RU

Последние новости

12:06Ўзбекистон U-15 терма жамоаси УЕФА Ривожланиш Кубогида қатнашади  0 11:43Ўзбекистон кубоги. "Пахтакор" 9:0 ҳисобида ютгани фойдасизми? "Насаф" 1:0 ҳисобида ютса, кейинги босқичга чиқадими?   3 11:26"Аввал ҳам Жаҳон чемпионатида қатнашганмиз, машиналар берилган. Самолёт олсангиз ҳам оёқ ердан узилмасин" — Равшан Эрматов чемпионларга яна нималар деди?  10 11:19"Криштиану – бутун дунёга ибрат" — Фигу  3 10:54Анчелотти ёзда сотиб олиш керак бўлган тўрт нафар футболчи номини айтди  7 10:25АПЛ тарихидаги энг яхши ҳужумчилар рўйхати эълон қилинди  11 09:56Мората яна А Серияга қайтиши мумкин  0 09:27Sofascore. «Ал Фaйҳа» дуранг ўйнаган баҳсда Шукуров қандай баҳо олди?  1 08:58Маркус Рэшфорд қайси жамоага ўтиш нияти борлиги айтилди  1 08:29«Реал» Алонсо учун «Байер»га қанча товон пули тўлаши маълум бўлди  6 08:00Мавсум якунида Ла Лигадан тушиб кетадиган илк клуб аниқ  1 07:31Саудия Арабистони чемпионати. Шукуров жамоаси сўнгги дақиқаларда мағлубиятдан қутулиб қолди  2 02:33ЛаЛига. "Атлетико" ва "Бетис"дан йирик ғалабалар  0 01:58"Милан"нинг Италия Кубоги финалидаги рақиби аниқ бўлди  2 01:00Паслар даҳоси: Хавининг Эл-Класикодаги энг яхши 5 ўйини  12

Ҳаммамиз ҳурмат қиладиган Эрматов 40 ёшда, Коваленко 42 ёшда! Новости

Ҳаммамиз ҳурмат қиладиган Эрматов 40 ёшда, Коваленко 42 ёшда!

Бугун Ўзбекистоннинг энг машҳур ҳаками Равшан Эрматов 40 ёшга тўлди. Машҳурлик бобида иккинчи ўринда турадиган Валентин Коваленко эса 42 ёшни қарши олди.

Улар ҳақида нималарни биламиз? 

Аввало Ўзбекистоннинг ҳар иккала кўзга кўринган ҳакамини таваллуд айёмлари билан табриклаймиз. Уларга узоқ умр, сиҳат-саломатлик ҳамда оилавий тинчлик тотувлик тилаймиз.


Равшан Эрматов 1977 йил 9 август куни Тошкент шаҳрида таваллуд топган. Ўзбекистоннинг 9 карра "Энг яхши ҳаками", Осиёнинг бешта марта "Энг яхши ҳаками", шунингдек "Ўзбекистон ифтихори" кўкрак нишони (2010), "Эл-юрт ҳурмати" (2014) ва "Буюк хизматлари учун" (2015) орденлари соҳиби. 

Эрматов ўз интервьюларида олдин футбол ўйнагани, бироқ кейинчалик жароҳат олиб ҳакамликка ўтиб кетгани ҳақида кўп гапирган. У 1996 йилги мавсумда биринчи лиганинг "Ғазалкент" жамоасида тўп тепган, бироқ оғир жароҳат туфайли футболни эрта тугатишга мажбур бўлган. Эрматовга ўшанда отаси Сайфиддин ака - бугунги кунда ҳакамлар назоратчиси - ҳакамлик билан шуғулланиб кўришга маслаҳат беради. Шу-шу Равшан Эрматов қўлига ҳуштакни олади-ю, мана 15 йилдирки ФИФА рефериси ҳисобланиб келмоқда. 

Аввалига биринчи лига ўйинларини бошқариб ўз фаолиятини секин-аста йўлга қўйиб борган Эрматов тез орада яхши ҳакам бўлиб етишади. У 25 ёшидаёқ ФИФА рефериси деган номга сазовор бўлади. У 2003 йил ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионати, 2007 йилда ёшлар ўртасидаги жаҳон биринчилиги, шунингдек Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ҳакамлик қилган. Энди Осиё чемпионлар лигаси ўйинларини айтмаса ҳам бўлаверади. 

Эрматов фаолиятида ЖЧ-2010 ва ЖЧ-2014 алоҳида ўрин тутади. У ЖАРда бўлиб ўтган мундиалда бешта ўйинни бошқаришга муваффақ бўлган, Бразилияда ўтган мусобақада эса тўртта ўйинни бошқарган. Равшан Эрматов жаҳон чемпионатларида энг кўп (ҳозирча 9та) ўйинни бошқариш бўйича дунё ҳакамлар орасида биринчи ўринда туради. 


Валентин Коваленко ҳақида тўхталадиган бўлсак, бу ҳакам 1975 йилнинг 9 августида туғилган. Таниқли собиқ ҳакам ҳамда ОФК йўриқчиси Анатолий Коваленконинг ўғли. Валентин Коваленко камгап инсонлардан бири, ҳар ҳолда четдан бизга шундай туюлади. Лекин у ўз ишига доим профессионал муносабатда ёндошади. 

Коваленко ОФК тасарруфидаги кўплаб мусобақаларда ишлаган. Аввалига ОФК Кубоги ўйинларини бошқариш билан халқаро ҳакамлик соҳасига кириб келган бўлса, кейинчалик Осиё чемпионлар лигаси ҳам унга ишониб топширилади. Коаваленко билан Эрматов жуда яқин дўст ҳисобланишади. Уларни кўпинча кўча-кўйда бирга учратиб қолиш мумкин. 

Валентин Коваленко ҳакамлик фаолияти давомида шу пайтгача икки бор ОФК Чақирув кубоги финалини (2008, 2014) бошқарган, шунингдек 2012 йил ўтказилган ОФК Кубоги финалида ҳакамлик қилган. Бундан ташқари, 2010 йил бўлиб ўтган Осиё ўйинлари финалида ишлаган (Япония - БАА 1:0). Коваленко ҳар йили мунтазам ўтказиб келинадиган Осиё чемпионлар лигасида ҳам қатор ўйинларни бошқариб келмоқда. 

Х.Холиқов


Рейтинг: +21   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика