RU

Последние новости

23:57Микель Артета: "Ҳакими жавоб ўйинида гол урмаслиги керак эди"  1 23:19Февзи Давлетов: "Ички муаммолар бор, буни биз ҳал қила олмаймиз"  2 23:00А Серия. "Милан" - "Болонья" баҳси асосий таркиблари маълум!  1 22:57Вальверде Мбаппега таъриф берди  0 22:14Абрамов ва "Динамо"нинг навбатдаги қурбони "Сурхон" бўлди. Самарқандликлар мағлубиятсиз юришини давом эттирди  41 21:59"Барселона" ёзда Осиёга келади  1 21:27Артём Петросян: "Футболчилар руҳий жарликда. 3-4 кун ичида бу ҳолатдан олиб чиқиб бўлмайди"  12 20:55Виталий Левченко: "Таркибимизда йўқотишлар кўп. Ким соғлом ҳолатда бўлса, ўша ўйнаяпти"  5 20:29"Арсенал" "Ливерпуль"га чемпионлик йўлаги ташкил қилиб берадими? Артета жавоб берди  3 20:00Суперлига. "Нефтчи" "Андижон" майдонидаги водий дербисида устун келди  82 19:54"Реал"нинг азалий рақиби Лунин учун 25 млн евро беришга тайёр  0 19:27"Ньюкасл" "Бавария" юлдузига қизиқмоқда  0 18:56Рюдигер "Челси"га қайтиши мумкин  0 18:28Максим Шацких "Андижон" – "Нефтчи" учрашувига келди  17 18:06Осиё жамоалари Жаҳон чемпионатини тарк этди  1

Ҳамиджон Актамов: "Гол урмасдан ғалаба қозониб бўлмайди" Новости

Ҳамиджон Актамов: "Гол урмасдан ғалаба қозониб бўлмайди"

Олий лига ўнинчи туридан жой олган "Қизилқум" — "Металлург" учрашувидан (1:1) сўнг, матбуот анжумани иккинчи қисмида мезбонлар бош менежери Ҳамиджон Актамов қатнашди.

— Бугунги ўйинда фақат ғалабани кўзлаб майдонга тушгандик, — дея сўз бошлади Ҳамиджон Ғуломович. — Афсуски, буни уддалай олмадик. Рақиб тезкор гол киритиб, режаларимизни бузиб юборди. Ҳисобдаги мувозанатни тиклагунча катта куч сарфладик. Мухлисларга катта раҳмат айтаман. Уларнинг уюшқоқлиги ва далдаси эвазига ҳисобни тенглаштирдик.

"Металлург" жамоасининг бир неча ўйинлари туширилган видеоёзувларни кўриб, шунга мос тактика асосида майдонга чиққандик. Афсуски, йигитлар бугун кўрсатмаларимизни тўлиқ бажара олишмади. Кейинги ўйинларда ҳужумчиларимиз гол уришда оқсашмоқда. Ахир гол урмасдан ғалаба қозониб бўлмайди.
Кейинги турда янада жиддийроқ рақиб билан ўйнаймиз. Аслида чемпионатда осон ўйиннинг ўзи йўқ. Жамоамизда муҳит аъло даражада, бирорта муаммо кўзга ташланмаяпти. Шунга қарамай, бугун қимматли очколарни қўлдан чиқардик. Хато ва камчиликлар устида ишлашда давом этамиз.

"Қизилқум" ПФК Матбуот хизмати.

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика