RU

Последние новости

12:38"Манчестер Юнайтед" "Боруссия Д" футболчисига қизиқмоқда  0 12:10Роналду Англияга қайтиши мумкин?!  0 11:42Жанубий Америка Рекопасида сенсация! "Фламенго" совринни Аргентина клубига бой берди  3 11:21Суперлига старти — сюрпризлар саҳнасими?  4 10:47Мамардашвили "Ливерпуль"даги ҳолатидан норози ва ёзда ижарага кетиши мумкин — ТEАМtalk   3 10:18"Манчестер Юнайтед"ни бошқаришга яна бир даъвогар пайдо бўлди  3 09:50Финалиссима-2026. Чипталар 2 соатда сотилди  10 09:21"Реал" етакчиси ЖЧ сабабли оёғини операция қилдирмайди  5 08:52РПЛ ва Биринчи лигадаги тўққизта ҳакам тергов остида — РБК хабари  3 08:23Европа лигаси. 1/8 финал жуфтликлари маълум  0 07:54Неймарнинг дубль "Сантос"га ғалаба келтирди  1 07:25Суперлига. Бугун янги мавсумга старт берилади  15 02:10Даниэль Фарке: "Гвардиола ҳаммадан бир қадам олдинда"  4 01:44Европа лигаси. "Панатинаикос" пенальтилар сериясида ҳал қилди, "Селтик" 28-сонияда гол урди ва бошқа натижалар  0 01:31Конференциялар лигаси. "Самсунспор" 4та гол уриб, "Фиорентина" 4та гол ўтказиб юбориб 1/8 финалга йўл олди  1

Ҳали ҳам ишсиз юрган Маурисио Почеттино ҳақида Новости

Ҳали ҳам ишсиз юрган Маурисио Почеттино ҳақида

Мутахассисни бир нечта топ клублар билан бирга тилга олишмоқда.

2022 йил ёзида Почеттино ва ПСЖ раҳбарияти шартномани икки томонлама бекор қилишга келишиб олишди. Ҳа, парижликлар Франция чемпиони бўлди, аммо қатарлик раҳбарларнинг орзуси Чемпионлар Лигаси бош соврини эди. Ушбу мусобақада эса ПСЖнинг ишлари очиқчасига қовушмади – жамоа плей-оффнинг биринчи босқичидаёқ чиқиб кетди. Жамоа "Реал"га мағлуб бўлгани ёдингизда бўлса керак.

Яқинда Почеттино Францияда ишлаган даврини ёдга олди:

Бундай жамоада ягона тизимни яратиш жуда қийин вазифа эди. Ҳар бир ўйинчи – улкан иқтидор соҳиби, алоҳида шахс эди. ПСЖ ғалаба қозонганида – футболчиларнинг индивидуал маҳорати эвазига дейишарди, мағлубиятда эса – барчасига мураббий айбдор бўларди. Жуда кўплаб инсонлар бош мураббийнинг меҳнатини кўришмайди, қадрлашмайди.

Париждан кетгач, Почеттино ҳақида турли миш-мишлар тарқалди. Улардан бирида – Маурисио Англия терма жамоаси бош мураббийлигига номзод сифатида тилга олинди. Мундиалдан кейин Гарет Саутгейт термани тарк этиши мумкинлиги айтилганди. Хабар берилишича, мураббий ҳали ҳам бир қарорга келмаган, унинг амалдаги шартномаси 2024 йилгача белгиланган. Маурисиодан ташқари бу номга Брендан Рожерс ва Томас Тухель ҳам номзод сифатида тилга олинмоқда.

Англия термасидан ташқари Почеттино терма жамоа миқёсида фаолиятини бошлаши учун вариантлар бор эди. ОАВдаги хабарларга ишонадиган бўлсак, аргентиналик Бельгия термасига потенциал бош мураббий сифатида қаралган, лекин мамлакатнинг Қироллик футбол ассоциацияси Доменико Тедеско вариантини маъқулроқ деб ҳисоблаган. Шунингдек, Бразилия термаси билан ҳамкорлик варианти ҳам бор эди, аммо охирги вақтларда "пентакампеонлар"га Карло Анчелотти устоз бўлиши таъкидланмоқда.

Клублар миқёсида оладиган бўлсак, қатор жамоалар ўзи учун омадсиз ёки ҳеч бўлмаганда ўртамиёна мавсум ўтказмоқда. Ёзда Маурисиони Лондоннинг "Челси" клубига йўл олиши мумкинлиги ҳақида айтилганди, лекин Боэли "аристократлар" бош мураббийлигига Грэм Поттерни мосроқ деб ҳисоблади, ҳар ҳолда ҳозирча. Жесси Маршни "Лидс"дан хайдашгач, клубнинг америкалик хўжайнлари Почеттино билан алоқага чиқишган ва мураббий услуби жамоанинг охирги мавсумлардаги ўйин услуби билан мос келиши айтилганди. Бироқ маълумотларга қараганда бу вариант Почеттинога ёқмаган.

Почеттино "Лидс"да ишлашни хоҳламади  

Шунингдек Англияда яна иккита вариант бор – унинг собиқ клуби "Тоттенхэм" ва "Вест Хэм". "Болғаурарлар"нинг ишлари юришмаяпти ва жамоа Премьер-Лигадаги ўрнини йўқотиб қўйиши мумкин. Бу эса клуб учун жиддий зарба бўлади ва айнан шунинг учун Мойеснинг яхшигина курсиси қимирлаб қолган. 


"Тоттенхэм"да вазият бироз бошқачароқ. Жамоанинг ҳозирги бош мураббийи Антонио Контенинг шартномаси ёзда якунига етади, келишувни давом эттириш борасида эса ҳали ҳам расмий хабар йўқ.

Почеттино "Тоттенхэм" бошқарувига қайтиши мумкин

Аргентиналикни яна "Реал", "Атлетико" ва Туриннинг "Ювентус" клубига ҳам жўнатишганди, лекин иш жиддий музокараларгача етиб бормади чоғи. 

"Реал" камида мавсум охирини кутади ва натижаларга қарайди. Перес Карло Анчелоттига чиқиш эшигини кўрсатган тақдирда ҳам Почеттино катта эҳтимол билан биринчи номзод бўлмаса керак.

"Ювентус"нинг вазияти унданда тушунарсиз ва оғир. Санкциялардан кейин жамоа ўйинига ҳам барқарорлик етишмаяпти ва туринликлар янги мавсумда еврокубокларсиз қолиб кетиши мумкин. Агар шундай бўлса, нафақат мураббий масаласи, балки қатор футболчилар ҳам жамоасиини ўзгартиргиси келиб қолиши турган гап. Почеттино эса етакчиларсиз қолган, еврокубокларда иштирок этмайдиган, раҳбариятида ҳам муаммолари етарли жамоага боришни истармикин?    

 

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика