RU

Последние новости

00:10Қатар ўта драматик кечган ўйинда БААни мағлубиятга учратиб, Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритди!  40 23:48Швеция терма жамоаси бош мураббий ёмон натижалар сабаб ишдан ҳайдалди  0 23:45ЖЧ саралаши. Саудия Арабистони – Ироқ. Мундиалнинг яна бир йўлланмаси учун жанг бошланди  2 23:14Жанубий Африка Республикаси 2010 йилги мезбонликдан сўнг илк марта Жаҳон чемпионатига чиқди!  5 23:00Ўзбекистон ва Туркия U-17 терма жамоалари ўртасидаги учрашувдан ГАЛЕРЕЯ  0 22:06А Сериянинг икки клуби Неймарга қизиқиш билдирмоқда, футболчи янги чақирувга тайёр  2 21:40Ёзнинг энг омадсиз трансферлари рўйхати эълон қилинди  3 20:50"Фенербахче" "Олтин тўп" соҳиби билан шартнома имзоламоқчи  2 20:11Равшан Ҳайдаров: "Қозоғистон билан ўйинларда икки хил таркибдан фойдаландик. Ўринбоев мушакларидан жароҳат олди"  3 19:24Рафинья "Эл Класико"да иштирок этмайди?!  1 18:56Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Туркия билан дурангга рози бўлди   19 18:54Ўзбекистон U-20 терма жамоаси Қозоғистон устидан ишончли ғалабага эришди  7 18:40Ўзбекистон терма жамоаси футболчиларининг Уругвайга қарши ўйиндаги статистикаси  5 18:09Япония Бразилиянинг додини берди  29 17:21Ўзбекистон – Уругвай беллашуви статистикаси: МТЖ қайси жабҳада устунлик қилди?  12

Ҳамид Актамов: "Шерали Жўраев ўтган ўйинда бошидан жиддий жароҳат олган. Достон Ибрагимовни топганимиз йўқ" Новости

Ҳамид Актамов: "Шерали Жўраев ўтган ўйинда бошидан жиддий жароҳат олган. Достон Ибрагимовни топганимиз йўқ"

Coca Cola Суперлига 22-турдан ўрин олган "Қизилқум" - "Навбаҳор"(0:2) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Ҳамид Актамов фикрларини билдириб ўтди.

"Ўйин ҳақида нима дейишим мумкин? "Навбаҳор" жамоаси яхши ҳаракат қилди. Ўзи учун керакли бўлган уч очкога эга чиқди. Кутилмаганда икки нафар асосий таркиб футболчимиз жароҳат олди. Натижада ёшларни майдонга туширдик. Уларга ҳам имконият бериш керак. Бугун ғалаба қозонамиз деб ўйлаган эдик. Аммо, ўйинимиз ўхшамади, омадимиз келмади. Икки нафар футболчининг жароҳати жуда катта таъсир қилди. Захирани амалга оширгунимизга қадар ўйинимиз яхши чиқаётган эди. Шундан кейин ўйинимиз ўзгариб кетди. Боз устига Шерали Жўраев ҳам таркибда йўқ эди. Балки шулар ҳам таъсир қилган бўлиши мумкин. Кейинги ўйинларга яхши тайёргарлик кўрамиз ва охиригача курашамиз. 

Салим Мустафоев ва Ойбек Қиличевнинг жароҳати оғир эмас. Тез кунларда тузалади деган умиддамиз. Бугунги ўйинда ёрдам бера олишмади. 

Достон Ибрагимов билан ҳали алоқага чиққанимиз ва топганимиз йўқ. Чақиряпмиз, ҳали келганича йўқ. Шерали Жўраев "Андижон" билан ўйинда бошидан жиддий жароҳат олган, хотирасини йўқотган, эслолгани йўқ",- дейди Ҳамид Актамов.

Рейтинг: +8   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика