RU

Последние новости

00:36Клаудио Раньери "Рома"га келаётганини тасдиқлади. Тез орада клуб мураббийни таништиради  1 23:52Машарипов ва Турғунбоев сафга қайтди. Ўзбекистон МТЖ Қатарга қарши муҳим ўйин олдидан расмий машғулот ўтказди  1 23:29Ўзбекистон терма жамоаси Қатарга қарши муҳим ўйин олдидан расмий машғулот ўтказди  1 22:54Флик "Барселона"га "Байер" ҳимоячисини олиб келмоқчи  1 22:30Умар Эшмуродов ФИФА сайтига интервью берди  3 22:02Тебас: "Мбаппе "Реал"га келганда, энди уларни мағлуб қилиб бўлмайди дейишганди. Футбол математика эмас"  7 21:35Қатар термаси бош мураббийи Маркес Лопес: "Ўзбекистоннинг кучли ва заиф томонларини алоҳида ўргандик"  11 20:57Ансу Фати яна жароҳат олди. Футболчи бу сафар қанча муддатга сафдан чиқди?  6 20:30"Рома" Туркия бош мураббийи билан алоқага чиқди  3 20:02Бентанкур корейслар ҳақидаги хазили туфайли 7 ўйинга четлатилиши мумкин  0 19:41Киммих "Бавария"дан кетадими? Футболчи жавоб берди  0 19:14Тедеско бош мураббий экан Куртуа Бельгия термасига қайтмайди  2 18:38Ўзбекистон терма жамоасининг Қатарга қарши ўйин олди матбуот анжумани (тўлиқ)  54 18:09Мойес Англия Премьер-Лигасига қайтиши мумкин  0 17:45Сульшер қайси жамоа учун мураббийликка қайтишини айтди  1

Ҳужумчи каби гол урадиган ҳимоячи. "Реал"нинг ҳақиқий сардорини эслаймиз Новости

Ҳужумчи каби гол урадиган ҳимоячи. "Реал"нинг ҳақиқий сардорини эслаймиз

Буюклар жуда кўп бўлган, бироқ Йерро - ягона.

"Реал" ҳар доим ғалабани севадиган жамоа бўлиб келган. Клубнинг тарихи жуда бой, таркибда ўйнаган барча футболчилар 12 ЕЧЛ ғолиблиги, 33 ЛаЛига чемпионлиги,6 клублар ўртасидаги ЖЧ, 19 Испания кубогини қўлга киритишда катта ёрдам берган.

Дунёда шундай кўп суперюлдузлар билан катта совринларни қўлга киритган жамоалар жуда кам. "Реал"да қандай даражадаги футболчилар ўйнаган: Рауль ва Пушкаш, Хаджи ва Вудгейт. Бэйл, Кака ва Фигунинг рекордли трансферлари... "Реал" ҳар доим дунёни лол қолдиришни хоҳлайди.

Афсуски, Фернандо Йеррони кўп ҳам футбол мухлислари эслай олишмайди, у 15 йил давомида "Реал"нинг "юраги" бўлиб келган. У ҳақиқий етакчи, "Барселона"га қарши ўйинларда жамоанинг таянчи бўларди. Кийиниш хонасида хотиржамлик ва ишончни сақлашни барчага ўргатди. У буюк ҳимоячилардан эди, ўз даврида бир ярим йил давомида кетма кет энг яхши ҳимоячи бўлди, ўта самарадор, натижалари Фернандо Торрес билан деярли тенг эди.

Ишонинг, у ҳали қайтади. Флорентино Перес сабабли у икки бора жамоани тарк этган - илк марта 2003 йилда клубсардори сифатида, иккинчи сафар - Карло Анчелоттининг ёрдамчиси сифатида.

Фернандо Руис Йерро 1968 йилнинг мартида Велес-Малага шаҳрида дунёга келган. У футбол оиласида ўсиб улғайган, бу эса унинг омади эди. Икки акаси - Антонио ва Маноло вақтида у маҳаллий "Депортиво Малага" жамоасида тезда кўникиб кетди, бироқ скаутлар унга эътибор қаратишмади.

Якунда уни нопрофессионал "Велес Малага" жамоаси ўз сафига қўшиб олди, 1984 йилда "Малага" уни деярли ҳисобга олмади. Футбол оиласида ўсган бўлса-да, бошида омад ундан юз ўгирарди. Орадан бироз вақт ўтиб, унинг акалари Фернандонинг иқтидорига ишонди ва шу орқали "Велес"га қайтди.

Бу вақтнинг бекорга ўтиши эди. Бир неча йиллардан кейин у кашфиётга айланди. Жамоада унинг позициясига даъвогарлар кўп бўлганлиги учун Йерро кетгиси келмади. Унинг оила аъзолари ҳам футболни севишарди, ўзи эса доимий ўйин амалиётига эга бўларди.

"Ўшанда бизда танлов умуман йўқ эди, биз шунчаки футбол ўйнардик. Ўз қишлоғимда ўзимни кўрсатиш жуда ёқарди. Бу мен учун ёрқин хотиралар бўлиб қолади, буни эсдан чиқармайман.

Йерро жуда камтар йигит эди, Диего Марадонанинг ўйинларини ёқтирарди. У тақдирнинг зарбаларини сокинлик ва хотиржамлик билан қабул қиларди, ҳаттоки "Малага" у билан хайрлашмоқчи бўлганида ҳам. Агарда унинг акаси бўлмаганида барчаси тугаган бўларди.

Маноло Фернандодан 6 ёшга катта эди. "Малага"дан кетганидан кейин "Вальядолид" таркибига кўчиб ўтди ва Примерода тўп сурди. Дебют мавсумида у жуда зўр ўйнамади, бироқ "Атлетико" билан ўйинларда яхши статистика қайд этди. Катта Йерро жамоанинг асосий фуболчиси эди, шу боисдан унинг биргина гапи орқали Фернандо билан шартнома имзоланди. Айнан у Фернандога катта имконият тақдим этди, бундан у жуда тез фойдаланди.

Бир ойдан ошиқроқ вақт давомида ундан захирадан тушириб, ўйинни кучайтирувчи сифатида фойдаланишди. 1987 йилнинг 4 октябрь кунида у "Эспаньол"га қарши ўйинда илк марта асосий таркибда майдонга тушди. Ўз туғилган кунида, 20 ёшга кирганида дебют голини ҳам урди.

Кичик Йерронинг жамоа ўйинига таъсири катта эди. Мавсум якунларига кўра, унга "Барселона" томонидан қизиқишлар билдирилганди, бироқ улар бошқа футболчи билан шартнома имзолашди.

Фернандо эса тўхташни истамасди. 3 қизил карточка 1988/89 йилги мавсумни тўлиқ ўтказишга қаршилик кўрсатди. Ўша мавсумда унинг жамоаси Примерода 6-ўринни қўлга киритиб, УЕФА Кубок эгалари кубоги турнирига йўлланмани қўлга киритди. Жамоа кайфиятини Испания кубоги финалида "Валенсия"ни мағлуб этган "Реал" бузди. Фернандо эса Мадрид суперклубига ўтишга лойиқ ишларни бажараётганди.

Ўша мавсумда энг қизиқарли ҳолат юз берди: икки соатда у "Атлетико"га етиб борди. Бироқ у олдинги ўйинда қизил карточка олганлиги сабабли ўйинда майдонга туша олмасди. Шундай бўлса-да, жамоадошлари билан "Висенте Кальдерон"га етиб борди ва ўша жамоага трансфер қилинганлигини билди. "Атлетико" президенти футболчини сотиб олишга розилик берган, бироқ у мавсум якунига қадар "Вальядолид" таркибида ўйнаши керак эди. Йерро журналистларга ҳеч нима дея олмасди, ўзи бундан эндигина хабар топган, шартнома ҳам имзоланмаганди.

Агарда "Реал" бўлмаганида, Йерро "матрасчилар" аъзосига айланарди. "Реал"нинг қизиқишлари сабабли ўша трансфер амалга ошмади. Ҳамиша очиқкўнгил ва яхши инсон сифатида кўринган мураббий Хиль бундан ғазабда эди, Йеррони "етишмайдиган йигит" деб атади.

Шу орқали Йерронинг "Реал"даги фаолияти бошланди. "Вальядолид"да у позициясини ўзгартирган, ҳимояда ўйнарди, айрим вақтларда ярим ҳимоячига айланарди. Бироқ "Реал" мураббийи Жон Тошак уни жамоанинг яна бир янги футболчиси Оскар Ружери билан бирга ҳимоянинг ўртасида ўйнатишга қарор қилди.

Дебют мавсумни омадли деб бўлмайди: барчаси голсиз дуранглар билан бошланди, кейинчалик "Барселона"га 1:3 ҳисобида мағлубиятга учралди. Жамоани еврокубоклардан "Милан" чиқариб юборди, ундан кейин "Сосьедад"дан нокаутга учралди.

Бу даҳшат эмасми? "Реал" мухлислари учун шундай. Бироқ мавсум якунларига кўра жамоа ғолибликни тантана қилди. Лигада умумий 107 гол урилди ва бу рекорд ҳали ҳам янгиланмади. Шулардан еттитасини Йерро киритди. Ўша йили у илк марта Испания термасига чақирилди ва Польшага қарши ўйинда ярим ҳимояда тўп сурди.

"Менда ҳимоячилик менталитети йўқ", - деди Йерро ўзининг еттита урган голи ҳақида. "Бироқ бу натижаларнинг барчасига ҳимоячи бўлиб, рақиблариннг хатоси эвазига эришдим".

Ўзи шундай деса ҳам футбол аҳли уни ҳимоячи деб биларди. Ярим ҳимояда ўйнаса у жуда кўп бора ўйиндан ташқари ҳолатга тушиб қолишини барча мураббийлар биларди. 

Балким позиция ва амплуа ҳар доим актуал муаммо бўлар, бироқ миллий термада бундай эмасди. Дебютидан кейин 1990 йилда Албанияга қарши ўйинда гол киритди ва уни тўхтатишнинг иложи бўлмади: 1992 йилда уч, 1993 йилда Данияга қарши учрашувда ҳал қилувчи гол, 1998 ва 1999 йилларда 6 учрашувда 6 гол... Агарда ўшанда у бутсаларини михга илганида у 89 учрашувда 29 гол киритган бўларди. У Эмилио Бутрагеньони ортда қолдирди ва терманинг энг яхши тўпурарига айланиб олди.

"Реал"да у умуман бошқа ишни бажарарди, бироқ унинг услуби ўзгарар, ҳар доим жамоага кўникиб кета оларди. Тошак қўл остида жамоа агрессив ўйин намойиш этарди ва кўпроқ голлар урарди. Аммо 90-йиллардаги услуб мухлисларга кўпроқ ёқарди. Энг яхши ҳужумчилардан бири Уго Санчес 32 ёшга кирганида ўз жисмоний ҳолатини йўқота бошлади. "Реал" тўрт мавсум чемпион бўла олмади, фақатгина бир марта Испания кубогини қўлга киритди.

1991 йилдан 1993 йилга қадар Йерро барча турнирларда 55 гол урди. "Эспаньол"га қарши учрашувда эса 17 дақиқада 4 гол уришга эришди. Радомир Антич ва Беннхакер унга олдинга ўтишга имконият бергандан Йерро яхши фойдаланди ва умумий ҳисобда 26 гол уришга эришди.

90-йилларнинг ўрталарида Йерродан зўри йўқ эди. У ҳимояда енгилмас, ярим ҳимояда яхши паслар бериб, ҳужумда вазиятларни якунлашда жуда яхши эди. У ҳар қандай имконият: ўйиндан, стандартлардан, пенальтидан унумли фойдалана оларди. Унинг техникаси ва финтларини ҳақида "El Pais" журналисти Сантьяго Сегурола шундай деганди: "Ҳужумчи руҳидаги ҳимоячи".

Бироқ Йерро учун асосийси голлар уриш ва ёрқин вазиятларда иштирок этиш эмасди. Барчаси ғалаба учун қилинаётган эди. "Жамоам ҳар доим ютиши керак. Ушбу мақсадни амалга оширишга қўшган хиссалари учун барчани яхши кўраман. Ғалабаларни ёқтираман ва буни яширмайман". Бироқ унинг жамоаси ҳар доим ҳам ғалаба қозона олмасди. 

32 йил олдин жамоа Франциско Хенто, Пирри ва Мануэль Веласкеслар билан кучайганидан кейин "Партизан"га мағлуб бўлганида ўзларига лаънат орттириб олганди. Ўшандан кейин жамоада бироз сокинлик рўй берганди ва 1998 йилда чемпионликни эслашганди.

Бироқ буларнинг барчаси шунчаки овоза эди. Испанияда "Реал" "Тенерифе"дан кейин 6-ўринни эгаллаб, ЕЧЛга йўлланма олди. Ўша йилларда "Ювентус" Европанинг энг яхши жамоаларидан бири эди. "Реал" эса икки фронтда кураша олмасди.

Ҳаяжонли онлар келди. Алессандро Дел Пьеронинг жаримадан тепган тўпидан кейин Зидан вазиятдан фойдалана олмади. Морено Торричелли, Юлиано ва Пиппо Индзагилар ҳам имкониятни йўққа чиқаришди. Орадан 25 дақиқа ўтиб, Предраг Миятович ҳам ўтказиб юборилмади.

"Юве" ўйинда гол ура олмади. Бунга сабабчи Йерро эди, у бемалол Дел Пьерони тўхтатиб қола олганди.

Қаҳрамоннинг ўзи китобни ёзди, бу эса "Реал"да янги эранинг бошланиши эди. Тўрт ойда Санчис кетганидан кейин Йерро жамоа сардори бўлган вақтида "қироллик клуби"нинг қурбонлари шундай жамоалар бўлди: "Валенсия" (3:0) ва "Байер" (2:1).

Балким бу йиллар Йерро учун энг яхши даврлар бўлмагандир, бироқ у буюкликни бошидан ўтказаётган эди. Стив Макманаманнинг айтишига кўра, жамоада усиз ҳеч қандай қарорлар қабул қилинмасди. Бироқ барча Фернандо Йерро ёки Флорентино Пересни танлаши керак эди.

Жамоага ҳақиқатдан ҳам янги эра кириб кеаётганди. Перес футболчи Луиш Фигу билан ишларни пишитиб қўйганди. Жамоада шундай суперюлдуз пайдо бўлганидан Йерро мамнун эмасди. 2005 йилда ушбу ҳолатни у шундай эслади: "Яхши футболчилар, жуда яхши футболчилар ва буюк футболчилар бор Ўшанда мен жамоадагиларга фойда эмас, зарар келтираётганимизни айтгандим".

У тўғри айтди: 2003 йилда унинг жамоаси сўна бошлади. Муаллифнинг гапларига кўра, жамоа президенти Йерро ва Дель Боскедан кўп норози бўлган, қарашларини ўзгартира бошлаган. Президент Фернандо Редондодан қутулганди ва Мориентесни сотиб юборишга тайёрланаётганди. Йерро эса уни яхши иш қилмаётганда айблаганди.

"Реал" Примерода ғолибликка эришганида ҳам Йерро жамоадошларини ҳурмат қилмади. Доимий равишда Пересни танқид қилаверганидан жамоа билан хайрлашишга ҳам улгурмади.

Йерро "Реал"нинг 14 йиллик сардори сифатида 2003 йилнинг ёзида жамоани тарк этди. У 5 марта чемпионликни қўлга киритди, 3 бора Чемпионлар кубоги соҳиби бўлди. Примерода эса 497 учрашувда 105 гол киритган.


Миржалол Норматов таржима қилди

Рейтинг: +28   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика