зокиров “Қўқон-1912” кўригида

Теги :  Қўқон-1912
Қўқонликларнинг 17 декабрдан йиғинни бошлагани тўғрисида хабар бергандик.

Жамоа бугундан икки маҳал машғулот олиб бормоқда. Бош мураббий Мурод Исмоиловга ёрдамчилар Вадим Шодиматов билан Муҳсин Низомиддинов яқиндан кўмаклашмоқда. Жорий мавсум “Қўқон-1912” шарафини ҳимоя қилган Илҳом Комилов, Алексей Николаев, Суҳроб Қобилов, Ҳасанбой Эргашев каби футболчилар мазкур йиғинга таклиф этилмаган. Афтидан улар энди ўзига янги жамоа топади. Ҳуқуқий жиҳатдан “Локомотив”га тегишли бўлган Қувондиқ Рўзиев ва Дониёр Усмонов  “темирйўлчилар” ихтиёрига қайтган. Ярим ҳимоячи Сардор Эминов эса “Нефтчи”дан тушган таклифни қабул қилган. Россиялик ҳимоячи Игорь Голбаннинг яна қўқонликларнинг таркибига қайтиши ҳам ҳозирча сўроқ остида.

Жамоа таркибига янги келиб қўшилган футболчилардан эса Азизхон Ибрагимов, Отабек Зокиров ва Иззат Ғаниевни айтиш мумкин. Жорий мавсумни биринчи лига қатнашчиси “Цементчи” сафида ўтказган Ибрагимов фарғоналик бўлиб, 1987 йилда тавваллуд топган. Ҳужумкор ярим ҳимоячининг ўз вақтида олий лиганинг “Нефтчи” ва “Металлург” жамоаларида ўйнаганини эслатиш жоиздир. Зокиров эса якунланган мавсумда Самарқанднинг “Динамо” клуби шарафини ҳимоя қилганини ишқибозлар яхши билишса керак. Ғаниев эса “Қўқон-1912”га бегона эмас. Сабаби Иззат бу йилги чемпионатни айнан “шунқорлар” сафида бошлаб, давралар оралиғида “Сўғдиёна”дан тушган таклифни қабул қилганди. Умуман олганда Зокиров билан Ғаниевнинг имкониятини бош мураббий Мурод Исмоилов жуда яхши билади. Чунки илгари бу футболчилар “Нефтчи”да Мурод Музаффаровичнинг қўли остида ўйнаганди.

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика