RU

Последние новости

23:16Европа Конференциялар лигаси. Ярим финал жавоб баҳслари доирасидаги "Фиорентина" — "Бетис" ва "Челси" — "Юргорден" ўйинлари учун таркиблар маълум  0 23:13Европа лигаси. Ярим финал жавоб баҳслари доирасидаги "Буду-Глимт" — "Тоттенхэм" ва "Манчестер Юнайтед" — "Атлетик" ўйинлари учун таркиблар маълум  0 22:37Рэшфорд Ла Лига гранди сафига ўтиши мумкин?!  1 22:15"Интер" ва "Ювентус" Доннаруммани қўлга киритмоқчи  3 21:50"Ливерпуль" Александер-Арнолднинг ўринбосари учун 30 млн фунт тўлашга тайёр  1 21:22Кварацхелия, Ямал, Зоммер - УЕФА Чемпионлар лигасида ҳафтанинг энг яхши жамоасида  1 20:57Про лига. "Локомотив" "Арал"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди  0 20:44U-14 Ривожланиш кубоги. Ўзбекистон Арманистонга мағлуб бўлди  4 20:16Эрон Про лигаси. Машарипов, Ўрунов ва Яхшибоев захирада, Юсупов эса асосий таркибда  0 19:44Goal талқинига кўра "Олтин тўп" учун бош даъвогар ким?  20 19:10"Футбол ТВ" ва "Спорт" топ-чемпионатлардан бирининг намойиш ҳуқуқини қўлга киритди  44 18:38"Ливерпуль" "Атлетико" юлдузини сотиб олишни режалаштирмоқда  4 18:04Биринчи лига. "Дўстлик" ёшлар билан дадил одимламоқда   0 17:28Хави Анчелоттига бўлаётган танқид ҳақида: "Испанияда босим жуда катта"  8 16:51Аёллар. Ўзбекистон футзал терма жамоаси Осиё кубогида Австралияни мағлуб этди  4

Ҳамза Каримов «Қизилқум» жамоасида ўйнайди Новости

Ҳамза Каримов «Қизилқум» жамоасида ўйнайди

Қаршининг «Насаф» жамоасидаги ёрқин ўйинлари билан мухлислар эътиборини қозонган Ҳамза Каримов шу йилнинг 16 апрель куни Германиянинг Мюнхен шаҳридаги тиббий клиникада жарроҳлик столига ётқизилган.

Жарроҳлик амалиёти муваффақиятли ўтгач, куни кеча футболчи юртимизга қайтиб келди.

Ҳимоячи Ҳамза Каримовнинг қаршиликлар билан тузилган амалдаги шартномаси аслида 2015 йилнинг 31 декабрида ниҳоясига етган. Гарчи, у «Насаф» жамоаси эришган сўнгги ютуқларга муносиб ҳисса қўшган бўлса-да, футбол клуби футболчининг хориждаги тиббий муолажалари учун бориш-келиш ҳужжатларини расмийлаштиришга кўмак беришни истамади. Шундай вазиятда «Қизилқум» футбол клуби моҳир футболчига қўлидан келган ўз ёрдамини аямади.

Кеча эса хориждан қайтган Ҳамза Каримов  «Қизилқум» футбол клуби раҳбарияти билан учрашди. Учрашув чоғида у чемпионатимиз иккинчи давра ўйинларини кончилар либосида бошлашга тайёр эканлигини расман билдирди.

Айни пайтда Ҳамза Каримов якка тартибда машғулотларни бошлаган. Ҳозирда тренажёр залидаги махсус машқлар билан кифояланаётган тажрибали ҳимоячи яна ўн беш кундан сўнг, жамоанинг умумий машғулотларига қўшилиши кутилмоқда.

Рейтинг: +13   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика