Ҳамиджон Актамов: "Наманганда ҳамма жамоа ҳам очко ололмайди"
26 июл 2019 22:13
Новости
Ҳамиджон Актамов: "Наманганда ҳамма жамоа ҳам очко ололмайди"
"Иккала жамоа ҳужумкор, қизиқарли ўйин намойиш этишди деб ўйлайман. Менимча бугун ғалабага муносиб ҳаракат қилдик. Иккала жамоада ҳам янги футболчилар кўп, шу боис улар бир-бирини тушуниб кетиши учун вақт керак бўлади. Наманганда бошқа мухлисларга ўрнак бўла оладиган мухлислар бор.
Барқарорликни ушлай олмаганимиз учун таркибдаги кўплаб футболчиларни алмаштирдик. Наманганда ҳамма жамоа ҳам очко ололмайди.
Агар ҳозир тайёргарлик кучлироқ бўлди десам Хожибой Тожибоевнинг "ерни чуқурроқ ҳайдадик" деган латифасига ўхшаб қолади.
"Навбаҳор" бугун ёмон ўйнагани йўқ, кўп ҳужум қилди, аммо бизнинг футболчилар қандай топшириқ берилган бўлса барчасини бажаришди", - дейди Ҳамиджон Актамов.
"Бугун қизиқ ўйин бўлди. Биз ғалаба қозонишни кўпроқ истагандик ва натижага эришдик. Аслида жароҳатим бор эди, бугун майдонга тушишим сўроқ остида эди. Аммо мураббий менга ишонди ва майдонга туширди. ", - дейди ўйиннинг энг яхши футболчиси Достон Ибрагимов.
Бекзод Толибов Намангандан махсус
Комментарии