RU

Последние новости

00:49Февзи Давлетов: "Пахтакор" биз кутгандай ўйнади, барча режаларимиз иш берди"  0 23:41РПЛ. "Рубин" меҳмонда "Краснодар"га мағлуб бўлди, Ашурматов захирада қолдирилди  1 23:31Элит ОЧЛ. "Ал Аҳли" финалда "Кавасаки Фронтале"ни мағлуб этиб, чемпионликка эришди!  19 23:09Туркия Суперлигаси. "Галатасарой" "Сивасспор"га қарши ўйинни биринчи бўлимдаёқ ҳал қилди, Турғунбоев захирада қолдирилди  1 23:05Педру Морейра: "Ўзбекистон чемпионати осон эмас. Йигитларим бугунга ўйинда охиригача ҳаракат қилиб, характер кўрсатишди"  18 22:52Миржалол Қосимов: "Яратганга шукр, бизни ҳаракатимизга яраша мукофотлади"  10 22:50"Реал Вальядолид" — "Барселона". Ансу Фати асосий таркибда  78 22:46А Серия. "Наполи" меҳмонда ғалабага эришди, "Интер" "Верона" билан куч синашади  1 22:41Александр Хомяков: "Ҳафсалам пир бўлди"  46 22:38ОПЛ. "Сабаҳ" меҳмонда "Араз" билан дуранг ўйнади, Раҳмоналиев биринчи бўлимнинг ўзида захирада майдонга тушди ва сариқ карточка олди  0 22:34Лига 1. ПСЖ меҳмонда "Страсбур"га мағлуб бўлди  5 22:23Асрор Алиқулов: "Бухоро" ўз услубини ўзгартиргани йўқ. Биз эса қийин ғалабага эришдик"  7 22:15"Сурхон" ўз уйида 22 йиллик танаффусдан сўнг "Пахтакор"ни мағлуб этди  95 21:59"Барселона" ярим ҳимоячисини йўқотди  0 21:39Олмалиқда ҳақиқий драма! Хуршид Ғиёсовнинг бенифисига айланган учрашувда ОКМК "Андижон" билан 1:3 ни 4:3 га айлантирди!  187

Ҳамиджон Актамов: “Доимо ўйлаган режаларинг амалга ошавермайди” Новости

Ҳамиджон Актамов: “Доимо ўйлаган режаларинг амалга ошавермайди”

“Қизилқум” — “Металлург” учрашувидан сўнг, иккинчи бўлиб мезбонлар футбол клуби бош менежери Ҳамиджон Актамов журналистлар билан ўз фикрларини ўртоқлашди.

—  Бугунги ўйин мухлисларга ҳам манзур бўлди, деб ўйлайман, — дея сўз бошлади Ҳамиджон Ғуломович. — Афсуски, жамоамиз аъзолари учрашувда улар кутганидек футбол намойиш қила олишмади.  “Металлург” футболчилари  ўйинларини таҳлил қилиб, чуқурроқ ўрганишга ҳаракат қилгандик.  Бироқ, жамоамиз аъзоларининг дастлабки бўлимда рақибни менсимай майдонга тушганлиги якунда қимматга тушди. Қолаверса, чемпионат охирида айрим футболчиларимизнинг жароҳат туфайли майдонга тушмаганлиги ҳам бугун салбий таъсир қилди.

—  Аксарият вазиятларда йигитларимиз уюштирилган ҳужумларга мавсум тўпурари Баҳриддин Ваҳобов орқали ижобий нуқта қўйишни мўлжаллашганди. Аммо рақиб ҳимоячилари бунга йўл беришмади. Агар содир этилган хавфли вазиятлардан унумли фойдаланганимизда, бугун бемалол ғалаба қозонишимиз ҳам мумкин эди. Начора, бу футбол!  Афсуски, доимо ўйлаган режаларинг осонликча амалга ошавермайди.

—  Жамоамиз олдига мухлисларга манзур бўладиган ўйин намойиш этиб, ғалабалар қозониш вазифаси юклатилган. Яширмайман, бизнинг молиявий аҳволимиз камтарона. Биз ҳам кучли легионерларни жалб этишни жуда истаймиз. Аммо ҳозирги имкониятимиз бунга йўл бермайди.

— Асосан маҳаллий футболчилар хизматидан фойдаланяпмиз. Яна бир турдан сўнг, навбатдаги чемпионат ниҳоясига етади. Гарчи, сафарда ўйнасак-да, унда фақат ғалаба учун майдонга тушамиз. Навоийда кўпчилик ҳавас қиладиган футбол майдони барпо этилди. Келаси мавсумдан бошлаб  уй учрашувларимизни “Ёшлар” спорт мажмуасида ўтказамиз. Навоийда кучли ва рақобатбардош жамоа шакллантиришни режалаштирганмиз. Бу борада босқичма-босқич ишлар амалга оширилмоқда. Янги мавсум олдидан таркибда ҳам, мураббийлар штабида ҳам жиддий ўзгаришлар амалга оширилади. Навоийда футболни жуда севишади. Буни ҳар бир учрашувга ташриф буюраётган томошабинлар сони ҳам тасдиқлаб турибди.  Мақсадимиз эса аввало ана шу мухлислар ишончини оқлашдир. Бу йўлда бор куч ва имкониятимизни ишга солишга ҳаракат қиламиз, албатта.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика