RU

Последние новости

10:01Пролига. Бугун 5-тур баҳсларига старт берилади  0 09:30Sofascore. Кечаги учрашувда Аббосбек Файзуллаевнинг ҳаракатлари неча баҳога лойиқ кўрилди?  0 08:58Sofascore. Кечаги учрашувда ассист қайд этган Шомуродов неча баҳога лойиқ кўрилди?  4 08:27Футзал. Ўзбекистон кубогида бугун чорак финал баҳслари бошланади  0 07:56Клаудио Раньери кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?  3 07:25Шомуродов Довбик ҳақида фикр билдирди  1 04:26Анвар Бердиев: "Ҳимоявий футбол тарафдори эмасман, ҳамма билан ҳужумкор ўйнаймиз"  7 03:07Вадим Абрамов: "Илк голимизни уриб олгач рақиб очилди"  4 02:45Иван Бошкович: "Рақиб қандай ютганидан кўра, ўзимиз шундай ютқазганимизни афзал кўраман"  3 02:16Виталий Левченко: "Ҳимоявий ўйнадик? Асосийси натижа"  2 01:52А Серия. "Болонья" ва "Ювентус" ўртасидаги ўйинда ғолиб номи аниқланмади  4 00:05Суперлига. "Қизилқум" ўз майдонида ғалаба қозонди, "Сўғдиёна" футболчиси автогол урди, "Динамо" эса сафарда ишончли ҳисобда зафар қучди  1 23:36"Реал" бир неча ҳафтадан бери Салибанинг вакиллари билан музокаралар олиб бормоқда. "Арсенал" ҳимоячиси - испанияликларнинг устувор мақсади  2 23:02А Серия. "Рома" ўз уйида "Фиорентина"ни мағлуб этиб, тўртинчи ўринга кўтарилиб олди, Шомуродов ғалаба голига ассистентлик қилди  46 22:27АПЛ. "Челси" ўз уйида ўтган турда чемпионликни расмийлаштирган "Ливерпуль"ни мағлуб этди  22

Ҳикмат Ҳошимов 400лик довондан ўтди Новости

Ҳикмат Ҳошимов 400лик довондан ўтди

Мамлакатимизнинг тажрибали ўйинчиларидан бири, “Металлург” жамоаси сардори Ҳикмат Ҳошимов бу йилги мавсумда 400-лик довондан ошиб ўтди.

Бу воқеилик “Металлург”нинг бу йилги мавсумдаги биринчи сафар ўйини – “Машъал” жамоасига қарши кечган ўйинида содир бўлди. Хабарингиз бор, бекободликлар бу учрашувда 3:1 ҳисобида иродали ғалабани қўлга киритишган ҳамда жамоа сардори ҳар доимгидек муваффақиятда ўзининг муносиб ҳиссасини қўшганди. Биз Ҳикмат Ҳошимовни олий лигада 400-лик довонни забт этганлиги билан самимий табриклаймиз!

Ҳикмат Ҳошимов футболчилик фаолиятини иккинчи лига жамоаларида бошлаган. 1992 йилдан 2000 йилгача фаолият олиб борган МҲСК футбол клуби 1998 йилда ёш ўйинчиларни таркибга жалб этиш борасида танлов эълон қилди. Танлов ҳайъатига узун бўйли, ориққина Ҳикмат Ҳошимовнинг ўйини маъқул келди. Ўша мавсумнинг ўзида Ҳошимов 4 та учрашувда майдонга тушди. Аммо олий лигада асосий таркибдан муқим жой эгаллай олмаган Ҳошимов икки мавсум давомида биринчи лигада фаолият юритди.

2001-2002 йилларда эса у Жиззахнинг “Сўғдиёна” жамоасида 43 та ўйинда майдонга тушди. 2003-2004 йилларда “Металлург”да ўйнаган Ҳ.Ҳошимов пойтахт жамоалари назарига тушди ва “Локомотив”га қабул қилинди. Бир йил мобайнида темирйўлчилар билан бирга бўлган Ҳикмат кейинги икки мавсумни “Андижон” ҳамда “Насаф” жамоаларида ўтказди. 2008 йилдан бошлаб 3 йил мобайнида яна қадрдон жамоасига қайтган Ҳошимов 2010 йилги мавсумнинг дастлабки даврасини “Бунёдкор” таркибида ўтказди. Аммо қалдирғочлар сафида узоқ қолмади ва 2011 йилнинг иккинчи ярмидан яна маъданчилар таркибида ўйнаб келяпти. Жамоа сардори, клуб “юраги” сафатида охирги икки мавсумни ўзгаришларсиз, тўлиқ ўтказган Ҳикмат Ҳошимов табиийки клуб рекордчиси ҳам саналади. Ўз навбатида у бугунги кунга келиб фаолият юритаётган ўйинчилар орасида энг кўп майдонга тушган ўйинчилардан бири саналади. 402 та ўйини давомида Ҳикмат Ҳошимов рақиблари дарвозасига 40 та гол киритишга муваффақ бўлган.  

Шу ўринда олий лига мусобақаларида энг кўп ўйин ўтказган футболчилар рўйхатини Асрор Алиқулов бошқариб боришини айтиб ўтмоқчимиз. У турли жамоалар таркибида 500 дан зиёд майдонга тушган. 400 дан кўп учрашувда майдонга тушган гвардиячилар рўйхатида кейинги поғоналарни Анвар Бердиев, Рўзиқул Бердиев, Вали Келдиев, Нўъмон Ҳасанов, Мухтор Қурбонов, Анвар Солиев, Ботир Қораев, Хайрулла Каримов ва Абдумажид Тоировлар эгаллашган. Ҳикмат Ҳошимов футбол тили билан айтганда таркибни тўлдирувчи 11-ўйинчига айланди.


"Металлург" матбуот хизмати

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика