RU

Последние новости

01:20Рўзиқул Бердиев: "Ҳужумкор ўйин намойиш этиб, чиройли ғалабага эришдик"  0 00:24Элит ОЧЛ. "Кавасаки Фронтале" қўшимча бўлимларда "Ал Садд"ни мағлуб этиб, Саудия Арабистони жамоаларидан иборат бўлган ярим финал босқичига йўл олди  9 23:54Гвардиола яна Англия Кубоги тўпини танқид қилди: "Иккала жамоага ҳам уни назорат қилиш қийин бўлди. У жуда тез"  0 23:12Педру Морейра: "Ҳозирги вақтда бизга фақатгина очколар сони муҳим"  1 23:06РПЛ. "Рубин" Руслан Безруковнинг дубли эвазига иккинчи бўлимда ўн киши бўлиб қолган "Факел"ни мағлуб этди, Ашурматов захирада қолдирилди  0 23:01Туркия Суперлигаси. "Ризеспор" меҳмонда минимал ҳисобда имкониятни бой берди, Алиқулов тўлиқ ўйнади  2 22:56Озарбайжон чемпионати. "Сабаҳ" ўз уйида "Қорабоғ" билан дуранг ўйнади, Раҳмоналиев захирада қолдирилди  0 22:40Суперлига. "Насаф" ва "Навбаҳор" йирик ҳисобда ғалаба қозонди, "Шўртан" эса 10 киши бўлиб қолган "Пахтакор"га гол ура олмади  0 22:30Англия кубоги. "Манчестер Сити" "Ноттингем Форест"ни мағлуб этиб, финалга йўл олди. Бош соврин учун рақиб — "Кристал Пэлас"  38 22:24"Ливерпуль" — АПЛ чемпиони!  34 22:10Суперлига. "Насаф" "Қизилқум"ни йирик ҳисобда мағлуб этди ва мусобақа жадвалининг 1-ўрнига кўтарилиб олди  22 21:51Григорий Колосовский: "Олимпик-Mobiuz" қандай футбол ўйнаш кераклигини кўрсатиб қўйди"  0 21:40Анвар Бердиев: "Футболчиларимизда ўзига бўлган ишонч етишмади"  0 21:21Фарҳод Нишонов "Локомотив"га қарши ўйиндан кейин: "Ғалабага ҳақли эдик, бошқа вазиятларимиздан фойдаланганимизда ҳисоб йириклашиб кетарди"   2 20:57Рюдигер класикодаги ҳакам билан боғлиқ воқеа учун оммадан узр сўради  29

Ҳамиджон Актамов: “Бухоро” билан учрашув қийин ўтишини аввалдан билардик” Новости

Ҳамиджон Актамов: “Бухоро” билан учрашув қийин ўтишини аввалдан билардик”

“Қизилқум” — “Бухоро” учрашувдан сўнг ўтказилган матбуот анжуманининг иккинчи қисмида мезбонлар бош менежери Ҳамиджон АКТАМОВ қатнашди.

— Бугун ўйин қийин ўтишини олдиндан билардик, — дея сўз бошлади Ҳамиджон Ғуломович. — “Бухоро” кучлилар сафида ўз ўрнини сақлаб қолиш учун курашаётган жамоа. Улар учун ҳар бир ўйин финалга тенг,  десам янглишмайман. Жамоамиз эса Қўқонда ўтган охирги баҳсда қимматли очколарни қўлдан чиқарган ва бугун мухлисларни ўз ғалабамиз билан қувонтиришимиз шарт эди.  Шу боис, учрашувга пухта тайёргарлик кўрдик.

“Бухоро” жамоасига қарши ўйин олдидан ҳимоя чизиғимизда муаммолар бор эди. Тажрибали ҳимоячилар Асқаржон Муҳиддинов жароҳати, грузиялик легионер Георгий Квесиешвили эса сариқ карточкалари сони тўрттага етганлиги туфайли бугун майдонга туша олишмади. Шунга қарамай, жамоамиз аъзолари фақат ғалаба илинжида майдонга чиқди ва уларнинг йўқлигини билинтиришмади. Футболчиларимиз кўрсатмаларимизни тўғри амалга ошира олдилар. Мухлисларимизни ғалаба билан табриклайман.

Бугун йирикроқ ҳисобда ғалаба қозонишимиз ҳам мумкин эди. Ваҳобов, Алимов, Деркачда голга тортадиган бир неча қулай вазиятлар юзага келди. Аммо бухороликлар посбони чинакам маҳорат кўрсатганлигига барчангиз гувоҳ бўлдингиз.

Чемпионат охирлагани сайин учрашувлар янада шиддатли тус олмоқда. Мавсумни жамоамиз олдинги йиллардагига қараганда, юқори ўринларда тугатишни ўз олдига мақсад қилиб қўйган. Ишонаманки, албатта бунинг уддасидан чиқамиз.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика