RU

Последние новости

14:15"Динамо" раҳбариятида ўзгариш: Шарофутдинов кетди  0 13:53Каннаваро: "Ўзбекистон — охиригача курашадиган жамоа. Бу ўзбек халқининг энг муҳим фазилати"  4 13:35Расман: "Динамо" Ҳожимирзаев билан шартномани узайтирди  2 13:24TVCOM'да бугунги тақвим: Бокс бўйича ЖЧда финал учун жанглар, “Рома” Шотландияда ва бошқалар  0 13:02"Арсенал" ҳужумчиси 11 ой ичида илк бор майдонга тушди  0 12:34Португалия терма жамоаси аъзоси фаолиятини тугатди  2 12:02"Қўқон-1912" бош мураббийи билан хайрлашди  6 11:48Ишли ва ишсиз ПРОфессионаллар  4 11:43Артета "Арсенал" футболчиси жиддий жароҳат олганини тасдиқлади  1 11:22Футзал бўйича Ўзбекистон чемпионатининг 6-турида 120 та гол урилди   2 10:45Башар Ресаннинг "Пахтакор"даги келажаги маълум  6 10:17Гвардиола "Реал"ни мағлуб этганидан сўнг нималар деди?  5 09:43Алонсонинг ўрнига "Реал"ни бошқариш учун асосий номзод маълум  16 09:155 та жамоа EЧЛ плей-офф йўлланмасини нақд қилди  4 08:42EЧЛ. Ҳафта футболчисига кимлар номзод?  7

Ҳусан ака Темиров 63 ёшда! Новости

Ҳусан ака Темиров 63 ёшда!

Ҳусан ака Темиров. Устоз журналист. Бутун умрини шу соҳага бахшида этган инсон.

У киши журналист сифатида радиода, газетада ва телевиденияда ҳам фаолият юритди ва юритмоқда. Ҳусан ака ўзининг меҳнати, касбига бўлган меҳри эвазига катта ҳурмат ва этироф соҳибига айланди.

Табиатан хушчақчақ, очиқкўнгил бўлган Ҳусан акани  устоз сифатида ҳаммамиз ҳурмат қиламиз, эзозлаймиз. Футболни чин дилдан севган Ҳусан ака ҳамон футболдан узоқлашгани йўқ.  У киши ҳозирги кунда “Марказий” стадионимизда суҳандонлик қилиб келмоқдалар.

Ҳусан ака Қашқадарё телерадиокомпаниясида раҳбарлик қилган даврда,  футбол трансляциялари ва кўрсатувлар жуда кўп ташкил этилган. У кишини айнан мана шу соҳа элга машҳур қилди.

Устоз журналист футбол учрашувларини шарҳлаганларида асосан мухлислар  дардини ҳис этиб, сўзларни ҳам улар тушунадиган даражада ишлатганлар. У киши футболни  ўзига хос  шарҳлаши билан футбол ишқибозларининг ёдида қолди.

Бугунги кунда Ҳусан ака ҳаёти давомида орттирган касб маҳоратини ёшлар билан баҳам кўриб келмоқда. Шунданда у кишининг шогирдларини санаб адоғига етиш қийин.

Ҳусан акани футбол тарихининг “жонли китоби” деб, тарифласак асло муболаға бўлмаса керак. Чунки, суҳбат қилсангиз, гурунг фақат футбол ҳақида бўлади. Зерикмайсиз. Ҳусан ака Темиров 1972 йилдан буён футбол билан ёнма-ён, шунданда футболга оид кўплаб тарихий воқеаларни биладилар.

Жамоамизда шундай инсон меҳнат қилаётганидан фахрланамиз. Ҳусан ака Темировни муборак 63 ёшлари билан клубимиз раҳбарияти, мураббийлари, футболчилари ҳамда барча ходимлари номидан муборакбод этамиз.

Ҳусан ака аввало сизга мустаҳкам сиҳат саломатлик тилаймиз. Оила азоларингиз, фарзандларингиз ва бизнинг бахтимизга доимо соғ ва омон бўлинг. Умрингиз узоқ бўлсин!

Муборак 63 ёшингиз қутлуғ  бўлсин!

 

“Насаф” ПФК жамоаси


Рейтинг: +14   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика