RU

Последние новости

11:45"Насаф" "Ал Ҳилол"га кичик ҳисобда мағлуб бўлган учрашувдан галерея  0 11:20Игорь Сергеев: "Илк дақиқалардан вақт чўзиш ҳолати кузатилди, муҳими ғалаба қозондик"   0 10:48"Арсенал" асосий футболчиси билан узоқ муддатли шартнома имзолади  0 10:22Клопп Осиё жамоасини бошқариши мумкин  1 09:55Хави МЮни бошқаришга рози  6 09:27Sofascore. Ҳамробеков жамоадошлари орасида энг яхши баҳолардан бирига лойиқ кўрилди  1 09:01Sofascore. Аламли тарзда мағлуб бўлган "Насаф" футболчилари неча баҳога лойиқ кўрилди?  19 08:33"Пахтакор" "Сурхон"ни қийинчилик билан мағлуб этган учрашувдан ФОТОГАЛEРEЯ  0 08:07Суперлига. Бугун 23-тур якунланади  7 07:30Суперлига. "Пахтакор" – "Сурхон" 1:0   0 01:06Умар Эшмуродов: "Футболимизнинг камчиликлари билиниб қолди"  15 00:27Жавоҳир Сидиқов: "Ютса жамоа ютади, ютқазса ҳам жамоа ютқазади"  9 00:18Элит ОЧЛ. "Насаф" - "Ал Ҳилол" 2:3  5 00:00ОФК ЭЧЛ. Ҳамробеков жамоаси дуранг ўйнади  0 23:24Камолиддин Тожиев : "Охиригача курашиб, муҳим уч очкони қўлга киритдик"  0

Ҳамиджон Актамов: "30 сония ортиқчалик қилди" Новости

Ҳамиджон Актамов: "30 сония ортиқчалик қилди"

Ўзбекистон Суперлигаси 12-тури доирасида "Локомотив" - "Қизилқум" (2:2) учрашувидан кейинги матбуот анжуманида меҳмонлар устози Ҳамиджон Актамов ҳамда жамоадаги учрашувнинг энг яхши футболчиси Георгий Квесиешвили қатнашди.

- Ўйин кутганимиздан ҳам қизиқ ўтди. Бизни қўллашга келган мухлисларга раҳмат айтаман. Уларнинг бизга катта ёрдами тегди. Умуман олганда биз 100 фоизлик ғалабани қўлдан чиқардик. Чиройли ўйин бўлди, "Локомотив" тажрибали жамоа. Уларнинг устидан ғалаба қозонишимиз мумкин эди. Захирадан тушган ўйинчиларимиз ишончни оқлай олишмади. "Локомотив"га омад тилайман.

Сидоровдан кўнглим тўляптими? Сидоров икки марта термага чақирилди кечаги машғулотларда қатнашмади. Шу боисдан ўйинга бўлган режаларни билмади. У яхши формада. Биласиз, захира ўриндиғимиз тор. Шундай бўлса-да, бугун шогирдларим яхши ўйин кўрсатди. Ҳеч қайси футболчимга эътирозим йўқ. Ғалабани ушлаб қолишимиз учуе 30 сония етмади.

Янги футболчилар билан музокаралар олиб боряпмиз. Камида 5-6 футболчи билан таркибни кучайтирамиз.

Мен фақатгина ўзимнинг футболчиларимнинг ўйинларини кузатаман. "Локомотив"нинг кучли ва заиф томонларини айта олмайман. Бироқ бундай жамоа билан учрашувда дурангдан ҳам мамнун бўлдим.

Георгий Квесиешвили: "Яхши ўйин бўлди, икки жамоа ҳам сўнгги дақиқаларда натижа учун ўйнади. "Локомотив" билан ёмон ўйин кўрсатмадик. Бизда ҳам вазиятлар бўлди. Ўз устимизда ишлашда давом этамиз. Бундай рақиблар билан учрашувда дуранг ҳам бизни қаноатлантиради.

Рейтинг: +19   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика