RU

Последние новости

10:52Ван Бастен ван Дейк ҳақида: "У дунёнинг энг яхши ҳимоячиси бўлиши мумкин, лекин етакчи эмас"  0 10:23Пролига. 17-тур ҳакамлари маълум  0 10:10Ўртоқлик учрашуви. Аргентина йирик ҳисобда ғалаба қозонди, Мессидан иккита ассист  1 09:54МЮ 33 ёшли Каземиро билан шартномани узайтириши мумкин, фақат бир шарт билан  0 09:25"Локомотив" стадионига чим ётқизиш ишлари бошланди  3 08:56"Манчестер Сити" Германия терма жамоаси ҳимоячиси учун "Реал" билан курашиши мумкин  0 08:27ЖЧ йўлланмасини қўлга киритган Саудия Арабистони термаси футболчилари катта миқдорда бонус олишади  3 07:58Миср - Ўзбекистон ўртасидаги ўртоқлик учрашувининг санаси маълум  9 07:30ЖЧ-2026 саралаш. Африка қитъасидан ЖЧ йўлланмасини қўлга киритган барча терма жамоалар номи маълум  7 02:56Африкадан яна икки терма жамоа Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритди  3 02:05ЖЧ саралаши. Италия, Испания ва Туркиядан йирик ғалаба. Португалия ва Венгрия дуранг қайд этишди, Роналдудан дубль  4 01:52Англия терма жамоаси Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритди. Инглизлар Европада биринчи бўлишди  1 01:40Саудия Арабистони Ироққа қарши ғалабага тенг дуранг қайд этиб, Жаҳон чемпионатига йўл олди!  7 01:00Роналду жаҳон рекордини ўрнатди  80 00:30Ўзбекистон U-20 терма жамоаси Қозоғистонни мағлубиятга учратган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0

"Ҳусанов - ҳақиқий монстр. У "Ланс"да узоқ ушланиб қолмайди. Ташвишланманг, бизда Абдуқодир бор" Новости

"Ҳусанов - ҳақиқий монстр. У "Ланс"да узоқ ушланиб қолмайди. Ташвишланманг, бизда Абдуқодир бор"

Франциянинг бир йўла иккита сайти Le11 ва Lensois Ўзбекистон терма жамоаси ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов ҳақида материал тайёрлашди.

Сизлар учун энг асосий жойларини таржима қилдик.

Абдуқодир Ҳусанов "Ланс" асосий ҳимоячисига айланиб бормоқда. Мураббийлар штаби ва жамоадошлари унинг ўйинларидан хурсанд эканликларини яширишмаяпти.

Ёзги трансфер ойнаси сўнгги кунларида Кевин Дансо "Рома"га ўтаётгани маълум бўлди. Аммо Дансонинг юрагида муаммолар аниқлангач бу трансфер амалга ошмай қолди. Дансо "Ланс"га қайтди, аммо у дастлаб даволаниши лозим.



Ўшанда "Ланс" клуби спорт координатори Жан-Луи Лека шундай деганди: "Ташвишланманг, бизда Ҳусанов бор. У тайёр". Лека адашмаганди.




"Абдуқодирнинг потенциали жуда катта. Ҳозир ўйин амалиётига эга бўлаётгани ўзи учун ҳам, биз учун ҳам жуда фойдали", - деди "Ланс" бош мураббийи Уилл Стилл "Ницца"га қарши ўйиндан сўнг. Ўша ўйинда Ҳусанов энг яхши футболчи бўлди.


"Ҳусанов ҳайрон қолдирмоқда. У ёш, аммо шунга қарамай профессионал даражада жуда кўплаб ўйинлар ўтказишга улгурди ва бу ўйинларнинг кўпида жуда яхши ҳаракат қилди, - деди "Ланс" ярим ҳимоячиси Адриен Томассон. - Унинг ривожланаётганини кўриб турибмиз, машғулотларда жуда яхши ишламоқда ва борини бермоқда. Яширмайман: тўп учун курашда ундан узоқроқда бўлишга ҳаракат қиламан".


"Ланс" бош мураббийи Уилл Стилл: "Абдуқодир хотиржам, кучли ва юқори тезликка эга. Ҳа, у французчада яхши гапира олмайди, аммо бу унга халал бераётгани йўқ".


"Ланс" ярим ҳимоячиси Адриен Томассон: "Ҳусанов - жуда очиқкўнгил йигит. У билан гаплашиш қийин, бу рост. Французчада баъзи гаплар ва сўзларни билади холос. Майдон ташқарисида баъзида булар етарли бўлмайди. Аммо у футбол лексикасини жуда яхши билади, бу энг муҳими. Майдонда барчасини тушунади. У французча ўрганмоқда, шу сабаб кундан-кунга яхши гапирмоқда".


"Ҳусановнинг энг яқин дўсти - эквадорлик Жоаннер Чавес. Ҳалигача улар қандай гаплашишларига тушунмайман!" - тан олди Уилл Стилл.


"Ланс" дарвозабони Брис Самба: "Ҳусанов - ҳақиқий монстр. У майдонда қилаётган ишлари... Баъзида мени қўрқитади. У атиги 20 ёшдалигини унутманглар. Абдуқодир "Ланс"да узоқ ушланиб қолмайди деб ўйлайман".

Рейтинг: +53   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика