RU

Последние новости

16:13"3 февралдан 25 февралгача Туркияда йиғин қиламиз. Мухлисларни қизиқ учрашувлар кутиб турибди" — Рўзиқул Бердиев  0 15:46"Нефтчи" Сербия жамоаси билан дуранг ўйнади, Табатадзедан гол  1 15:19"Барселона" Рафинья масаласини мавсум охирида кўриб чиқади  1 14:53"Манчестер Сити" Камбьязо учун 65 млн евро таклиф қилмоқчи  3 14:29"Манчестер Сити" – "Челси" ўйини учун тахминий таркиблар. Абдуқодир Ҳусанов дебют қиладими?  26 14:05"МЮ ва "Ливерпуль" ҳар доим АПЛнинг энг йирик клублари бўлиб қолади"  4 13:39"Манчестер Сити" 135 млн фунт сарфлаганидан кейин ҳам яна бир футболчи сотиб олмоқчи  10 13:15Элдор Шомуродов жамоасига "Аякс"дан ҳимоячи келди  3 12:51МЮ "Арсенал" ҳимоячиси билан шартнома тузмоқчи  0 12:28ФИФА собиқ рефериси Қирғиз Республикаси футзал ассоциациясининг президентига айланди  0 12:08"Ҳар қандай ҳолатда ҳам Россия клуби таклифини рад этардик". Ҳусановнинг агенти билан катта суҳбат  17 11:50Фарҳод Нишонов: "Якуний таркиб аниқ. Шундай даражага чиқдикки, рақиблар бизни жиддий ўрганмоқда"  3 11:22"Реал" — ўтган мавсумда дунёнинг энг кўп даромад кўрган клуби  20 10:51"Эвертон" янги стадионини эълон қилди  11 10:15Интервью. Шукрон Йўлдошев: "Кўпроқ ўйин амалиётини истадим, "Навбаҳор"га ўтишим кутилганидан тез бўлди"  2

"Ҳар қандай ҳолатда ҳам Россия клуби таклифини рад этардик". Ҳусановнинг агенти билан катта суҳбат Новости

"Ҳар қандай ҳолатда ҳам Россия клуби таклифини рад этардик". Ҳусановнинг агенти билан катта суҳбат

Ўзбекистонлик ҳимоячининг агенти Абдуқодир Гвардиола жамоасига ўтиш учун қандай йўлни босиб ўтгани ҳақида батафсил гапириб берди.

Гайрат Хасбиуллин – Улуғбек Асанбаев билан бир қаторда Абдуқодир Ҳусановнинг аввалига Беларуснинг "Энергетик" клубидан Франциянинг "Ланс" жамоасига, сўнг эса "Ланс"дан Англиянинг "Манчестер Сити"сига ўтишини амалга оширишда меҳнат қилган инсон. Агент Россиянинг "Чемпионат" нашрига берган интервьюсида футболчининг ақл бовар қилмас йўли ҳақида гапирди.

"Скаут Ҳусановда МЮ ДНКси борлигини айтди"

- "Сити"нинг қизиқиши қачон пайдо бўлди?

- 2024 йил ноябрь ойининг охирида. Бизга скаутлар ўйинни кўргани келгани ҳақида маълумот келиб тушди. "Ланс" "Сити" фаол қизиқиш билдираётганини маълум қилди. Декабрнинг бошида жиддий музокаралар бошланди. Жами 12 га яқин АПЛ жамоаси қизиқиш билдирди. Улар орасида "Сити" ҳам бўлиши аниқ эди. Яна бир жиҳати, ҳамма клублар ҳам таклиф билан чиқиш имкониятига эга эмасди, чунки улар молиявий фэйр-плей туфайли чекловларни бошдан кечираётганди. "Сити"да бундай муаммо йўқ эди, шунинг учун улар тезда "Ланс"ни 40 млн евро ва 10 млн евро бонуслар тўлашга кўндиришди. Фақат биз билан келишиб олишгина қолганди.

- Ҳусановни қўлга киритишга ҳаммадан яқин келган жамоа қайси эди?

- "Ньюкасл" келишувга жуда яқин эди. У ҳатто фаворитлардан бири бўлди, кейин эса "Сити" билан пойгада ютқазди. Тушунишимча, молиявий фэйр-плей ўз таъсирини кўрсатди. Уларга вақт ҳам етишмади. Эҳтимол, улар аввалроқ таклиф билан чиққанида келишув амалга ошарди. "Сити" "Ланс"га шунчалик босим ўтказдики, шунга ўхшаш таклиф билан чиқиш қийин бўлиб қолди. Францияликларнинг бу қутқарув пулига муҳтожлиги ҳам муҳим роль ўйнади.

- Қутқарув пули?

- Ёзда "Ланс"нинг трансферлари барбод бўлди. Дансо ва Эль-Айнауи клубда қолди – 50 млн евро зарар. Шунингдек, трансляциялардан тушган пуллар ҳам камайди ва молиявий фэйр-плейдаги тешикни ёпиш керак эди. Бу 50 млн еврони зудлик билан қоплаш зарурати туғилди. Кутилмаганда Ҳусановнинг трансфери клуб учун нажот бўлиб хизмат қилди. Албатта, биз худбинлик қилиб, рад этишимиз ва ёзни кутишимиз мумкин эди, чунки у бир маромда ўйнаётган ва ҳаммаси яхши кетаётганди, лекин "Ланс" биз учун кўп нарса қилганини инобатга олдик. Биз вазиятни тўғри тушундик. Ўзингиз ҳам пайқагандирсиз, ушбу ўтиш борасида ҳеч қандай интрига, миш-миш ёки бошқа нарсалар вужудга келмади.

- ОАВда Хусановга "Тоттенхэм", "Реал", "Челси", ПСЖ клублари қизиқиш билдираётгани ҳақида маълумотлар пайдо бўлди...

- Германия клублари уни сотиб олишни хоҳлади. "Бавария"дан бошқа барча топ-жамоалари. Гап "Лейпциг", "Штутгарт", "Байер" ва "Боруссия" Дортмунд ҳақида кетмоқда. Шунингдек, Италиянинг баъзи топ-клубларида ҳам қизиқиш мавжуд эди.

- Биринчи бўлиб қайси клуб қизиқиш билдирган?

- МЮ. 2023 йилнинг май ойида "Юнайтед" скаути Николас Ченалли Аргентинадаги U-20 Жаҳон чемпионатига келди. Ўзбекистоннинг турнирдаги иккинчи ўйинидан сўнг у мен билан алоқага чиқди ва учрашиш истагида эканлигини айтди. Бу пайтда мен ҳам Аргентинада эдим – Буэнос-Айресда учрашиш ҳақида ўйлагандик, аммо ўйинлар туфайли бу режа ўхшамади. Кейин у Росариода фақат бир кун қолиб, кейин учиб кетишини маълум қилди. Мен шерикларим билан кўчага чиқиб, таксида Буэнос-Айресдан Росариога йўл олдим.

- Ҳайдовчи нималар деди?

- Ҳайдовчи йўлга уч соат вақт кетишини айтди. Мен 300 доллар бераман, деб жавоб бердим. Бу ерда Аргентинадаги валюта билан боғлиқ қийин вазиятни ҳисобга олиш керак. Такси ҳайдовчиси рози бўлди ва ўтиришимизни айтди. Championat.asia'нинг икки ходими мен билан бирга эди, биз Месси туғилган шаҳарга бордик. Ҳайдовчи "Ривер Плейт" мухлиси бўлиб чиқди. Йўл давомида таржимон орқали футбол ҳақида гаплашиб кетишга ҳаракат қилдик, мен озгина испанчани билишим фойда берди. Биз Росарио ресторанида жой буюртма қилгандик. МЮ скаути келиб, ташриф қоғозини берганида, ҳайдовчи довдираб қолди: "Сизлар кимсизлар ўзи?"

- МЮ скаути билан учрашувга такси ҳайдовчисини таклиф қилдингизми?

- У 3 соат машинада ўтириши керакмиди? Бу сал ноқулай. Бундан ташқари, у инглиз тилини билмасди ва учрашувда ҳеч қандай махфий нарса муҳокама қилинмаётганди. Биз ҳайдовчи билан дўстлашиб қолгандик ва у кейинчалик бизни Марадонанинг уйи ва қабристонига олиб борди. Championat.asia фотографи ҳалигача такси ҳайдовчиси билан ёзишиб туради.

- Скаут қандай фикр билдирди?

- Ҳусановда "Манчестер Юнайтед" ДНКси борлиги таъкидлади. Айнан ўша пайтда мен унинг топ-клубда пайдо бўлишини тушуниб етдим.

- Нега МЮ билан иш чиқмади?

- Скаут батафсил ҳисобот тайёрлаган, аммо мураббий Тен Ҳаг ўша пайтда ҳимоячи жамоага ёрдам беришга тайёр эмаслигини айтган. Яқинда "Манчестер Юнайтед"нинг ўша скаути билан боғландик. У "Сити"га трансфер билан табриклади, бироқ футболчи "Юнайтед"га ўтмаганидан афсусланди.

"Бир кунда тўртта рейс бор эди. Имкон қадар вариантларни ишлаб чиқиш керак эди"

- Келинг, "Сити" мавзусига қайтамиз. Жамоада Диаш, Аке, Аканжи, Стоунз ва Гвардиол бор. Ҳусановсиз ҳам икки позицияга беш киши бор эди. Қолаверса, академиядан Симпсон-Пьюзи асосий таркибга қўйилмоқда ва "Палмейрас"дан Рейс трансфер қилинди. Ҳатто барча жароҳатлар билан ҳам, бу ҳаддан ташқари кўп бўлиб кўринмоқда...

- Менимча, ҳеч ким ўйинчини 50 млн еврога олиб, ижарага юбормайди. Таркибда кўрилмаётган футболчига бундай пул сарфланмайди.

- "Сити"нинг бошқа ҳимоячилари ҳам қимматга тушган...

- Эшитганимиздек, клуб чемпион жамоадан бошқа кўринишдаги жамоа сифатида қайта қурилмоқда. Гвардиола фаолиятида биринчи марта бу ишни қилди. Ёш ва тезкор марказий ҳимоячиларни харид қилиш жараёни айнан шу билан боғлиқ. Баъзи ўйинчилар керакли тезликка эга бўлмасликлари мумкин, Диаш эса тез-тез жароҳат олади. Гвардиола икки энг истиқболли марказий ҳимоячига кўз тикди. Мураббий Хусановга қизиқиш билдираётганини тушундик.

- Ҳусановнинг инглиз тилини билиш даражаси қандай?

- У икки ой олдин тил ўрганишни бошлаган. Дастлаб биз олти ой вақтимиз бор деб ўйладик. Футболчи мавсум охиригача "Ланс"да ижарада қоладигандек туюлганди. Кейинроқ биз "Сити" футболчини қўлга киритиш нияти жиддийлигини англадик.

- Умумий музокаралар қийин кечдими?

- Жамоамиз ҳар куни бундай трансферларни амалга оширавермаслиги аниқ. Умуман олганда, ҳаммаси тез ўтди – "Ланс"да ҳам, "Сити"да ҳам катта истак бор эди. Беларуснинг "Энергетик" жамоасидан "Ланс"га бориш қийинроқ. Бир кунда уч-тўртта клубдан таклиф келиб тушса, келишувга эришиш осонроқ.

- Музокаралар учун тез-тез парвоз қилиб турармидингиз?

- Бир марта бир кунга тўртта рейс тўғри келганди.

- Қандай қилиб?

- Биз Париждан эрталаб соат 4:00 да учдик. Эрталаб Германияда учрашув бўлди. Кейин Германиянинг бошқа шаҳрига бордик. Шундан сўнг Парижда яна бироз суҳбатлашдик ва машинада Лансга бордик. Ҳамкасбимда янада қизиқарли саргузашт бўлди – у Мадридда эди, чунки Лазизбек Мирзаев "Леганес"да рўйхатдан ўтаётганди. Мадридда уйғонгани, Германияда нонушта қилгани, бошқа немис шаҳрида тушлик қилгани, Парижда кечки овқатни еб, Лансда тунаганини айтиб, у билан ҳазиллашдим. Якуний сўз футболчи ва унинг ота-онасида қолар, аммо биз имкон қадар вариантларни ишлаб чиқишимиз керак эди.

"Хусанов ҳар қандай ҳолатда ҳам Россияда пайдо бўлмаган бўларди"

- Ҳусанов АПЛдаги ўзбекистонлик биринчи футболчи. Бундай келишув келажакда ушбу мамлакат футболчиларига эътибор кучайишига олиб келадими?

- Келажакда эмас, ҳозирданоқ биз Европа томонидан талаб борлигини сезяпмиз. Ва бу ўн баравар кўпайди. Улар доимо қизиқиб, турли саволлар беришади. Агентлигимиз эндигина очилганида, футболчиларнинг профайли билан Европа бўйлаб юрганман. Қизиқиш анча суст эди, жумладан, Ҳусановга ҳам. Европанинг топ-клубларидан бирининг бош скаути шундай деган эди: "Бешта етакчи чемпионатда Ўзбекистондан бўлган ҳеч бўлмаганда бир нафар футболчини кўрсат. Ўшанда сен билан гаплашамиз". Ўшанда Шомуродовнинг А Серияга ўтиш жараёни давом этаётганди, аммо ҳали амалга ошмаганди. Ҳозир ўша жамоанинг спорт директори менга мурожаат қилиб, Ҳусановга қизиқишаётганини билдирди. Мен унга бир пайтлар унинг клуби бу ҳимоячини кўриб чиқишдан бош тортганини айтдим. Мен у бош скаутнинг иш фаолиятини хавф остига қўймаслик учун исмини ошкор этмадим.

- Ҳусанов билан қандай танишгансиз?

- Менинг катта шеригим Улуғбек Асанбоев бор. Унинг шарофати билан ҳимоячининг "Энергетик"ка ўтиши амалга ошган. Ўшанда мен Ҳусановни ҳали танимасдим. У ҳақида биринчи бўлиб Беларуснинг ушбу клубида ўйнаган мижозим Бобур Абдихолиқовдан эшитгандим. Ўша пайтда Ҳусанов ёши кичиклиги боис "Энергетик"да ҳам ўйнай олмасди. Ўзбекистон миллий терма жамоасида ўйнаган Абдихолиқов "У топ-футболчи", деганди. Шунда Асанбаев йигитни қанотим остига олишимни таклиф қилди.

- Сиз ва Асанбаев Ҳусановнинг вакилларимисиз?

- Ҳа. Асанбоев спорт қисмини бошқаради ва ўйинчиларни ривожлантириш бўйича қарорлар қабул қилади, мен эса клублар билан халқаро муносабат ва алоқалар ўрнатишга масъулман. Бизда футболчилар атрофида бирлашган жамоа бор. Бундан ташқари, бир нечта агентлар, скаут, ҳуқуқшунос ва ҳатто чет тили ўқитувчилари ҳам бор. Ҳусановни Европа жамоаларига таклиф қила бошладик. Ўшанда Россиянинг баъзи клублари ҳам қизиқиш билдиришган.

- Шу ҳақда батафсил маълумот бериб ўтсангиз...

- Катта истак йўқ эди. "Беларусь чемпионатидаги ўзбекми?", дея паст баҳолашган. Биз бу пайтда аллақачон "Ланс" билан музокаралар олиб бораётгандик. Россия клубларидан бири ҳақиқатан ҳам қизиқди ва яхшигина пул ҳам таклиф қилганди.

- Яқинда ЦСКА собиқ спорт директори Мовсесьян Ҳусанов бўйича "Энергетик" билан боғланганини айтди...

- Мен Россиянинг бошқа жамоаси ҳақида гапиряпман. Бу топ-клуб эмасди, лекин йирик таклиф билан чиққанди. Жуда катта сумма ваъда қилинган. Трансфер ва агентлик тўловлари тахминан 10 баравар юқори эди. Эҳтимол, кўплаб агентларга бу миқдор манзур келарди, лекин биз Европа орқали ривожланиш йўлини танладик. Кўряпманки, россиялик мутахассислар "РПЛ клублари болани қандай қилиб кўздан қочиришди", дея ғазабланишяпти. Айтишим мумкинки, биз ҳар қандай ҳолатда ҳам рад қилган бўлардик. Қизиғи, ФНЛдан ҳам сўровлар келиб тушганди.

- Клуб номини очиқлай оласизми?

- "Алания" спорт директори Тимур Демуров "Сизда яхши футболчи бор, клубимиз РПЛга чиқишни истаяпти, деганди". Биз яхши муносабатларга эгамиз, лекин мен унда ҳеч қандай имконият йўқлигини тушунтирдим. "Ланс"га ўтишига тахминан 3 ҳафта бор эди, Ҳусанов фаолиятини Францияда давом эттиришини аллақачон билардик. Уни табриклаб, "Алания" ажойиб клублар орасида эканлигини айтдим. Ўшанда ҳимоячига "Фенербахче" ва "Саутгемптон" жамоалари қизиқаётганди.

"Ҳусанов бутун ресторан у билан суратга тушиб бўлмагунича кетмади"

- Ҳусановни ўз кўзингиз билан кўрганингизда нимаси билан ажралиб турганди?

- Контраст. Майдонда ҳақиқий жангчи, лекин ҳаётда камтарин йигит. Кундалик ҳаётда оғир-босиқ. Уятчанлиги учун интервью бермайди. Унга журналист билан 10 дақиқа гаплашгандан кўра, ПСЖга қарши 90 дақиқа ўйнаш осонроқ. Шу билан бирга, унинг ўйиндаги ҳайбати қўрқинчли. Унинг кўплаб ўйинларида қатнашганман. У кимнидир кўзлаб олганини пайқасам, ҳужумчи учун ҳаммаси тамом эканлигини дарҳол тушунаман. Ҳусанов яккакурашга киришиш вақти келганини сезади. "Ланс" собиқ бош мураббийи Франк Эз иккинчи машғулотдан сўнг шундай деганди: "У 25 ёшли йигитдек ҳаракат қилади". Умуман олганда, жамоадагиларнинг барчаси унга жуда яхши муносабатда бўлишди.

- Мисоллар борми?

- Футболчиларнинг қўллови доим сезилиб турарди. Франковски уни ҳар доим машғулотларга ўзи билан бирга олиб кетарди. Самба ва Дансо қароргоҳда ёрдам бериб, укасидек муносабатда бўлишган. Ҳатто бу ўйинларда ҳам кўринарди, уни ўйлаб, босим остида тўпни узатишмасди. 

"Ланс"да ажойиб муҳит ҳукм суради. Мухлислар билан боғлиқ ёқимли лаҳзалар ҳам кўп. Уйдаги ўйиндан кейин бир қизиқ воқеа содир бўлганди.

- Айтиб беринг...

- Бу Ҳусанов тўлиқ ўйнаган дастлабки ўйинлардан биридан кейин бўлганди. Мен унга айтдим: "Яхши бир ресторанга овқатлангани борасиз, сен бунга лойиқсан". У ўйлаб кўрди ва "Истанбул гриль" деб номланган кичик тамаддихонага шаурмага боришни таклиф қилди. Стадион яқинидаги жуда оддий жой. Биз Лансга биринчи марта келганимизда у ерга кирганмиз. Ва бу ерда йилнинг иссиқ вақти – ўйиндан кейин кўпчилик ичкарида ҳам, ташқарида ҳам овқатланади. Биз ичкарига кирдик. Ҳусанов энди Лига 1да ўйнай бошлаганди. Бошқа футболчилар Lamborghini машинасида кетаётган бир пайтда, биз пиёда кечки овқатга кирдик. Аниқроғи, аввалига таржимон бизни элтиб қўйди, кейин эса пиёда юриб, умумий навбатда турдик.

- Маҳаллий аҳолининг реакциясини тасаввур қиляпман...

- Олдимизга муассаса эгаси чиқди. Албатта, ўтиришимиз кераклиги, буюртмаларни шахсан ўзи олиб келишини айтди. Биз рад этдик, лекин у бизни кўндирди. Ҳамма бизга қараяпти. Биз ҳижолат бўлиб овқатланяпмиз, ёнимизда эса бир қизча турибди. Мен у суратга тушмоқчи эканлигини билдирдим. Ҳусанов, албатта, рад этмади. Натижада, бутун ресторан биз билан суратга тушиб бўлмагунича кетмадик.

- Агар Ҳусановнинг жанговар фазилатлари ҳақида гапирадиган бўлсак, у ҳаддан ташқари қўполлашиб кетмаяптими? Қизил карточка олган куни Ҳакимини қандай қилиб йиқитганини дарҳол эслаш мумкин...

- - U-23 Осиё Кубоги учун саралаш баҳсида Эрон ва Ўзбекистон ўзаро тўқнаш келди. Ҳусанов шунчаки ҳужумчини майдондан чиқариб юборди. У учиб чиқиб, деворга  бориб урилди. Шундан сўнг "Ланс" мураббийи йиғилишда ушбу эпизодни бутун жамоага кўрсатиб, "Лилл"га қарши ўйинда ҳамма худди шундай шашт билан ўйнаши кераклигини айтган. Ҳусанов яхши марказий ҳимоячи қайндай ўйнаши керак бўлса, шундай ўйнайди. У ўз вазифасини бажаради, баъзи нюанслар эса тажриба орқали шаклланиб боради.

- Нега "Бунёдкор"нинг тарбияланувчиси сифатида асосий жамоага кира олмаган?

- Ўша пайтда Ҳусановнинг иши билан шуғулланмасдим, лекин бу воқеани биламан. У академиядан сўнг "Бунёдкор"нинг ўринбосарлар жамоасида ҳаракат қилишни истаган, бироқ мураббий футболчини жуда совуққон, деб ҳисоблаган.

- Ғалати...

- У нега ўринбосарлар жамоасига олинмагани номаълум. Кейин боланинг отаси, Ўзбекистон миллий терма жамоасининг собиқ футболчиси Ҳикмат Ҳошимов дўсти Улуғбек Асанбаевга мурожаат қилган. У хорижда лойиҳа ишлаб чиқаётган эди. Гап Беларуснинг "Энергетик"и ҳақида кетмоқда. У ерда кўплаб ўзбекистонлик футболчилар синовдан ўтказилди. Мураббий Анатолий Юревич Ҳусановда ривожланишга ёрдам берадиган фазилатларни кўрган. Шунингдек, у футболчини Европа футболига тайёрлаш учун жисмоний жиҳатлари устида қаттиқ меҳнат қилдирган. Ҳусанов тўғри жамоага, тўғри қўлларга тушган. "Ланс" мисолида бўлгани каби. Бу қишда биз ҳам хатога йўл қўймаслигимиз керак эди ва фақат клуб эмас, мураббийга ҳам қарадик.

- Агар Гвардиола ноябрь ойида шартномасини 2027 йилгача узайтирмаганида, сизнинг танловингиз бошқача бўлармиди?

- Ҳа, бўлиши мумкин. Пеп – "Сити"ни танлашимизга асосий сабаблардан бири. Дунёнинг энг яхши мураббийи билан ишлашни хоҳладик.

- Яқинда "Энергетик"нинг собиқ устози Роднёнокнинг интервьюси чоп этилди. У ҳам Юревич ва унинг кунига тўрт маҳал бўладиган машғулот дастурини ажратиб кўрсатди. Ҳақиқатан ҳам бир кунда тўрт маҳалми?

- Тўртта машғулот ва стадионни қордан тозалаш.

- Чинданми?

- Ҳа, шундай иш юки бор эди. Бир куни Абдихолиқовга қўнғироқ қилдим, у менга машғулот қандай ўтаётганини айтди :"Аввалига бир ярим соат майдон тозаладик, кейин бир ярим соат машғулот ўтадик". Буни Беларусь чемпионатининг энг яхши тўпурари айтганди. Яна бир сафар мен ундан нега ғалаба қозониш (1:0) бунчалик қийинчилик туғдирганини сўраганимда, у шундай жавоб берганди: "Бизга ўйиндан бир кун олдин жиддий юклама берилди".  Шундай қилиб, пўлат қаттиқлаштирилган.

"Ҳусанов Ўзбекистон чемпионатида вақтни беҳуда ўтказиб юбориши мумкин эди"

- Ҳусанов оиласидан узоқда ўзини қандай ҳис этган?

- Отаси уни кўргани тез-тез келиб турган, лекин 16 ёшида чет элда яшаш қийин, албатта. Бу Европага мослашишда ёрдам берган яхши эмлаш бўлган.

- "Энергетик" каби клубларда маош ойига 100-200 доллар бўлиши мумкинлигини эшитдим, ҳатто олий лигада ҳам...

- Бу ҳақиқат. Ҳусанов ҳам худди шундай маошга эга эди. Биз ҳеч қачон пулга қарамаганмиз, асосийси ривожланиш бўлган. Бизда тўрт-беш нафар футболчи бор эди. Асанбоев уларга квартира олиб, музлаткични маҳсулотларга тўлдириб қўйган. Баъзан карталарига пул тушириб турардим. Биз барча яшаш харажатларини қоплаганмиз, чунки 50 доллар бонус билан у ерда омон қолиш қийин. Йигит ҳеч нарсага муҳтож бўлмаслиги ҳақида қайғурганмиз. Шу билан бирга, кўпроқ пул тўлайдиган клубда эмас, балки ўзига мос клубда ўйнашини истаганмиз.

- Хорижнинг "Энергетик" клубига ўтиб, Ҳусанов бир муддат ўзини катталар футболида ўйнашдан маҳрум қилдими?

- Ҳа, у бор-йўғи бир йил машғулот ўтказди, лекин бундан фақат фойда кўрди – ўсиш учун ҳаракат қилди. Ўзбекистон чемпионатида вақтини беҳуда ўтказиб юбориши мумкин эди. Бизда ҳамма 21 ёки 22 ёшдаги футболчини ҳали ёш ва умидли деб ўйлайди, аммо у 20 ёшида "Сити"да. Унинг атрофида тўғри одамлар бор эди.

- Биринчи ўринда ким?

- Отаси – асосий танқидчи ва маслаҳатчи. Ҳусановдан кумири кимлигини сўрашганида, у фақат отасининг исмини айтиб келади. Отаси ўғлининг бутун йўлида катта таъсир кўрсатган. У ҳар доим муҳим музокараларда биз билан бирга эди. Албатта, Асанбаевни ҳам айтиб ўтишимиз керак. У ҳар доим ҳаётий маслаҳатлар билан ёрдам беради ва футболчининг ривожланишини мувофиқлаштиради. Бундан ташқари, у кўплаб ўзбек ва қозоқ футболчилари ўтган "Энергетик" клубига эгалик қилган. Улар мен сал аввал айтиб ўтган Юревич билан машғулот ўтказишган. Ўша пайтда "Энергетик" бош мураббийи бўлган Белявскийнинг ҳам ҳиссаси катта. "Ланс" мураббийига ҳам раҳмат айтмоқчиман. У ҳақиқатан ҳам футболчига ғамхўрлик қилди. Уни ортиқча юкламалардан халос қилди. Ҳусанов дам олиши керак бўлганда уни терма жамоага эртароқ юбормаслигини айтди. Ахир, Европада бошқа даражадаги шиддатли ўйинлар бўлади.

- "Энергетик" ва "Бунёдкор" футболчини тарбиялагани учун "Сити"га трансфердан тўловлар олишга ҳақлими?

- Албатта. Нархнинг 5 фоизи академиялардаги вақтга мутаносиб равишда тақсимланади.

– "Энергетик" Ҳусановни "Ланс"га 100 минг еврога сотган, тўловлар бир неча баробар кўп бўладими?

- Ҳа, кимдир бу сумма 500 минг евро атрофида эканлигини ҳисоблади. Уларнинг вазиятида бу жуда яхши пул.

- "Бунёдкор" бундан ҳам кўпроқ оладими?

- Ҳа. Агар ўзлари сотса, бунчалик пул ишлаб олишмасди.


Шерзод Нурматов таржима қилди.

Рейтинг: +12   

Комментарии

+5   
24 янв 13:04:17
Soccerland777
Нимаям дердик, ўрис журналистлари ва сайтига раҳмат... Бизникилар доимгидай ноз уйқуда....
Битта Россиялик журналист Элдор Дженоа ўйнаётганида прямо квартирасига бориб суҳбат қурганди. Бошқа бири адашмасам Сурхондарёдаги уйига бориб, сухбат қилган. Орқадамиз, орқада... Ўзимизни футболчимиздан бунақа интервью оладиган на журналист, на сайт бор. Булар мтж ЖАРда машғулот ўтказганда, бўлажак рақиб ҳақида фикрингиз? дейишни билади, холос.
+4   
24 янв 12:35:04
Real.M & Chelsi
Yoshlarimiz o'sishni xoxlasa RPL dan ko'ra Turkiya va boshqa Yevropa davlatlari chempionatlariga intilgani yaxshi,RPL tamom bo'ldi
+4   
24 янв 12:12:14
Achchiq bo'lsayam haqiqat yaxshi
Сизларни энг ақлинглар ишлаган жойи Россия Премиер лигасига қизиқмай имкон қадар европадаги чемпионатларга интилганинглар бўлган. Баракалла яна кадрлар излашда давом этинглар юртимиздан.
+3   
24 янв 13:37:31
RADIANT_1
Ответ на комментарий пользователя Soccerland777
Нимаям дердик, ўрис журналистлари ва сайтига раҳмат... Бизникилар доимгидай ноз уйқуда.... Битта Россиялик журналист Элдор Дженоа ўйнаётганида прямо квартирасига бориб суҳбат қурганди. Бошқа бири адашмасам Сурхондарёдаги уйига бориб, сухбат қилган. Орқадамиз, орқада... Ўзимизни футболчимиздан бунақа интервью оладиган на журналист, на сайт бор. Булар мтж ЖАРда машғулот ўтказганда, бўлажак рақиб ҳақида фикрингиз? дейишни билади, холос.
Gapingizga qo'shilaman. Qarang, saviya qanday bilinadi. Bitta maqolani o'zida, professional savollar, to'liq javoblar. Biznikilar unaqa biznikilar bunaqa deganimizda xafa bo'lishadi. Vaholanki, juda kamdan-kam jurnalistlarni o'z ustida ishlab kuchayib ketganini ko'ramiz. Deyarli ko'pchiligi dangasa, ko'chirmachi. Championat asia da Nozima degan bir qiz bo'lardi. Mayli tarjima qilganda ham saviyali maqolalarni olib tarjima qilardi. O'zidan ham yangilik qo'shardi. Shunaqa jurnalistlar ko'paysa, soha ham rivojlanadi.
+3   
24 янв 12:51:47
Goldberg
Шунака фойдали агентлар канча куп буса футболчиларимизга шунча фойда буларди
+3   
24 янв 12:43:50
Davronbek Olimjonov
Ha... Mehnati juda qattiq. Juda katta sabr kerak. Suhbatni o‘qib mazza qildim. Hali zo‘r klublarda o‘ynaydigan futbolchilarimiz ko‘p bo‘ladi, insholloh!
+2   
24 янв 12:48:27
Илхом Шодмонов
Зур агентлар! Ишларингга ривож.
+1   
24 янв 15:04:02
Bilol Ahmad
Endi sayt hodimlarini maqtamiqchidm , buyam tarjima ekan.
+1   
24 янв 12:53:02
Behzod Holdorov
Ajoyib maqola. Bizdan yana Husanovlar chiqishiga ishonch bor
+1   
24 янв 12:33:05
Nodir Davronov
kim zor futbolchi bolsa bularning agentligi energetik bgu bn hamkor. energetikka otkazish kere bollarini. 15 16 yoshda bunikdi akademiyadidan foyda yo. belarus saviyasi past uzbdan lekn chetga top5ga 1yilda ketadi
   
24 янв 16:02:15
Nodir Davronov
Ответ на комментарий пользователя Umid Nortojiyev
Miyenga qotogm Belarus Yevropada joylashgan davlat bogani uchungina Top 5 liga skautlari kuzatadi agar O'zbekiston Osiyoda emas Yevropada joylashgan davlat boganda xozir kamida 15 ta futbolchimiz Top 5 ligada bolardi
dadenga sokb yozasan. yoki onenga
   
24 янв 15:47:06
project A интересные истории
XAMMASI PULGA BORIB TAQALADI RUS SAYTLAR UZB SAYTLARIDAN 10 BAROBAR KÒP PUL TOPADI SHUNGA ULARDA MOTIVATSIYA YUQORI REKKLAMA BERUVCHILAR KATTA PUL TÒLASHGA TAYYOR CHUNKI ULARDA ODAMLAR KÒP QIMMAT HARIDLAR QILADI BIZDA ESA ENDI ENDI BU NARSA RIVOJLANMOQDA
   
24 янв 13:58:45
Soccerland777
Ответ на комментарий пользователя RADIANT_1
Gapingizga qo'shilaman. Qarang, saviya qanday bilinadi. Bitta maqolani o'zida, professional savollar, to'liq javoblar. Biznikilar unaqa biznikilar bunaqa deganimizda xafa bo'lishadi. Vaholanki, juda kamdan-kam jurnalistlarni o'z ustida ishlab kuchayib ketganini ko'ramiz. Deyarli ko'pchiligi dangasa, ko'chirmachi. Championat asia da Nozima degan bir qiz bo'lardi. Mayli tarjima qilganda ham saviyali maqolalarni olib tarjima qilardi. O'zidan ham yangilik qo'shardi. Shunaqa jurnalistlar ko'paysa, soha ham rivojlanadi.
+
   
24 янв 13:52:12
Umid Nortojiyev
Ответ на комментарий пользователя Nodir Davronov
kim zor futbolchi bolsa bularning agentligi energetik bgu bn hamkor. energetikka otkazish kere bollarini. 15 16 yoshda bunikdi akademiyadidan foyda yo. belarus saviyasi past uzbdan lekn chetga top5ga 1yilda ketadi
Miyenga qotogm Belarus Yevropada joylashgan davlat bogani uchungina Top 5 liga skautlari kuzatadi agar O'zbekiston Osiyoda emas Yevropada joylashgan davlat boganda xozir kamida 15 ta futbolchimiz Top 5 ligada bolardi
championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика