RU

Последние новости

14:26"Барселона"нинг ЕЧЛ доирасидаги навбатдаги уй учрашуви қаерда ўтиши маълум  0 13:54"Нефтчи" Абдураимов ва Иванков билан бир ҳафта ичида ҳисоб-китоб қилиши лозим — ПФЛ  4 13:38Ла Лига президенти "Манчестер Сити"ни қаллобликда айблади  1 13:11"Манчестер Юнайтед" 17 ёшли колумбиялик истеъдодни сафига қўшиб олмоқчи  3 12:44Трамп Эрон вакилларининг ЖЧ қуръасида қатнашишига тўсқинлик қилмоқда  4 12:15Жамолиддин Раҳматуллаев: "U-20 Жаҳон чемпионатининг Озарбайжон ва Ўзбекистонга берилиши катта мотивациядир"   1 11:53Ўзбекистон U-18 терма жамоаси Тошкентда Озарбайжон билан ўртоқлик учрашуви ўтказади  2 11:20Каннаваро мураббий сифатида Ўзбекистонга ютқазган ўйинни ёдга оламиз  21 11:06Зидан Жазоир термаси учун ўйнаши мумкин  0 10:38"Кристал Пэлас" ўз рекордини ўрнатди  1 10:08"Шўртан"ни янги мураббий бошқаради  8 09:49Тожикистон терма жамоасига янги бош мураббий тайинланди  6 09:39Мадрид клублари МЮ хавбеки учун курашади  0 09:09Флик ваъда берди  18 08:41Франция термасининг октябрь ойи йиғини учун қайдномаси эълон қилинди  0

Ҳамиджон Актамов: "2-3 нафар футболчи билан келишиб қўйганмиз" Новости

Ҳамиджон Актамов: "2-3 нафар футболчи билан келишиб қўйганмиз"

Суперлиганинг 12-тури доирасида "Машъал" устидан қозонилган ғалабадан кейин "Қизилқум" бош мураббийи Ҳамиджон Актамов ўз фикрларини билдирди.





- Мухлисларимизни, вилоятимиз ахлини ғалаба билан табриклайман. Бугун жуда оғир ўйин кутгандим. "Машъал" биз учун ноқулай рақиб. Бугун ҳам жамоа охиригача курашди. Рақиб жарима майдончаси ичига кириб бориш қийин бўлди. Ўйиндан олдин стандарт вазиятлар борасида кўп ишлагандик. Мана бугун самараси кўринди. "Машъал"га навбатдаги ўйинларда омад тилайман.

- Матэ Ватсадзенинг ўйинларидан кўнглингиз тўлмаётганди. Сўнгги пайтларда эса у яхши ўйин кўрсатмоқда. Ёзда жамоага бошқа ҳужумчи олиб келиш нияти борми?
- Трансферлар ойнасида олиб келинадиган футболчилар бор. 2-3 нафар футболчилар билан келишиб қўйганмиз. Ватцадзе борасида айтадиган бўлсам, ҳар бир футболчида кўтарилиш ва пасайиш даври бўлади. У пасайиш даврини ўтказиб олди. Менимча у жамоада қолади.

- Давралар оралиғида жамоа хорижда йиғин ўтказадими?
- Йўқ, тайёргарликни Навоийда давом эттирамиз.

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика